151
бўлсада, анъанавий селекция – гибридизация ва танлаш ҳозирги
вақтгача чорва моллари ва паррандаларни янги зотларини
яратиришнинг муваффақиятли усули ҳисобланади.
Бироқ мазкур усул билан янги
етиштирилган зотларни янада
яхшилаш муайян қийинчиликлар билан боғлиқ. Ҳақиқатдан ҳам, янги
“қимматли” генга эга қатор “зарарли” генларга ҳам эга бўлиши
мумкин. Селекциянинг оралиқ босқичларидан бири маълум
белгиларнинг гомозиготали ҳолатини олиш мақсадида ўтказиладиган
яқин
қариндошли
чатиштиришдан
иборат.
У
организм
яшовчанлигининг пасайишига олиб келиши мумкин. Шуни эсда
тутиш лозимки, ҳайвонлар орасида селекция ишларини олиб бориш
учун кўп вақт талаб этилади (организм
жинсий етукликка
эришмагунча), чунки юксак ҳайвонлар организми ривожланиши узоқ
вақт давом этади.
Ген муҳандислиги қаторларни яхшилашнинг дастлабки
фойдали белгилари сақлаб қолинадиган мутлоқ янги стратегиясини
таклиф этади. Агар кўп ҳужайрали
организмга ДНК киритилса, у
ҳолда трансформациянинг натижаси фақат янги ген ёки генларга эга
бўлган кам сонли ҳужайралар хусусиятларининг ўзгариши бўлади.
Шундай экан, бутун бир организм хусусиятларини ўзгартириш учун
авлодларга янги хусусиятларни ўтказадиган жинсий ҳужайралар
геномини ўзгартириш зарур.
Қўлланиладиган стратегия қуйидагилардан иборат.
• Клонланган ген уруғлантирилган тухум ҳужайра ядросига
киритилади.
• Инокуляцияланган уруғлантирилган тухум ҳужайралар реципиент
урғочи жинсли зотга имплантацияланади (чунки сут эмизувчилар
эмбрионнинг ривожланишини бошқа шароитларда муваффақиятли
якунлашнинг имкони йўқ).
• Имплантацияланган тухум ҳужайралардан ривожланган, барча
ҳужайраларида клонланган генга эга бўлган насллар танлаб олинади.
• Эмбрионлик қатори ҳужайраларида клонланган генга эга бўлган
ҳайвонлар чатиштирилади ва янги генетик қатор олинади.
Ҳайвонларни уруғлантирилган тухум ҳужайрага генларни
киритиш йўли билан генетик ўзгартириш ғояси амалиётда 1980-
йилларда амалга оширилган. Илм-фаннинг кўпгина бошқа янги
соҳаларидаги каби, олимлар ўртасида
ахборот алмашинишини
152
соддалаштириш учун бир қатор янги атамалар жорий этилди. Демак,
генотипи бегона (экзоген) ДНК киритиш йўли билан ўзгартирилган
ҳайвон трансгенли, киритилган ДНК – трансген, бутун жараён эса –
трансген технология, ёки трансгеноз деб номланди.
Кўп ҳужайрали организмларни уларга трансгенлар киритиш
йўли билан генетик модификациялаш бўйича тажрибалар кўп вақт
талаб этади. Шунга қарамай, трансгеноздан сут эмизувчилар
генларини экспрессиялашнинг молекуляр асосларини тадқиқ қилиш
ва
уларни ривожланиши, инсонлар касалликларини ўрганиш
имконини берадиган модель тизимларини яратиш, шунингдек, сут
билан тиббиёт учун муҳим бўлган оқсилларни олиш мақсадида сут
безлари
ҳужайраларини
генетик
модификациялаш
учун
фойдаланилади.
Сутдан шунинг учун фойдаланиладики, у ҳайвон организмида
кўп миқдорда ҳосил бўлади ва уни ҳайвонга
зарар етказмасдан
эҳтиёжга қараб соғиб олиш мумкин. Сут безида ишлаб чиқариладиган
ва сутга чиқариладиган янги оқсил бунда трансген ҳайвон
организмига ҳеч қандай ножўя таъсир кўрсатмаслиги ва
посттрансляцион ўзгаришларга дучор бўлмаслиги керак. Бундан
ташқари, таркибида бошқа оқсиллар ҳам бўлган сутдан янги оқсилни
ажратиш кўп меҳнат талаб қиладиган бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: