8.7.
И
Ш БИЛАН БАНДЛИК СОҲАСИДА
ИЖТИМОИЙ
-
ДЕМОГРАФИК ГУРУҲЛАР
Аҳолини иш билан бандлигининг ижтимоий-иқтисодий моҳиятига хос
хусусиятлар, шу жумладан, иш билан бандлик турлари, касб-малака
гуруҳлари бўйича тақсимлашдаги қонуниятлар кишиларнинг ёши ва жинси
бўйича фарқланиши билан ифодаланди.
Аҳолининг ижтимоий-фойдали фаолиятда қатнашиш хусусияти бўйича
жинс-ёш гуруҳларини ижтимоий-демографик гуруҳлари деб аташ қабул
қилинган. Аҳолининг жинси ва ёши бўйича иш билан бандлик
хусусиятларини ҳисобга олиш мақсадида аҳолининг қуйидаги ижтимоий-
демографик гуруҳларини ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқдир: эркаклар,
аёллар, ёшлар (16-29 ёшгача бўлган меҳнатда фаол аҳоли), ўрта ёшли
кишилар (30-49 ёш), пенсияга чиқиш арафасидаги кишилар (50 ёшдан ошган
меҳнатга қобилиятли аҳоли), пенсия ёшидаги кишилар ва бошқалар.
Эркаклар ва аёллар энг йирик ижтимоий-демографик гуруҳлар бўлиб,
уларнинг меҳнатидан фойдаланиш ўзига хос хусусиятларга эга. Аҳолининг
мазкур гуруҳларига табақалашган ёндашиш асосини жинсларнинг табиий
фарқлари ташкил этади. Эркаклар иш билан банд аҳолининг 52,2 %ини
287
ташкил этган ҳолда кўпроқ жисмоний куч ва чидамга эга, уларнинг организми
аёллар организмига нисбатан ишлаб чиқариш соҳасининг ноқулай
таъсирларига камроқ берилувчан бўлади. Одатда, уларда қатъият ва ишонч
босимли бўлиб, меҳнатини татбиқ этиш доираси касбий жиҳатдан анча
кенгдир. Аёллар эса иш билан банд аҳолининг 47,2 %ини ташкил этган ҳолда
ишдаги синчковлик ва пухталик, диққатлилик, сезгирлилик, таъсирчанлик
яхши ривожланганлиги билан ажралиб туради.
Узоқ вақт мобайнида эркак ва аёллар ишчи кучининг табиий фарқлари
уларнинг сифат таркибидаги муҳим фарқлар билан бир-бирини тўлдириб
келди. Аёллар маълумот, касб тайёргарлиги даражаси, ижтимоий-иқтисодий
ҳаракатчанлиги билан эркаклардан бирмунча орқада қолиб келганлар. Бунга
мисол сифатида айтадиган бўлсак, ҳозирги даврда Ўзбекистондаги корхона
ва ташкилот раҳбарларининг атиги 28,0 %га яқини аёллардан ташкил топган.
Бу аёллар ва эркакларнинг иш билан бандлик хусусиятидаги табақаланишни
бирмунча кучайтиради. Эндиликда бу тафовутларни камайтириш чора-
тадбирлари кўрилмоқда, бу ҳол аёлларнинг иш билан бандлик даражасини
оширишда маълум даражада ижобий силжиш имконини беради.
Шу билан бирга, аёллар ишчи кучининг ўзига хос томонларида аниқлик
ҳал қилувчи роль ўйнайди. Бинобарин, бу омил қанчалик тўлароқ ҳисобга
олинса, аёллар касбий меҳнатининг аҳолини кўпайтириш билан бирга қўшиб
олиб борилиши учун энг яхши ижтимоий-иқтисодий шароитлар яратилади.
Шуни ҳам айтиш керакки, иш билан самарали бандликни шакллантиришда
аёлларнинг роли улар меҳнат ресурсларининг фақат сон ва сифат таркиби
билан эмас, шу билан бирга аёл-онанинг соғлом авлодни тарбиялаш соҳасига
қўшган ҳиссаси билан ҳам белгиланади.
Аёллардаги оналик вазифаси билан бир қаторда психофизиологик
хусусиятлар боғланган бўлиб, бу уларнинг меҳнат шароитларига оширилган
талаблар қўйилишини тақозо этади. Агар техникадан фойдаланилса, эркаклар
ва аёллар ишчи кучини татбиқ этишдаги фарқлар маълум даражада
бирхиллашуви мумкин. Шу билан бирга меҳнат ва дам олишни ташкил этиш
ҳам аёллар организми хусусиятларига кўпроқ даражада мос келиши лозим.
Ўзбекистонда аёллар иш билан бандлигининг юқори даражада эканлиги
аёллар иш кучининг янги хислатлари таркиб топишига ёрдам беради. Аёллар
учун касб меҳнати улар ҳаётининг ажралмас бир қисмига айланади.
Иш билан бандликда ёшларнинг ижтимоий ва иқтисодий вазифалари
уларнинг мамлакат меҳнат потенциалини шакллантиришдаги роли билан
белгиланади. Бу гуруҳда шартли равишда икки катта гуруҳни – ўқувчилар ва
ишловчи ёшларни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Меҳнат бозорига чиқадиган ва иш билан бандликка кўмаклашиш
Марказлари хизматига мурожаат қиладиган ёшларнинг умумий сони
кадрларнинг бўшаш кўлами билан белгиланади. Бунда кўп нарса ходимлар
қайси тармоқлардан бўшашига боғлиқ бўлади. Агар булар машинасозлик,
288
тўқимачилик саноати тармоқларида бўлса, бу жойларда ишловчи ишларнинг
улуши кўпроқ бўлади ва улар орасида ишсизлик сони ортади.
Ёшлар ўртасидаги ишсизлик миқёсини тартибга солиб туришнинг
муҳим усули фаолиятнинг асосий соҳаси бўлган эҳтиёжини пасайтиришдан
иборат бўлиб, бунга ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим оладиганлар
сонини кўпайтириш, кичик ёшдаги ва мактабгача ёшдаги болалари бор ёш
аёлларга нисбатан эса оилаларга ижтимоий ёрдам беришни яхшилаш йўли
билан эришилади. Ўқиётган ёшлар сонини кенгайтиришнинг иккита
йўналиши бўлиши мумкин. Биринчиси ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда
ўқиш имкониятларини кенгайтиришдир. Иккинчи йўналишга вақтинча чора
сифатида қараш мумкин ва у коллеж ўрта махсус ва олий ўқув юртларида
меҳнат бозори эҳтиёжларининг ўзгариб боришига мувофиқ қайта
ихтисослашув натижасида таълим олиш муддатини узайтиришдир.
Ўрта ёшли кишилар (30-49 ёш) – Ўзбекистон меҳнат ресурсларида энг
кўп сонли гуруҳ бўлиб, умумий меҳнат ресурсларининг 55,0 %дан ортиғини
ташкил этади. Унинг ўзига хос хусусияти миллий иқтисодиётда иш билан
бандликнинг энг юқори даражасига эришилишидир. Мазкур ижтимоий-
демографик гуруҳ ходимларидан, асосан, касб манфаатлари барқарор
аниқланган. Шунинг учун, ҳам бу гуруҳда иш ўрнини ўзгартиришга интилиш
бошқа ижтимоий-демографик гуруҳларга нисбатан анча камроқдир.
50 ёшдан ошган меҳнатга қобилиятли ёшдаги кишиларнинг (10,0%) иш
билан бандлиги мазкур гуруҳнинг ёш хусусиятлари билан белгиланади: бу
ижтимоий имкониятларнинг пасайиши, касбий билимларнинг юқори
даражаси, катта амалий тажрибанинг мавжудлигидир. Мазкур ижтимоий-
демографик гуруҳда иш билан бандлик даражаси кескин камаяди. Бунинг
сабаби соғлиқнинг ҳолати, шунингдек, имтиёзли пенсия олиш
имкониятидадир.
Пенсия ёши арафасидаги аҳоли гуруҳига иш билан бандлик хусусияти
жиҳатидан пенсия ёшининг дастлабки беш йили анча яқин бўлади. Худди
шулар пенсия ёшдаги меҳнатда фаол аҳолининг (5-6%) ўзагини ташкил этади.
Ҳозирги вақтда ана шу ёшдаги гуруҳнинг ўзига хос хусусияти шуки, бунда
маълумот даражаси паст бўлган кишиларнинг улуши кўпроқ бўлади ва
пенсионерларнинг кўпчилигини аёллар ташкил этади. Бу эса пенсионерлар
меҳнатидан фойдаланиш соҳасини торайтириб қўяди, бунинг устига улар
камҳаракатчанлик билан ажралиб турадилар. Бу эса уларни тармоқлар,
касблар бўйича қайта тақсимлаш имкониятини пасайтиради.
Катта ёшдаги ходимлар меҳнат ҳақининг қарор топган даражасига
кўникиброқ қарайдилар ва ҳатто ноқулай иқтисодий ўзгаришлар туфайли иш
ҳақининг пасайишига ҳам қаршилик қилмайдилар. Шу билан бирга кўпгина
корхона ва муассасаларнинг маъмурияти меҳнат жамоаларини сақлаб
қолишдан манфаатдор бўлиб, ёшларни ишга қабул қилишга унчалик мойил
бўлмайдилар. Шунинг учун кўпинча меҳнат жамоаларининг қарийб қолиши
289
юз беради. Катта ёшдаги ходимлар ишдан бўшатилмайди, шунингдек, камроқ
малака талаб қиладиган меҳнатнинг юқори даражаси сақлаб қолинади. Бу ҳол
ҳозирча Ўзбекистонда мавжуд меҳнат бозорига хос бўлиб турган
хусусиятлардан биридир. Пенсия ёши арафасидаги ва пенсия ёшидаги
кишиларнинг маълумот даражаси, юқорида айтганимиздек, бирмунча
пастроқ бўлади. Улар кўп ҳолларда кам малака талаб қиладиган, аҳолининг
бошқа гуруҳлари учун унчалик нуфузли бўлмаган ишларни бажариб
юрадилар.
Буларнинг ҳаммаси катта ёшдаги кишиларнинг иш билан бандлигини
ишчи кучи етишмаган йилларда қарор топган анъана сақланишига
кўмаклашади. Катта ёшдаги кишилар гуруҳи меҳнатига талаби келгусида
қандай бўлишига келсак, бу ҳол иқтисодиётни ривожлантириш ва меҳнат
бозорини шакллантиришнинг танланган вариантларига боғлиқ. Борди-ю,
ишчи кучига бўлган умумий талабнинг қисқариши натижасида
иқтисодиётнинг аҳволи ёмонлашадиган бўлса, у ҳолда катта ёшдаги
ходимларнинг меҳнат соҳасидан кетиши тезлашади.
Аҳолининг барча ижтимоий-демографик гуруҳларининг иш билан
бандлигини акс эттирувчи энг муҳим омил унинг ҳаракатчанлик
даражасидир. Ҳаракатчанлик умумий тушунча бўлиб, аҳолининг ижтимоий
мақоми, касбга мансублиги, яшаш жойининг ўзгаришларига ҳозирлигини акс
эттиради. Бунда ҳудудий ҳаракатчанлик ишчи кучи «бозор» ҳолатининг энг
муҳим сифат белгиларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда миграция
жараёнлари ислоҳотдан аввалги йилларда маълум даражада иқтисодий
ривожланишнинг режалилик омили билан белгиланиб келинарди. Шунинг
учун ҳам ишчи кучининг ҳаракатчанлигига доир янги сифат даражасининг
шаклланиши ва унинг миграция жараёнида аниқ намоён бўлишини
мутахассислар энг муҳим илмий ва амалий тизимга киритадилар.
Иқтисодий фаол аҳолининг иш билан бандлиги макроиқтисодиётда
жуда муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Иқтисодий фаол аҳоли моддий
бойликлар ишлаб чиқаришда хизмат кўрсатиш ҳамда истеъмол
қийматларини яратишда потенциал иштирок этиш қобилиятига эга бўлган
шахслар йиғиндисидир.
Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) ва Ўзбекистон Республикаси
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг миллий хусусиятларни
ҳисобга олган таснифига кўра иқтисодий фаол аҳоли таркибига меҳнатга
яроқли иш билан банд бўлганлар ва ишсизлар киритилади. Иш билан бандлик
деганда ишга эга бўлган меҳнатга лаёқатли аҳоли тушунилади (8.3-расм).
Иш билан банд бўлганларга (ҳар икки жинсга мансуб 16 ёш ва ундан
катта бўлган):
- ҳақ олиш учун тўла ёки тўлиқсиз иш куни шартларида ёлланма иш,
шунингдек фаолият учун бевосита тўлов ёки даромадни олиш муддатидан
290
қатъи назар, даромад келтирувчи бошқа ишни мустақил ёки айрим фуқаролар
учун бажариб турганлар;
- турли сабабларга кўра (касаллик, таътил, меҳнат сафарлари, қайта
тайёрлаш ва бошқалар) вақтинча иш жойида йўқ бўлганлар;
- хусусий корхона ва тадбиркорликда маош олмай ишни бажариб
турганлар киритилади.
Ишсизларга эса 16 ёш ва ундан катта бўлган ёшдаги ўзларига боғлиқ
бўлмаган сабабларга кўра:
- ишга (даромад келтирадиган машғулотга) эга бўлмаган;
- иш излаётган ва иш билан бандликка кўмаклашиш Маркази хизматида
рўйхатга олинган;
- ишга тушишга тайёр бўлган шахслар киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |