К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

8.1.
 
А
ҲОЛИНИ ИШ БИЛАН БАНДЛИГИ
 
БЎЙИЧА КЛАССИК ВА 
 
НЕОКЛАССИК НАЗАРИЯЛАР
 
Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатида аҳоли иш билан бандлиги 
сиёсатининг амалий чора-тадбирлари билан бир қаторда унинг назарий 
жиҳатларини асослаш муҳим аҳамиятга эга. Деярли барча иқтисодий 
назариялар маълум даражада меҳнат ва аҳолининг иш билан бандлиги 
масаласига дахлдордир. Табиийки, меҳнат бозори билан боғлиқ 
муаммоларини ёритиш ҳам у ёки бу назария ишлаб чиқилган тарихий 
давр, муаллифларнинг мақсади, тадқиқотининг бош мавзуси, унинг 
атрофидаги иқтисодий воқеликка дахлдорлиги сезилади. 
Классик мактабнинг йирик намояндаларидан бири бўлган Адам 
Смит ва унинг издоши Давид Рекардолар ўз таълимотларида бозор 
тизими ресурслари орасида, ишчи кучи ресурсларидан тўлиқ 
фойдаланиш муҳим ўрин тутади ва бозорнинг самарадорлигини 
таъминлашга қодирдир, деб ҳисоблайди. Бу борада француз олими Жан 
Батист Сей ҳам ишчи кучи ва иш билан бандлик муаммолари бўйича ўз 
қарашларига эга бўлиб, қатор масалалар бўйича классиклар тутган йўлни 
тўғри деб баҳолайди. 


259 
ХХ асрнинг 30-йилларида Ғарб иқтисодиётида рўй берган “Буюк 
турғунлик” классик мактаб назариясига қақшатқич зарба берди. Бу 
иқтисодий инқирозни чуқур таҳлил этган Ж.С.Кейнс классик мактаб 
вакилларидан фарқли равишда аралаш иқтисодий тизимни ёқлаб чиққан. 
Унинг назариясига мувофиқ, иқтисодиёт фақат мукаммал рақобатли 
бозорлардан иборат эмас, нархлар муайян вақт давомида ўзгармай ҳам 
туриши мумкин, иқтисодиёт беқарор бўлиши сабабли давлат ундаги 
айрим “носозликлар”ни бартараф этиши учун баъзан иқтисодиётга 
аралашиб туриши керак.
ХХ асрнинг 60-йилларида эса М.Фридман иқтисодиётда 
монетаризм йўналишига асос солди. Мазкур мактаб вакиллари 
иқтисодиётда пул таклифи уни ривожлантиришнинг бош мезони деган 
ғояни илгари сурдилар. Монетарчилар қоидасига кўра, агар пулга доимий 
таклиф бўлса, иқтисодиёт ҳамиша барқарор бўлади ва барча ресурслар 
тўла бандлиги шароитида амал қилади. 
Бу кейнсчиларнинг пулга таклифига фоизнинг мутаносиб ставкаси 
кучли таъсир кўрсатади, шунинг учун пулга бўлган таклифнинг 
кўпайиши жамланма ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишига таъсири 
сезиларли бўлмайди деган қарашларга зид эди. Ж.Кейнс тарафдорлари 
шунинг учун фискал сиёсат самаралироқ деган фикрда эдилар. 
Монетарчилар эса, аксинча, фискал сиёсат давлат томонидан 
товарлар ва хизматларни сотиб олишни кўпайтиради, бунинг учун 
давлатга қўшимча маблағ талаб қилинади, унинг қарз олишга эҳтиёжи 
ортади деб ҳисобларэдилар. Шунинг учун давлат фоиз ставкасини 
оширишга ҳаракат қилади. Монетар назарияда давлатнинг бу фискал 
сиёсати иқтисодиётга хусусий инвестициялар оқимини чеклаши 
уқтирилади. Ана шу ғоя иқтисодиёт фанида “Хусусий инвестицияларни 
сиқиб чиқариш эффекти” (“Growding-out Effect”) номини олган. 
1970 йилларнинг иккинчи ярмида «Таклиф иқтисодиёти” (“Supple-
side economics”) назарияси ҳам илгари сурилди. Бу мактаб вакиллари 
А.Лаффер, Р.Манделл фикрларича, аҳолига товарлар ишлаб чиқариш ва 
хизматлар кўрсатишни самарали йўлга қўйиш учун зарур шарт-
шароитларни яратиб бериш, яъни иш кучи ва капитал таклифини 
рағбатлантириш зарур. Бунинг учун давлат томонидан солиқ юкини 
камайтириш борасида фаол сиёсат ўтказилиши лозим. Чунки товар ишлаб 
чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар солиқларга қўшимча маҳсулот 
бирлиги ишлаб чиқаришга қўшимча харажатлар сифатида қарайдилар. 
Солиқ юкининг оширилиши жамланма таклифнинг камайишига олиб 
келиши мумкин. 
ХХ аср охирига келиб “янги кейнсчилар” мактаби шакллана 
бошланди. Бу оқимнинг энг таниқли намояндалари Г.Мэнкью, Д.Ромер, 
О.Бланшер, С.Фишер ва бошқалар Ж.Кейнс стандартларини замонавий 


260 
иқтисодиётни таҳлил этишга татбиқ этишга ҳаракат қилдилар. Г.Мэнкью 
ва Д.Ромер 1991 йилда бу мактаб асосий принциплари баён этилган икки 
жилдлик “Янги кейнсча иқтисодиёт” китобини ҳам нашр этдилар. 
Товарлар ва хизматлар бозори жамланма талаб ҳамда таклифни 
шакллантиради. Товар ва хизматларга талаб – макроиқтисодий агентлар. 
Фирмаларнинг таклифлари – товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар 
кўрсатиш реал қийматлар билан айрибошлашдир, шунинг учун уларни
реал қийматлар бозори деб ҳам аташади. 
Молия бозорлари пул ва қимматли қоғозлар бозорларидан 
иборатдир. Пул бозорида талаб ва таклиф молиялаштирилса, қимматли 
қоғозлар бозорида ишлаб чиқарувчилар асосий қарз олувчилар 
ҳисобланади. 
Классик иқтисодчилар ўз хулосаларини асослашида аҳолининг иш 
билан тўлиқ бандлиги бозор хўжалигининг меъёри, нархлар ва иш 
ҳақининг нисбати унинг эластиклигидир деб ҳисоблаганлар. 
Бозорда сотиш мумкин бўлган маҳсулотлар ҳажми фақат умумий 
харажатлар даражасига эмас, балки нархлар даражасига ҳам боғлиқ. Шу 
сабабли жамғарма харажатлар ҳажми, ишлаб чиқариш ҳажми ва иш билан 
бандлик миқдорини камайтириш билан бирга, нархларнинг қисқаришига 
ҳам олиб келади. Нархларнинг пасайиши эса ишлаб чиқариш 
харажатлари, шу жумладан, иш ҳақи учун сарф-харажатлари пасайишига 
сабабчидир. Натижада корхона эгалари ҳақ тўлаш ставкаларини 
пасайтиришга мажбур бўладилар. Ишсизлар томонидан бўладиган 
рақобат эса уларнинг бунга рози бўлишига мажбур қилади. Бозордаги 
бошқа товарлар нархларининг пасайиши ҳам бунга таъсир қилади. 
Шу тариқа классик иқтисодчилар мажбурий ишсизликни бўлиши 
мумкин эмас, деган хулосага келганлар. Бозор тартибининг бундай 
омиллари, чунончи, фоиз ставкаси ва нархлар, иш ҳақи нисбатининг 
эластиклиги иш билан тўлиқ бандликни сақлаб туришга қодирдир. 
Давлатнинг бу соҳадаги “ёрдами” ортиқча бўлиб қолмай, зарарли бўлиши 
ҳам мумкин. 
XIX асрнинг охирларида классикларнинг издошлари уларнинг 
умумий ғоя ва қарашларини ривожлантириб, иқтисодиёт назариянинг 
неоклассик йўналиши юзага келди. Бу йўналишнинг асосчиси Кембриж 
университетининг профессори 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish