К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


Тўлиқсиз иш мобайнида бандлик



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

Тўлиқсиз иш мобайнида бандлик
 
(қисқартирилган иш ҳафтаси, 
қисқартирилган иш куни). Бу иш вақтининг инқирозли қисқартирилиши 
натижасидир. Бундай тартиб корхоналарнинг малакали ва тажрибали 
ходимларни сақлаб қолиш ва ишсизликнинг олдини олишларига имкон 
беради. 

Қисқа тўлиқсиз иш ҳафтаси
 
қисқа иш ҳафтаси сон жиҳатидан 
камроқ (тўрт ярим, тўрт, уч) иш кунига тақсимланган иш ҳафтасининг 
меъёрий узунлигидир. Бу иш кунининг узайишига олиб келади. Уч кун ва 
ундан ҳам камроқ иш кунида ишлаб бериладиган, узунлиги 30-34 соат бўлган 
тўлиқсиз қисқа иш ҳафтаси қисқа иш ҳафтасининг ўзига хос тартибидир. Иш 
билан бандлик нуқтаи назаридан ушбу тартиб ҳафта давомида ҳар куни 
ишланадиган тақдирда мавжуд бўлиши лозим бўладиган иш ўринлари сонини 
икки ҳисса кўпайтириш имконини беради. Ўтказилган текширишлар ана 
шундай тартиб бўйича ишлайдиган ходимлар сони ортишини кўрсатмоқда. 
Масалан, АҚШда охирги 10 йил мобайнида бундай ходимлар сони 1,5 
баравар кўпайди. 


276 

Иш ўринларини бўлиш.
Бу, жумладан, иш вақтининг инқирозли 
бўлинишидир. Бир иш ўрни икки ходим ўртасида бўлинади. Кишилар иш 
соатлари, иш ҳақи, дам олиш кунлари, ижтимоий имтиёзларни бўладилар. Бу 
иш билан бандлик сиёсатининг мослашувчанлигини таъминлаш ва малакали 
ишчи ходимларни сақлаб қолишга ёрдам беради. Масалан, Буюк Британияда 
иш ўринларини тақсимлаш махсус дастури бор. Унга кўра ҳукумат 
корхоналарига ҳар бир бўлинган иш ўрни учун 750 фунт стерлингдан маблағ 
беради. 

Иш вақтининг муқобил тартиби.
Бу икки ходимни иш билан 
тўлиқсиз бандлик шарт-шароитларда ишлатиш тартиби бўлиб, у камроқ 
қўлланади. У, шунингдек, иш ўринларини бўлиш ҳамдир. Лекин бунда икки 
киши бир иш ўрнида навбати билан (масалан, ҳафта оралатиб) ишлайди. 
Ишга жойлашишининг легитимлиги бўйича иш билан бандлик
 
расмий 
ва норасмий бандликка бўлиниши мумкин. Расмий иш билан 
бандлик – расмий иқтисодиётда рўйхатга олинган иш билан бандликдир. 
Норасмий иш билан бандлик – расмий иқтисодиётда рўйхатга олинмаган иш 
билан бандликдир. Иш билан бандлик соҳасида иқтисодиётнинг норасмий 
сектори ва унинг айрим турларини иш ўринларининг муҳим манбаи сифатида 
тан олиш лозим. Шу муносабат билан ХМТ, ҳатто 169-махсус конвенциясини 
қабул қилган бўлиб, унда расмий ва норасмий секторлар ўртасида қўшимча 
алоқалар ўрнатишга кўмаклашиш ва норасмий секторни миллий 
иқтисодиётга доимий равишда киритиш учун шарт-шароитлар яратиш 
зарурлиги кўрсатилган
1
.
Юксак ривожланган мамлакатларда уй шаротида ишлаб чиқариш 
тизими каттагина аҳамиятга эга бўлади. Ушбу хўжалик институти шўролар 
даврида мамлакат иқтисодчилари томонидан очиқ-ойдин камситилар эди. 
Ҳолбуки, уй шароитида ишлаб чиқариш – бозор иқтисодиётининг ниҳоятда 
муҳим элементидир. Уй шароитида ишлаб чиқариш тизимларининг моҳияти 
шундаки, уй хўжаликлари товар ва хизматлар сотиб олиб, унга меҳнат 
сарфлайди ва ушбу маҳсулотни истеъмол қилишга тайёр ҳолатга етказади. 
Бундай фаолият «ўзини-ўзи таъминлаш» (self-provisiоning) деб номланади. 
Бундай меҳнат ёлланма ходимлар меҳнатидан фарқ қилади, чунки бу 
меҳнатнинг эгалари меҳнат бозорига чиқолмайдилар. Айни пайтда у 
тадбиркорлик меҳнати ҳам бўла олмайди, чунки ишлаб чиқарилган товар ва 
хизматлар муайян бозорларда сотилиши амалга ошмайди. 
Бозор хўжалигида уй хўжалигининг неъматларга талаб субъекти ва 
ресурслар сотувчиси сифатидаги роли катта. Истеъмол товарларига талаб 
бозор иқтисодиётига ҳаётий куч бахш этади. Уй хўжаликларининг муҳим 
ишлаб чиқариш ресурслари – меҳнат ва пул маблағлари таклифининг 
субъектлари сифатидаги роли ҳам худди, шунингдек муҳимдир. Бироқ 
1
ХМТ конвенциялари ва тавсиялари (1957-1990). 2 томлик. Женева, 1999, Т.2, 2064-б. 


277 
расмий иқтисодиёт соҳасидаги меҳнат муносабатлари оилавий иқтисодиётга 
таъсир кўрсатади. Натижада оилавий ишлаб чиқариш иш билан бандлик 
динамикасида ҳамда иқтисодиётнинг бошқа секторларидаги меҳнат 
муносабатлари тизими ривожланишида мавжуд салбий тенденцияларни 
юмшатадиган оралиқ омил бўлиб хизмат қилади.
 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish