3 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


ИШЛАТИЛАДИГАН МАШИНА ВА МЕХАНИЗМЛАРНИ ТАҲЛИЛИ



Download 6,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/195
Sana07.04.2022
Hajmi6,7 Mb.
#533542
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   195
Bog'liq
JizPI 2-tuplam 09.04.2021

ИШЛАТИЛАДИГАН МАШИНА ВА МЕХАНИЗМЛАРНИ ТАҲЛИЛИ 
О.Я. Холмуратов
1
, Ж.О. Ялгашев

1
Жиззах Политехника институти “Табиий толалар ва матога ишлов бериш” 
кафедраси ассистенти 
2
Жиззах Политехника институти “Табиий толалар ва матога ишлов бериш” 
кафедраси 342-19 гуруҳи талабаси 
 
Сўнгги йилларда маҳсулотларни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш борасида олиб 
борилган изчил ислоҳотлар натижасида аграр соҳада фаолият юритишнинг янги тизими — кластер 
усули жорий этилди. Қисқа давр мобайнида кластер усулида фаолият юритиш ўзининг ижобий 
томонларини кўрсатди ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига ресурсларни тежайдиган техника 
ва технологияларни жорий этиш, юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, 
инфратузилмани ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмокда. 
Шу ўринда пахта тозалаш корхоналарида ҳам чигитли пахтани ғарамларда сақлаш тизими 
бир қатор жараёнлардан иборат бўлиб, ҳар хил турдаги механизмлар бир вақтда одамлар қўл 
меҳнатидан ҳам фойдаланилади.
Маълумки, пахта очиқ майдон ва ёпиқ омборларда ғарамланиб сақланади. Сақланаётган 
пахта ғарамини бузиб, ишлаб-чиқаришга узатишда охирги йилларда ташиш ишларини 
механизациялаштириш учун бир қатор машина ва қурилмалар яратилган, масалан, УПС русумли 
қабул қилиш-узатиш қурилмаси, КЛП-650, ХПП русумли пахтани туширгич, РП русумли пахтани 
ҳаво қувурига узатгич, РБД русумли пахта ғарамини бузгич ва бошқалар. Лекин шулар билан 
биргаликда пахта тозалаш саноатининг алоҳида жараёнларига ишчилар қўл меҳнати ҳам 
қўлланилади. 
Пахта ғарамини бузиш жараёнларини механизациялаштириш ва уни узатишда 
РП 
(1
а
-расм) 
ҳамда 
РБД 
(1
б
-расм) 
русумли 
транспорт 
воситалари 
яратилган. 
РП машинаси пахтани ишлаб чиқаришга узатиш учун, РБД машинаси эса ғарамланган пахтани 
бузиш ва уни ташувчи транспорт воситаларига ортиш учун мўлжалланган.
а) 
б) 
1-расм. РП (
а
) ва РБД (
б
) русумли ғарам бузгичлар 


223
Ғарам бузгичнинг асосий таркибий қисмлари – шасси, айланиш платформаси, стрела, 
чиқарувчи ва юкловчи транспортерлар, электр жиҳозларини бошқарув шкафи, шасси рама, юриш 
қисми, рул бошқарувидан иборат. 
Камчиликлари эса қўл меҳнати билан чигитли пахта ғарамини бузиш ва уни 
пневмотранспорт қурилмасига узатиш 5-6 кишидан иборат ишчилар бригадаси ва РП бузгич-
таъминлагичида ҳам қўл меҳнати қўлланилганда 3-4 кишидан иборат ишчилар бригадаси 
ишлайди. 
РБА ва РП машиналарида пахта ғарамини юқоридан бошлаб горизонтал ўтиш усулида 
бузишдан иборат. Ғарам ўпирилиб кетмаслиги учун 2-3 ўтиш билан юқори қатлам олинади, 
шундан кейин машина орқага юради ва тик қатлам баландлиги бўйлаб 800-850 мм кенгликда 
бузилади.
РП ғарам-бузгич таъминлагични ишлатишда қуйидаги камчиликлар кузатилиши мумкин: 
машинанинг ҳаракат тезлиги бир текисда эмаслиги, юриш двигателининг айланиши ҳаракат 
тезлигига мос келмаслиги, бурилиш платформасининг оғир юриши, транспортёр тасмаси 
баранбандан тушиб қолиш ҳолатлари рўй беради.
Бундан ташқари чигитли пахтани ишлаб-чиқариш жараёнига узатишда пахтани лентадан 
лахта ҳолатида тушиб қолиши, лентанинг тез ейилиши, стреланинг кўтариш ва тушириш вақтида 
троснинг узилиши, фреза қозиқларини тез ишдан чиқиш ҳолатлари, олд ҳамда орқа ғилдиракларни 
ҳаракатлантириш мосламаси (МАЗ-150) ни хорижда олиб келинишини ҳамда габарит 
ўлчамларини катталиги ушбу қурилманинг асосий камчиликлари ҳисобланади.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики ҳозирги пайтгача яратилган пахтани ёпиқ омборга юклаш ва 
тақсимлаш ҳамда ғарамланган пахтани ишлаб-чиқаришга узатиш жараёнлари алоҳида-алоҳида 
равишда ўрганилган бўлиб, ушбу жараёнларни бир-бири билан узвий боғланган равишда ҳал 
этилмаганлиги, пахтани ёпиқ омборга юклаш ва тақсимлаш қурилмаси аввал ҳам яратилган 
бўлсада, лекин бутун омбор юзаси бўйича пахтани бир текисда тақсимлаш муаммоси ҳал 
этилмаганлиги таъкидланган. 
Юқоридаги камчилик ва ўрганилган таҳлилларни инобатга олган ҳолда ҳозирги кундаги 
мавжуд ишлатилаётган РП қурилмасини модернизация қилиш орқали янги қурилмани лойиҳаси 
тайёрланган.
Бунда ғарамланган чигитли пахта ғарамидан ажратиб олинган пахтани лентали тасма 
ёрдамида эмас, балки пневматик, яъни гофрисимон қувур орқали узатиш таклиф этилган. 
Ушбу қурилманинг кўриниш схемаси қуйида келтирилган (2-расм).

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish