Юқори даражада ривожланган мамлакатлар гуруҳига
53 та
мамлакатлар киритилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси эса 105 ўринни
эгаллайди. Бу гуруҳга Эрон-60, Туркия-64, Озорбойжон-80, Арманистон-83,
Хитой-86, Украина-88, Туркманистон-108 ўринни эгаллаган мамлакатларни
киритиш мумкин.
Ўрта даражадаги рейтингга эга бўлган мамлакатлар гуруҳига 39
та мамлакатлар киритилган бўлиб,
Филиппин-113, Миср-115,
Индонезия-116, Қирғизистон-122, Тожикистон-127, Ҳиндистон-130,
Покистон-150 ўринларни эгаллаган.
Паст даражадаги рейтингга эга бўлган мамлакатлар гуруҳига 38
та мамлакатлар киритилган.
Рейтингнинг охирги ўринларида
Афғонистон-168, Бурунди-185, Чад-186, Марказий Африка Республикаси-
188 ва Нигерия-189 мамлакатлари жойлашган.
252
Давлатлар рейтингини белгилашда демографик кўрсаткичлар ҳам
ҳисобга олинган бўлиб, унда
кутилаётган умр кўриш давомийлиги,
таълим олиш давомийлиги, аҳоли саломатлиги ва жон бошига ялпи
миллий даромад
асосий кўрсаткич сифатида қайд этилган. Шунингдек,
аҳолини иш билан бандлиги, ижтимоий муҳофаза даражаси, маданий
ривожланиши, гендер тенглиги, жиноятчилик, атроф муҳитни муҳофазаси,
давлат томонидан қабул қилинадиган қарорларида фуқароларнинг иштирок
этиши каби кўрсаткичлар ҳам ҳисобга олинган.
7.4.
И
НСОН КАПИТАЛИГА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Инсон капитали
га киритиладиган инвестицияларининг уч тури
фарқланади (7.5-расм):
–
таълимга, шу жумладан умумий ва махсус, расмий ва норасмий
таълимга, иш жойида тайёргарликка ва малака оширишга харажатлар;
–
соғлиқни сақлашга (умр кўриш давомийлиги ва меҳнат
самарадорлигини
оширишга
хизмат
қиладиган
касалликлар
профилактикаси, тиббий хизмат кўрсатиш, пархез таом, меҳнат ва турар жой
шароитларининг яхшилашга) харажатлар;
–
ходимларнинг меҳнат фаолияти самараси паст жойлардан самара
юқорироқ жойларга миграция қилиш имкониятини берадиган мобилликка
харажатлар.
К.Макконел ва С.Брю инсон капиталига инвестициялар — “бу
ишчиларнинг малакасини ва бу билан меҳнат унумдорлигини оширишга
хизмат қиладиган ҳар қандай фаолиятдир. Кимнигдир меҳнат
унумдорлигини оширадиган харажатларга инвестиция сифатида қаралиши
мумкин, зеро ана шу чиқимлар келажакда даромадлар оқими билан кўп
маротаба кимпенсация қилинади”
1
деб кўрсатган.
Инсон капиталига инвестициялар манбалари оила, корхона ва
давлатнинг харажатлари ҳисобланади. Оилада фарзандни тарбиялаш ва унга
таълим бериш учун харажатлар унинг келгусида самарали меҳнат фаолияти
натижасида юқори даромад олиши ҳисобга олинган ҳолда қилинади.
Корхона ҳам инсон капиталига инвестиция киритилишидан манфаатдор.
Чунки билими, малакаси, кўникмалари юқори бўлган ходим корхонада
самарали меҳнат қилиши натижасида иш берувчининг даромадларини
кўпайтиришга салмоқли ҳиссасини қўшади.
1
Макконел К. Р., Брю С. Л. Экономикс: Принципы, проблемы и политика: В 2 т. - М.:
Республика, 1992. Т. 2. – С.171.
253
Do'stlaringiz bilan baham: |