3 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 6,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/195
Sana07.04.2022
Hajmi6,7 Mb.
#533542
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   195
Bog'liq
JizPI 2-tuplam 09.04.2021

 


139
6-Шуъба.Техника таълим йўналишларида инновацион ахборот ва педагогик 
технологияларнинг долзарб муммолари ва уларнинг ечимлари. 
 
МАТЕМАТИКАНИ ЎҚИТИШ САМАРОДОРЛИГИНИ ОШИРИШ 
Хикматова Р. А., Исломов Ё.А.
Катта ўқитувчилар, ТДТУ 
Бугунги кунда ёшларнинг таълим-тарбияси мустақил Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида 
устивор аҳамият касб этмоқда. Бу эса таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон 
талаблари даражасига кўтариш билан узвий боғлиқдир. Бугунги кун узлуксиз таълим тизимини 
ислоҳ қилиш ва тақомиллаштириш, янги сифат босқичига кўтариш, унга илғор педагогик ва 
ахборот технологияларини жорий қилишни тақозо қилмоқда. Педагогик технологияларнинг 
ривожланиши уларнинг ўқув-тарбия жараёнига кириб келиши, шунингдек, ахборот 
технологияларининг тез алмашинуви ва такомиллашуви жараёнида таълимнинг бугунги 
вазифаларини белгилаб бермоқда. Таълимнинг белгиланган вазифаларидан бири юқори савияда 
ўқитишни таъминлаш ва малакали кадрларни замонавий таълим дастурлари асосида тайёрлашдан 
иборат. Шу нуқтаи-назардан мамлакатимизда мустақилликка эришган кундан бошлаб, бошқа 
соҳалар сингари таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш сиёсати юритила бошланди. Бу борада
мамлакатимизда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Таълим тўғрисида қонун”лар ҳар 
томонлама ўйланиб, ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. 
Ўқув жараёнини жаҳон стандартларига мос равишда илғор педагогик ва замонавий таълим 
технологиялари асосида ташкил этмай туриб касбий ва шахсий сифатлари юқори бўлган 
кадрларни тайёрлашга эришиб бўлмайди. 
Бу эзгу мақсаднинг муваффақияти фақатгина олий математикани ўргатишга боғлиқ бўлмасдан, 
балки уни қандай ўрганишга: ўрганишнинг қандай усуллар ёрдамида ўқитишга ва бошқа кўпгина 
воситаларга боғлиқ бўлмоқда. 
Малакали мутахассисларни тайёрлаш- бу мураккаб ижодий жараён бўлиб, бу жараён жуда 
кўп омилларга боғлиқдир. Ўқитиш, ўргатиш эффективроқ бўлиши учун, у аниқ мақсад сари 
йўналган бўлиши ва маълум тафаккурга эга бўлиши керак. Хусусий ҳолда, “Олий математика” 
фанидан янги мавзуларни ўзлаштиришда, талабалар тафаккур фаолиятини активлаштириши, 
ҳамда фақатгина эслаб қолмасдан, балки мавзуларни тушуниб боришлари ҳам талаб этилади. 
Чунки аниқ фанларнинг, хусусан математикани ўрганишнинг асосий хусусияти шундаки, маълум 
тушуниш доирасига етмай туриб эслаб қолиш, фақатгина фойдасиз бўлиб қолмасдан, балки зарар 
ҳам бўлиб қолиши мумкин. Чунки,бу турдаги эслаб қолиш чуқур тушунишга ҳам ҳалал беради [1]. 
Олий математикани ўқитишда, ўқитувчи талабаларнинг ички психологик имкониятларини 
ва ташқи дидактик шароитларни хисобга олган ҳолда дарсларни ташкил қилиши керак бўлади.
Ташқи шароитларга мавзунинг қизиқарлилиги, танланган мисоллар таркиби, уларнинг 
кетма-кетлиги ва дарсларни ташкил қилиш усуллари киради. Ички имкониятларга –фикрлаш 
жараёни, эслаб қолиш фаолияти, ҳис қилиш процесси ва бошқалар киради. Математика 
ўқитувчиси ўзининг ташқи шароитларини ташкил эта бориб, талабаларнинг тафаккурига таъсир 
этувчи ички имкониятларини мувофиқлаштириб бориши керак бўлади. Бу билан ўқитувчи 
талабаларнинг тафаккур жараёнини мақсад сари йўналтириши мумкин бўлади [2]. 
Математикани ўрганаётган талабалар фақатгина янги билимларни эгаллабгина қолмасдан, 
балки улар ушбу эгаллаган билимларини тезда янги турдаги масалаларни ечишда қўллай 
билишлари ҳам керак.Бундай вазиятда баъзи талабалар турли хатоликларга йўл қўядилар. Чунки 
улар “ўхшатиш” ва “умумлаштириш”га берилиб кетадилар. Бундай хато натижаларни камайтириш 
ёки йўқотиш учун талабанинг фикрлаш доирасини фаоллаштириш талаб этилади. Шу сабабли, 
олий ўқув юртларида олий математика фани ўқитилишида талабалар билан мустақил ишларни 
ташкил этилиши тўғрисида фикр-мулоҳазаларимизни айтмоқчимиз.Албатта, фанлар бўйича 
мустақил ишларнинг самарадорлигида гуруҳлардаги талабаларнинг билим даражаси ҳам муҳим 
аҳамиятга эгадир. Талабаларнинг билимидаги пробелларни бартараф этишда мустақил ишлар 
алоҳида аҳамият касб этади. Бундай пробеллар талабаларнинг аудиторияда ёки уйда ечган ёзма 
ишлари ёрдамида маълум бўлиб қолади [3]. Хатолар устида ишланганда ёки мустақил 
ишлашларда талаба билимидаги пробелларни бартараф қилиш ижобий натижа беради. 


140
Талабалар мустақил ишларининг яна бошқа бир кўриниши кафедралар томонидан 
белгиланган тартибда тарқатма материаллар берилиши, шунингдек, мавзулар бўйича вазифа ва 
топшириқлар берилиши муҳимдир. Бундай ҳолатда талабаларни мустақил ишларини 
бажарилишини белгилаб берувчи услубий-ўқув қўлланмалар муҳим аҳамиятга эга.
Математика бўйича қўлланмалар ўрганувчи курснинг мустақил ўқув материали билан 
ишлашини эътиборга олиши, мазмунан теран, қисқа, аниқ бўлиши керак. Ўқув қўлланма талабага 
маслаҳат бера олиши, топшириқ ва вазифаларни юклаши, талабанинг ўзини-ўзи назорат қилишига 
ёрдам бериши керак. Ўқув қўлланма кўп ҳолларда талабани ўқитувчига мурожаат этмай туриб ўз 
саволларига жавоб топа олиши, дуч келган муаммоларни ўзи мустақил ҳал эта олишига 
кўмаклашиши зарур. Қуйи курсларда олий математика фанини ўзлаштиришдаги мустақил ишнинг 
бир кўриниши, ўқитувчи томонидан доимий назорат қилиниб турадиган уй вазифаларидир. 
Маълумки, уй вазифалари бажарилишини текшириш ва баҳолаш доимий равишда ҳар дарсда 
амалга оширилади. Масалалар ечишда талабаларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган 
ҳолда ўзига мос келадиган масалалар танлаш лозим бўлади. Масалаларни шундай танлаш 
лозимки, бир томондан талабанинг қобилияти ва имконияти ҳисобга олинсин, яна бошқа томондан 
унинг қобилияти бундан кейин ҳам ривожлана борсин. Ўқитувчининг келтирган масаласи шунга 
асосланадики, ҳар бир талабанинг тайёргарлигига, имкониятига ва математикани ўзлаштириш 
қобилиятини аниқлашга имкон бериб ва шу мезонларга асосланган ҳолда математик масалаларни
ечишни ташкил этиш мумкин[4].
Талабаларга уйга вазифа учун берилган мисол ва масалаларнинг мазмуни олдинги дарсдаги 
ўтилган вазифага асосланган ҳолда тайёрланган бўлиши лозим. Уйга берилган вазифа талабага 
нафақат такрорлаш учун, балки талабанинг кейинги математик билими, маҳорати ва малакасини 
такомиллаштиришга йўналтирилган бўлса, мақсадга мувофиқ бўлади. Уйга берилган вазифа учун 
мўлжалланган масалалар шуларнинг барчасини инобатга олган ҳолда тузилган бўлиши керак. 
Бунда талабаларнинг турли индивидуал қобилиятларини ҳисобга олиш зарур ва шунга 
кўра уй вазифаларни индивидуаллаштириш лозим. Индивидуал уйга вазифалар орқали (дарс 
жараёнидаги вазифаларга параллел ҳолда) алоҳида турдагиталабаларнинг математикага 
бўлгаништиёқини ривожлантириш мумкин. Кўпинча индивидуал уйга вазифалар сифатида 
рефератив докладлар, математик характердаги мақолаларни таҳлил қилиш, турли амалий 
машқларни тарғиб қилиш мумкин [5]. 
Мустақил равишда тузилган ва мустақил равишда ечилган мисол-масала, тайёр ҳолда 
берилган мисол-масалани ечишдан кўра кўпроқ самара беради вамустаҳкамроқ эсда қолади. 
Вазифаларни турли талабалар турлича бажарадилар. Бир гуруҳ талабалар вазифани аниқ 
шарт билан тузадилар. Бироз бўшроқ талабалар эса аввалги ечилган вазифаларнинг шартларидаги 
белгилашларнинг ўзинигина алмаштириш билан чекланиб қоладилар. Баъзи бирлари эса жуда 
қизиқарли масалалар тузишади, бироқ ечиш усулларини норационал танлашади. Шу билан бирга 
бир нечта ўрганувчиларда ноанъанавий масалалар учрайди ва уларни ечишнинг рационал 
усуллари қўлланилади. Бу турдаги ноанъанавий масалалар келгуси дарсда барча гуруҳдаги 
талабалар билан бирга ечилади. Талабаларнинг ўзлари авторлиги асосида тузилган масалаларни
ечиш гуруҳда жонли қизиқиш шаклланишига асос бўлади. 
Янги таълим тизими мазмунида ўқув режа, дарсликлар асосида ўқув жараёнини 
лойиҳалаштиришга ҳам янгича ёндашиш ва ташкил этиш зарурати туғилмоқда. Педагогик 
технологияни жорий этиш тажрибасини ўрганиш ва унга ижодий ёндашиш, ўқув жараёнини 
инсонпарварлаштириш, бунда талабани суст объектдан фаол субъектга айлантириш, билиш 
фаолиятининг аниқ, мақсадларга йўналганлигини ҳамда ўқув жараёнини ишлаб чиқариш жараёни 
каби такрорланувчанлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади. 
Адабиётлар 
1.
Цукарь А.Я. Схематизация и моделирование при решении тестовых задач // Математика в 
школе. - 1998. - № 5.
2.
Габович И.Г. Алгоритмический подход к решению геометрических задач: Кн. Для 
учащихся. - М.: Просвещение, 1996.
3.
Дорофеев Г.В. "Математика для всех", М., 1997. 
4.
Большой Энциклопедический Словарь, 2-е изд. доп.иперераб., - М., 1997. 
5.
Рыданова И.И. Основы педагогики общения. Минск: Беларусьcкая наука, 1998.



Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish