127
4-расм. Йўл-транспорт ҳодисасида жабр кўрган болалар сонининг таққосланиши
Содир
бўлган
йўл-транспорт
ҳодисасида
жабр
кўрган
болаларнинг
умумий
сонидан 1-7 ёшгача бўлган болалар улушига 34,3 %, 8-15 ёшгача бўлган болаларга 65,7 % тўғри
келади.
Хулоса сифатида қайд этиш лозимки, агарда божхона ва бошқа чегаравий назорат
хизматлари маъмуриятининг иши замонавий талабларга жавоб бермаса, агарда улар ноқонуний
савдо билан курашиш ўрнига, назоратни амалга оширишни афзал кўрсалар, ёки уларнинг
ташкилий ва функционал тузилмаси ёки моддий техника базаси қонуний юкларни тез ва тўғри
қайта ишлашга ва қонун бузувчиларни аниқлашга имкон бермаса, чегарадаги кутиш вақтини
қисқартириш мумкин бўлмайди.
Хулоса сифатида қайд этиш мумкинки, Ўзбекистонда халқаро юклар ташиладиган йўллар
талабларга умумий ҳолда жавоб беради, аммо, 20,0 фоизга яқин йўллар III категорияли, 1,0 фоиз
атрофидаги йўллар ҳатто IV-категорияли йўллардир, III-IV категорияли йўлларнинг улуши кам
бўлсада, умумий тасаввурни ва салоҳиятни бирмунча пасайтиради. Шунинг учун мутасади
ташкилотлар “Тошкент – Термиз – Афғонистон чегараси” йўналишидаги 9 км йўлни, “Самарқанд
– Ғузор – Термиз – Афғонистон чегараси” йўналишидаги 27 км йўлни, “Туркманистон чегараси
ХХР чегараси” йўналишидаги 6 км йўлни сифатини тубдан яхшилашга ўз салоҳиятларини
йўналтиришлари лозим бўлади. Демак, ҳайдовчиларнинг дам олишлари учун яхши шароит яратиш
мақсадида кемпинглар сонини кўпайтириш, тиббий хизмат кўрсатиш пунктлари сонини
кўпайтириш, ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, ҳаракат воситаларига техник сервис хизматлар
кўрсатиш пунктлари сонини кўпайтириш ва уларнинг жиҳозлинишини яхшилаш кун тартибида
турган масалалар сирасига киради.
Илмий тадқиқотларнинг кўрсатишича, мавжуд инфратузилма объектларининг аксарияти
стихияли тарзда, якка тартибдаги хусусий тадбиркорлар томонидан ташкил этилган бўлиб,
халқаро меъёрларга мос келмайди, техник сервис хизматлари кўрсатиш пунктларида юқори юк
кўтариш қобилиятига эга бўлган автомобилларга сифатли техник хизматлар кўрсатишнинг кўп
ҳолларда имконияти чегараланган, кемпингларда ҳам яшаш шароитлари ва сервис хизматлари
даражаси паст. Демак, инфратузилма объектлари бош режалар асосида, йўл қуриш ва
эксплуатация қилиш ташкилотлари ва хусусий тадбиркорларнинг пай улушлари асосида қурилиб,
фойдаланишни йўлга қўйишлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар.
1.Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси автомобиль транспорти агентлиги ходимлари
билан бўлиб ўтган маърузаси. 2018 йил 28 август.
2.Жиззах ш ИИБ ЙХХБ статистик макълумотлари 2018 й.
3.Ҳамрақулов О., Магдиев Ш. Автомобилларнинг техник эксплуатацияси. Жиззах. “Адолат”,
2005.-262б.
4.
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Жиззах вилоят бошқармаси маълумотлари.
2018.
5.Адилов
О
Автотранспорт
корхоналарида
ҳаракат
хавфсизлиги
хизматини
такомиллаштириш. Тошкент. “Наврўз”. 2015- 122б
Do'stlaringiz bilan baham: