К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

 
меҳнат турининг
 
танлаш ихтиёрийлиги ва меҳнатни камроқ вақт ичида 
ишлаб, дурустгина иш ҳақи олиш имконини берадиган қилиб ташкил 
этишдир. Ҳозирча бозор воситалари тўлиқ ишлашига эришилмаган экан, 
давлатнинг муқобил меҳнат режимларини ривожлантиришга кўмак 
беришини кучайтириш зарур. 
Мулкчиликнинг турли шаклларида фаолият олиб борадиган корхона ва 
ташкилотларда меҳнат тартиблари ишчи кучининг самарали фаолият 
юритиши учун мақбул бўлган, ҳамда яхши ўйлаб кўрилган даромадлар 
сиёсати ва уларни мавжуд солиқ тизими билан тартибга солиб туриш керак. 
Иш ҳақининг ўсишига хўжалик юритиш субъектларидан чекловларнинг олиб 
ташланиши бюджетдан маблағ билан таъмин этиладиган ташкилотлар 
ходимларини моддий рағбатлантиришнинг пухта ўйланган чора-тадбирлари 
билан қўшиб олиб борилиши керак. Бу маълум даражада ақлий меҳнатни 
(илм-фан, таълим, тиббиёт, маданият) рағбатлантириш билан боғлиқ.
Бутун иқтисодиётни ислоҳ қилишда аҳоли иш билан бандлигининг 
сифат жиҳатидан янги ҳолатини таркиб топтиришнинг энг кескин ва муҳим 
муаммоларидан бири меҳнат мотивларидир. Меҳнат мотивлари меҳнат 
шароитларининг умумий мажмуи ва инсон ҳаёти, хусусан, инсоннинг ҳозир 
ишлаётганидан ҳам самаралироқ ишлай олиш қобилиятига боғлиқдир. 
Шунинг учун мулкчилик ва хўжалик юритиш шакллари, меҳнатга ҳақ тўлаш 
ва бутун тақсимлаш сиёсатини ислоҳ қилишдан ташқари ходимни яхши 
ишлашга рағбатлантириш, жадал ва янада самаралироқ меҳнат қилиш 
қобилияти касб малакаси етарли даражада юқори бўлган ва ишчанлик 
қобилияти ривожланган шароитдагина барқарор бўлиши мумкин. Инсоннинг 


281 
соғлиғи ва унинг ишчанлик қобилиятини тиклаш шароитлари ҳам маълум 
даражада аҳамиятга эга. Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришнинг 
соғлиқ нуқтаи назаридан ишчи кучининг сифатига бўлган талаблари ортиб 
боради. 
Бундан ташқари, бугунги кунда ижтимоий ва иқтисодий 
муносабатларни чуқур қайта қуриш шароитларида меҳнат мотивларидан 
биринчи ўринга фуқароларнинг ижтимоий кайфияти чиқарилмоқда. Бундай 
кайфият деганда ҳозирги вақтда турмуш шароитининг ҳақиқатда 
яхшиланишигина эмас, балки ижобий силжишларнинг муқаррарлиги, 
танланган ислоҳотлар йўлининг тўғрилиги ва давлат томонидан амалга 
оширилаётган ижтимоий ҳимоянинг адолатли эканлигига ишончнинг 
мавжудлиги ҳам тушунилади. Ҳозирги вақтда ижтимоий ҳимоя ҳақида кўп 
гапирилмоқда, лекин у кўпинча тор маънода, давлатнинг ишсизлар, айниқса, 
аҳолининг ижтимоий ночор қисмига кўрсатадиган ёрдами тариқасида 
тушунилади. 
Бироқ, оммавий ишсизликка йўл қўймаслик, унинг олдини олиш тизими 
тўғрисида ғамхўрлик қилиш жамият учун эътиборли томонлардан бири 
ҳисобланади. Бу тадбирлар орасида анча муҳими жамиятнинг ҳар бир аъзоси 
учун иш билан бандлик соҳасидаги ўз ўрнини ҳақиқатан ҳам эркин танлаш, 
иш кучининг ижтимоий-касбий ҳаракатчанлигини ошириш ва унинг юксак 
рақобатбардошлигини шакллантиришга давлатнинг ҳар томонлама ёрдам 
кўрсатишидир. Буларнинг ҳаммаси иш билан бандлик соҳасини 
демократлашга олиб келадиган ижтимоий ва иқтисодий жараёнларни 
ривожлантиришни талаб қилади. Аввало, ҳудуд бўйича кўчиб юриш 
эркинлиги, касбни ўзгартириш мумкинлигига кишиларнинг ишонтириш, 
ақлий меҳнат ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги меҳнатнинг нуфузини ошириш, 
муқобил меҳнат тартибларини ривожлантириш ва ҳоказолар талаб қилинади. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish