Альфред Маршалл
(1842-1924) бўлиб,
унинг бозор нархи, тадбиркорлик, истеъмолчилик хулқи ва бошқа бир
қанча янги назарий қоидалари маълум ва машхур бўлиб, ҳозирги вақтда
ҳам ундан иқтисодчилар фойдаланиб келмоқдалар.
А. Маршалл талаб ва таклифни тартибга солиш аҳолининг иш билан
бандлигини таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга иқтисодий кўрсаткич
эканлигига эътибор қаратган. Шу билан бирга, у бутун ишчи кучи
талабини пировард натижа сифатида тартибга солувчи нарса
261
истеъмолчиларнинг талаби бўлиб, унинг мутаносиблигини бозор
иқтисодиётидаги муносабатларда ўз-ўзидан амалга оширилади, деб
ҳисоблаган.
Неоклассик назариянинг бошқа вакиллари каби А. Маршалл ҳам
аҳолига бериладиган юқори иш ҳақи муқаррар равишда иш билан
бандлик даражасини камайтиради ва ишсизлик миқдорини оширади, деб
ҳисоблаган. Буни асослаш учун у «энг кам унумдорлик назарияси» дан
фойдаланган.
Унинг бу асари пайдо бўлган вақтда аҳолининг ишсизлик даражаси
унчалик катта бўлмаган ва иш билан бандликнинг беқарорлиги у қадар
кескин муаммо ҳисобланмаган. Иш билан бандликнинг беқарорлигини А.
Маршалл катта мусибат сифатида баҳолаган ва ҳақли равишда
жамоатчиликнинг эътиборини жалб қилишини эътироф этган. Бироқ у
бозор иқтисодиётидаги кўплаб муаммолар ўз-ўзидан тартибга келадиган
иқтисодиёт муаммолари деб ҳисоблаб, аҳоли иш билан бандлигининг
давлат томонидан тартибга солинишига зарурат йўқ, деб билган.
Артур Пигу
(1877-1955)
А. Маршаллнинг
издоши ва шогирди
бўлган. Унинг аҳолини иш билан бандлик соҳасидаги асосий асари –
«Ишсизлик назарияси» бўлиб, бу асар 1933 йилда чоп этилган. Бу асарда
аҳолини иш билан бандлиги тўғрисидаги классик назариянинг асосий
қоидалари анча тўлиқ баён этилган эди. А. Пигунинг фикрича,
ишсизликнинг сабаби иш ҳақининг юқори даражасидир, иш ҳақининг
қисқариши эса иш билан бандликни оширади, чунки ишлаб чиқариш
харажатларини камайтиради ва қўшимча ишчиларни ёллаш учун
имконият яратади. Унинг фикрича, ишлаб чиқариш харажатларининг
камайиши товарлар нархини умумий равишда пасайиши ва иш ҳақи
ҳисобига тирикчилик ўтказмайдиган аҳоли гуруҳларининг харид қилиш
қобилиятини оширишга олиб келади.
Бундай ғоя қўшимча талабни вужудга келтиради ва ишлаб
чиқаришни ҳам, иш билан бандликни ҳам кенгайишини рағбатлантиради.
А. Пигунинг фикрича, иш билан бандлик ҳажмини белгиловчи бошқа
омил меҳнатга бўлган ҳақиқий талаб функциясидир. Пировардида ушбу
фикрини ривожлантириб, у қуйидагича хулосага келади: Ёлланма
ходимлар орасида мутлақо эркин рақобат мутлақо ҳаракатчан меҳнат
мавжуд бўлганда мавжуд бўлади, бундай ҳолда ўзаро алоқалар хусусияти
(ходимлар талаб қиладиган реал иш ҳақи ставкалари билан меҳнатга
бўлган талаб ўртасидаги алоқа) жуда оддий бўлади. Ишлаб чиқаришда
ҳамма иш билан банд бўлиши учун иш ҳақи ставкалари билан талаб
ўртасида ана шундай нисбат ўрнатилиши унумдорликка бўлган кучли
интилишнинг доимий равишда амал қилишига олиб келади.
А. Пигу «ихтиёрий ишсизлик назарияси» тарафдори бўлганлиги
сабабли, у ишчиларнинг ўзлари ихтиёрий равишда ўзларини ишсизликка
262
маҳкум этадилар, бозордаги талаб ва таклиф натижасида вужудга
келадиган «нормал» иш ҳақи учун ишлашга рози бўлмайдилар деган
хулосага келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |