3 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


АВТОМОБИЛНИ ДИАГНОСТИКАЛАШ УСЛУБЛАРИ



Download 6,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/195
Sana07.04.2022
Hajmi6,7 Mb.
#533542
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   195
Bog'liq
JizPI 2-tuplam 09.04.2021

 
АВТОМОБИЛНИ ДИАГНОСТИКАЛАШ УСЛУБЛАРИ 
 Доц. О.К.Адилов, магистрантлар Л.Барноев, Р.Джумабоев ЖизПИ.
 
Ушбу тадқиқот ишининг асосий мақсади:
Двигател механизмлари деталларининг турли 
эксплуатацион шароитларда, ишончлилик самарадорлиги, чидамлилиги бўйича ишчи 
фаолиятларининг таҳлилларининг назарий ечимларини аниқлашдан иборат. 
Тадқиқот ишининг ечими:
Автомобилларини эксплуатация қилиниш жараёнида турли 
хил нуқсонлар юзага келади, бунга асосий сабаб, уларнинг фаолиятига таьсир этувчи омиллардир.
Шу мақсадда ички ёнув двигател функционал вазифасини бажариш жараёнини ўрганиш 
мақсадга мувофиқдир. Ички ёнув двигателлари механизмлари деталларини диагностикалашнинг 
кўп усуллари мавжуд бўлиб, бунда асосан ёниш камерасидаги босим, ёниш камерасидан газнинг 
сизиб чиқиши, шовқинлар, цилиндр поршен гуруҳидаги таққиллаган овозлар юзага келиши ва 
мотор мойининг ҳолатларини диагностикалашни ҳисобга олади.
Кўп илмий манбаларда элементлар бўйича чуқур диагностика методлари тўлиқ таҳлил 
этилмаган. Шу нуқтаи назардан ушбу илмий тадқиқот жараёнида двигател автомобилларнинг 
элементлари бўйича диагностика таҳлиллари ёритилган. 
Бизда асосан компютерлаштирилган сканер диагностика кенг тарқалган ва ўзининг маьлум 
натижасини бермоқда. 
1-расм. Компютерлаштирилган сканерли диагностикалаш жараёни. 
Ички ёнув двигател кривошип шатун механизмининг тирсакли вали айланиш частотасини 
диагностикалаш тизимини эксперимент тадқиқотда лаборатория шароитида аниланди. Тадқиқот 


131
жараёнида минимал тирсакли вал айланиш жараёнида ёниш камераси ҳарорати 90 95 
о
С ташкил 
этилиши аниқланди. Тадқиқотнинг эксперимент жараёнида юқори жипсловчи халқаларнинг 
ейилиши натижасида ёниш камерасидаги босим ва ҳароратнинг ўзгариши (пасайиши) кузатилди. 
Эксперимент тадқиқот жараёни учун Самарқанд автомобил заводида ишлаб чиқарилган 
МАN автмобиллари Жиззах МАN сервисида тадқиқ этилди. Бунда ИЁД ёниш камерасидаги босим 
ва ҳароратни форсунка жойига диагностика қурулмаси ўрганилиб ўлчаб олинди. Автомобил 
двигатели салт юриш жараёнида тирсакли валнинг (650 мин
-1
) ҳолатида аниқланди. 
Диагностика қурилмаси поршен, халқа, гильзалардаги ейилиш жараёнларга боғлиқ мойнинг 
210 - 243 
о
С ҳарорати бўйича жараёни баҳолаб олишга мослаштирилди. 
Юқоридагиларни этиборга олиб деталлар хусусияти бўйича қуйдагича формировкалаш талаб 
этилади: асосан ишчи қобилятини йўқотган деталларнинг иш фаолиятига таъсир даражасига қараб 
функционал вазифасини бажара олмаслиги эксплуатацион хусусиятлар талабларининг 
йўқолишига олиб келади, ўз ўрнида дигностикалашдан мақсад ишончилилик, бузулмаслик ва 
таъмирталаб бўлмаслик хусусиятларини сақлаб туришдан иборат.
Автомобилларнинг ишончилилик хусусият кўрсаткичларига профлактик таъсир кўрсатувчи 
деталлар миқдорини ҳисобга олиш лозим. Носозликни келтириб чиқарувчи деталлар миқдори ўз 
навбатида транспорт воситаларини таъмир талаб бўлишга сабабчи омилларни диагностикалаш 
тизимида этиборга олиш лозим. Шу ўринда агрегатдаги битта деталнинг ўртача бузилиш 
хусусияти бўйича аниқлик киритиш талаб этилади. Агрегатдаги битта деталнинг ўртача 
бузилишлар сони қуйдагича аниқланади:
m
N
N
уб
ўр

(1) 
Бу ерда, 
уб
N
- умумий бузилишлар сони,
m
-алмаштирилувчи деталлар рўйҳати.
МАН автомобилларининг агрегат ва тизимлари бузилишини 0÷150 минг.км масофа бўйича 
баҳолашда двигатель деталларининг техник хусусияти бўйича деталнинг ўртача бузилишлар сони 
бўйича МАН автомобилларида 42та бузилишлардан 7та деталларда доимий бузилишлар кетма 
– кетлиги қайд этилган бўлиб, двигателдаги битта деталнинг ўртача бузилишлар сони қуйдагича 
аниқланди.
6
7
42



m
N
N
уб
ўр
 
Ўз ўнида ҳисобий натижаларга асосланиб экспремент жараёнида транспорт воситаларини 
эксплуатация қилишда эксплуатация шароитларига мос ҳолда: 
МАН автомобил двигателларида N= 6 деталларида бир хил турдаги бузилишлар кузатилган.
Ўз ўрнида умумий агрегатдаги бузилишга мойил бўлган деталларининг ўртача 
эксплуатацияда бузилган деталларига нисбати: 
N
детал
≥N
ўр
(2)
Бу ерда: N
детал
–бузилувчи деталлар сони. 
Тўлиқ агрегатдаги деталларнинг бир бузилишгача эскириш ҳолатидан таъмир талаб 
бўлишини этиборга олиб, (Т
детал
) миқдори (Т
ўр
) ўрта таъмир талаб деталлардан катта ёки тенг 
бўлиши агрегатнинг ишчи қобилиятининг йўқолишдан сақлаб, унинг функционал вазифасини 
бажаришда ўртача таъмир талаб деталлар ишчи қобилятини тиклаш талаб этилади. Ҳаракат 
таркибига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жараёнида профлактик техник диагностика
хулосалари бўйича зарур деталлар рўйҳати тақдим этилиши зарур, ушбу тақдим этиладиган 
деталлар асосан технологик жараёнда транспорт воситалари техник иш қобилиятини тиклашга 
хизмат қилиб, иқтисодий самарадорликка эришади. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, асосан 
эксплуатация даврида автомобилларнинг техник хусусиятига ТХК даврида тўлиқ диагностик 
назорат олиб борилса ИЁД техник қобилиятини сақлаш мумкин бўлади, бу эса харажат миқдорини 
камайтириб иқтисодий самарадорликка эришилади. 

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish