158
ES-ҳужайраларни культурада ген муҳандислиги
усуллари
билан уларнинг плюрипотентлигини бузмаган ҳолда осон
модификациялаш мумкин. Масалан, уларнинг геномидаги унчалик
аҳамияти йўқ геннинг муайян сайтига функционал трансгенни
жойлаштириш мумкин. Кейин ўзгарган ҳужайраларни танлаб, уларни
кўпайтириб ўстириш ва трансген ҳайвонлар олиш учун фойдаланиш
мумкин (расм. 22.4). Бу микроинъекция ва
ретровирус векторлари
тизимлари учун хос бўлган тасодифий киритишдан қутулиш
имконини беради.
Хромосома сайтида интеграцияланган векторлари бўлган
ҳужайралар сонини кўпайтириш учун позитив-негатив селекция деб
номланган усулдан фойдаланилади. Ушбу стратегия керакли сайтда
векторли ДНК ташувчи ҳужайраларнинг позитив селекцияси ва
тасодифий
сайтда
интеграцияланган
векторли
ДНКли
ҳужайраларнинг негатив селекциясидан иборат.
Бегона ДНК интеграцияси ривожланиш жараёни ёки ҳужайра
функцияларига таъсир кўрсатмаслиги учун сайт-нишон геномли
ДНКнинг муҳим оқсилларини кодламайдиган соҳасида жойлашиши
лозим. Бундан ташқари, трансгенни киритиш геномнинг мос
келувчи
соҳаси трансляциясини блокламаслиги жуда муҳим. Шунга ўхшаш
сайтларни қидириш ишлари узлуксиз олиб борилмоқда.
159
Расм. 22.4. Эмбрион ўзак
(ES) ҳужайраларини генетик
модификациялаш ёрдамида
трансген сичқонлар олиш.
ES-ҳужайралар сичқон
бластоцистаси ички ҳужайра
массасидан олинади. Улар
трансген ташувчи вектор
билан трансфекцияланади ва
ўстирилади,
трансфекцияланган
ҳужайралар позитив-негатив
селекция ёки ПЗР усули
билан идентификацияланади.
Трансфекцияланган
ҳужайралар популяцияси яна
ўстирилади ва
бластоцисталарга
киритилади, улар кейин
“суррогат”
она бачадонига
имплантация қилинади.
Эмбрион қатори
хужайраларида
трансген
ташувчи ҳайвонларни
чатиштириб трансген
сичқонлар қаторини олиш
мумкин. (Глик ва Пастернак
бўйича)
Геномига керакли сайтда
трансген киритилган ES-
ҳужайраларни ўстириш ва бластоциста босқичида эмбрионга
киритиш, кейин эса бундай эмбрионларни бластоциста босқичида
сохта ҳомиладор “суррогат” оналар бачадонига имплантациялаш
мумкин. Эмбрион қатори ҳужайралари ҳосил бўлишида
иштирок
этган генетик жиҳатдан модификацияланган ES-ҳужайраларига эга
сичқон болалари трансген қаторларни келтириб чиқаришлари
мумкин. Бунинг учун уларни айнан шу қаторнинг зотлари билан
чатиштириб, кейин эса уларни трансген авлодларини ўзаро
чатиштириш керак. Натижада трансген бўйича гомозиготали
трансген сичқонлар ҳосил бўлади.
160
ES-ҳужайраларнинг специфик хромосома сайтига нафақат
қандайдир янги функцияни
кодловчи трансгенни киритиш, балки
мазкур сайтни специфик кетма-кетликнинг (одатда селектив маркер
геннинг) уни кодловчи соҳасига интеграцияси орқали мақсадли
бузиш мумкин (расм. 22.5). Генни мақсадли бузиш (“нокаут”)
вазифаларидан бири мазкур жараённинг организм ривожланишига
таъсири ва унда кечаётган физиологик жараёнларни ўрганишдан
иборат. Бундан ташқари, муайян генида бузилиш бўлган трансген
ҳайвонлардан инсонларда учрайдиган касалликларни молекуляр
даражада ўрганишда модель сифатида фойдаланишга умид бор.
Do'stlaringiz bilan baham: