3 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати



Download 6,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/195
Sana07.04.2022
Hajmi6,7 Mb.
#533542
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   195
Bog'liq
JizPI 2-tuplam 09.04.2021

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати
1. Ҳамидов Ж.А., Ахмедов Э.Р. Некоторые аспекты оргазации информационно -
образовательной среды в профессиональном образование. 
 
LX международной научно-
практической конференции «Инновационные подходы в современной науке». № 24(60) Часть 1
ISSN 2587-8603 Масква, 2019 76-82 бет. 
2. Hamidov J.A. Main Components of information Culture in Professional Teacher education in 
Informatization of Society // Eastern European Scientific Journal.- Germany, 2016. №1. –P.102- 105. 
3. Ахмедов Э.Р. Электротехника ва электроника асосларини ўрганишга талабалар 
мотивациясини кучайтиришнинг интерактив методлари. Наманган давлат университети илмий 
ахборотномаси НамГУ 2020 йил 8-сон ISSN 2181-0482. 
4. Akhmedov E.R. Use Of Interactive Electronic Educational Resources In Professional Training Of 
Students Of Vocational Education // European Journal of Research and Reflection in Educational 
Sciences, 2019 №12.-Р.115-1203.
ТЕХНИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИДА КАРТОГРАФИК 
КОМПЕТЕНТЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Зухуров Йигитали Тоғаевич
Қарши мухандислик-иқтисодиёт институти
“Геодезия, кадастр ва ердан фойдаланиш” кафедраси катта ўқитувчиси 
 
Картографик компетентлик техника йўналиш олий таълим муассасалари битирувчиларининг 
касбий компетентлигининг ажралмас қисми сифатида иштирок этади. Шунинг учун ҳам уни
техника йўналиши олий таълим муассасаларда ўқув жараёнида шакллантиришга, биринчи 


186
навбатда картография ва геодезия каби умумкасбий фанлар бўйича ташкил этиладиган 
машғулотларда жиддий эътибор берилмоқда.
Бунинг учун эса, ушбу фанларни ўқитиш жараёнида янги ўқитиш методлари ва 
технологияларини қўллаш зарурияти юзага келмоқда. Ана шундай технологиялардан бири бу 
касбий йўналтирилган ўқитиш технологияси ҳисобланади. Талабаларда шаклланадиган 
картографик компетентлик бу қуйидаги ўқув-касбий фаолият турлари учун зарур бўлган 
картография соҳасидаги билим, кўникма ва малакалар мажмуасини сафарбар қилиш қобилияти ва 
тайёрлиги: ҳар хил тур ва мураккаблик даражасидаги картографик ишланмалар яратиш; уларни 
таҳлил қилиш ва тадбиқий қўллаш; картографик манбалар бўйича турли ўлчовларни бажариш; 
ҳудудни топографик суратга олиш ишларини бажариш.
Техника йўналиши олий таълим муассалари “5311500-Геодезия, картография ва кадастр 
(қурилиш)”
 
мутахассислигида “Картография”, “Топография” ва “Геодезия” каби умумкасбий 
фанларни ўқитишда фойдаланиш учун мўлжалланган касбий йўналтирилган ўқитиш технологияси 
- бу ушбу фанлар доирасида талабаларда картографик компетентликни шакллантириш учун 
мўлжалланган мақсадлар, таълим мазмуни бўйича илмий асосланган ва стандартлаштирилган 
ҳамда ўқитувчилар ва талабаларнинг биргаликдаги ўқув фаолиятини лойиҳалаштириш, ташкил 
этиш ва амалга оширишда фойдаланиладиган ўқитиш шакллари, методлари, воситалари ва 
процедуралари тизимини ўз ичига олади.
Картографик компетентликни шакллантириш учун касбий йўналтирилган ўқитиш 
технологиясини қўллаш эса педагогик шароитларнинг мажмуаси билан таъминланади. Бунинг 
учун эса талабаларда картографик компетентлигини муваффақиятли шакллантириш жараёнига 
ҳисса қўшадиган ва шу билан талабаларнинг касбий тайёргарлиги самарадорлигини 
таъминлайдиган педагогик шароитларни аниқлаш керак бўлади. 
Алоҳида, тасодифий танланган педагогик шароитлар касбий йўналтирилган ўқитиш 
технологияси воситасида талабаларда картографик компетентликни шакллантиришга жиддий 
таъсир кўрсатиши мумкин эмас, шунинг учун “картография”, “геодезия” каби умумкасбий 
фанларни ўқитиш жараёнини оптималлаштиришни ҳисобга оладиган мослашувчан, динамик 
ривожланаётган мажмуа талаб этилади. Уни асослашда қуйидагилар эътиборга олинди: олий 
таълим давлат таълим стандарти талаблари; “Картография”, “Топография” ва “Геодезия” каби
умумкасбий фанлар бўйича ташкил этиладиган машғулотларнинг ўзига хос хусусиятлари
эксперимент натижалари. 
Демак, “Картография”, “Геодезия” каби умумкасбий фанларни ўқитиш учун ишлаб чиқилган 
касбий йўналтирилган ўқитиш технологиси, маълум бир педагогик шароитлар мажмуаси мавжуд 
бўлгандагина самарали ишлаши мумкин. 
“Картография” ва “Геодезия” каби умумкасбий фанларини натижали ўқитишнинг 
педагогик шартлари - деганда эса ўқитувчи томонидан лойиҳаланган ва конструкцияланган 
касбий йўналтирилган ўқитиш технологиясининг ўқув жараёнига татбиқ этилишини 
таъминлайдиган чора-тадбирлар мажмуаси тушунилади. 
Касбий йўналтирилган ўқитиш технологиясини ишлаб чиқиш ва қўллаш орқали талабаларда 
картографик компетентликни шакллантириш қуйидаги педагогик шароитлар мажмуаси орқали 
таъминланади: 
- компетенциявий ёндашувга асосланган олий таълим давлат таълими стандарти ва унда 
қайд этилган компетенциялар, бакалаврларнинг касбий фаолияти хусусиятларига мувофиқ 
ташхислаш мақсадларини белгилаш, ўқув материалларининг таркибини танлаш ва 
тузилмалаштириш; 
- картографик компетентликни шакллантиришга имкон берувчи ўқитишнинг шакл, 
методлари, воситалари танлаш, уларни қўллашнинг ўзгарувчанлиги ҳамда мослашувчанлигидан 
фойдаланиш; 
- касбий йўналтирилган ўқитиш технологияларини жорий қилиш жараёнининг барча 
босқичларида амалга ошириладиган талабаларнинг картографик тайёргарлиги сифатини 
мониторинг қилиш тизими ишлаб чиқиш; 
- ўқитувчилар ва талабаларнинг касбий йўналтирилган ўқитиш технологияларини амалда 
қўллашга тайёрлиги шакллантириш; 


187
- “Геодезия”, “Топография” ва “Картографик” фанларини ўрганишда ўқув материаллари 
мазмунини ўзлаштиришга талабалар мотивацияси таъминлаш; 
- таълим жараёнида ўқитувчи ва талабалар ўртасида шахсга йўналтирилган ўзаро таъсир 
амалга ошириш. 
Бизнинг фикримизча, картография, топография ва геодезия каби умумкасбий фанлари 
ўқитувчиларининг энг муҳим касбий сифатлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: фанни билиш, 
талабалар билан алоқа ўрнатиш кўникмаси, машғулотларда ҳамкорлик муҳитини яратиш 
қобилияти, яъни педагогик ва методик технологияларга таяниши. У лойиҳаловчилик, конструктив, 
мослашувчанлик, ташкилий, коммуникатив, ташхисловчи, амалий, баҳолаш ва рефлексив 
кўникмаларига эга бўлиши керак. 
Ўқитувчи касбга йўналтирилган ўқитиш технологиясини лойиҳалаштириши ва 
конструкциялаши, талабалар билан педагогик алоқани ташкил этишнинг мантиқий асосини 
яратиши, ўқитишнинг шакллари, усуллари ва мезонларини аниқлаб бериши, назорат ва ўзини ўзи 
назорат қилишни ташкил этиш учун педагогик тестлар ҳамда тест топшириқларини 
шакллантириши керак бўлади. Шундай қилиб, ўқитувчи фаолиятининг мазмуни ижодий 
характерга эга бўлиб, ундан интеграциялашган билимлар ва касбий ўсишни доимий равишда 
янгилаб туриш талаб этилади. 
Кўп йиллик тажрибага эга бўлган ўқитувчиларнинг кўпинча ўқитиш назарияси ва амалиёти 
соҳасидаги янги таълим технологияларидан анча йироқлиги ва консерватив фикрлаши туфайли 
уларнинг аҳамиятини тушунмайдилар. Баъзан эса, улар янги технологияларнинг педагогик 
имкониятларига нисбатан шубҳалар билан қараладиган таълимга инновацион ёндашувларни 
ишлаб чиқишда психологик тўсиқни бошидан кечирадилар. 
Касбий йўналтирилган ўқитиш технологиясини ўқув жараёнига муваффақиятли жорий этиш 
ошириш учун нафақат ўқитувчиларнинг, балки талабаларнинг тайёргарлиги ҳам муҳим 
ҳисобланади. 
Картография ва геодезия каби умумкасбий фанларни ўқитиш жараёнида педагогик ўзаро 
таъсирлашувни ташкил этишда ўқитувчи ва талаба ўртасидаги муносабатлар тизими шахсга 
йўналтирилган ёндашув тамойилларига асосланади. Унинг моҳияти талабаларга уларнинг 
қобилиятлари, мойиллиги, қадриятли йўналиши, қизиқишлари ва субъектив тажрибасига таяниб 
билиш ва ўқув фаолиятда ўзини намоён қилиш имкониятларига таянишни таъминлашдан иборат. 
Ушбу ёндашувнинг ўзига хос хусусиятлари бу ўқитувчи ва талабаларнинг биргаликдаги 
фаолиятини, улар ўртасидаги ўзаро таъсир ва муносабатларнинг махсус турини амалга ошириш 
ҳисоби, бу фаолиятнинг мазмуни ва мақсадлари бирлиги асосида яратиладиган, шахсий 
кўрсаткичларни ривожлантиришнинг энг муҳим шарти бўлиб хизмат қиладиган ўзаро таъсир ва 
муносабатларнинг махсус тури. 
Касбий йўналтирилган ўқитиш технологиясидан фойдаланиб, картография ва геодезия каби 
умумкасбий фанларини ўқитиш жараёнида ўқитувчи ва талабаларнинг биргаликдаги фаолияти 
қуйидагиларга имкон берадиган педагогик вазиятларни яратишни кўзда тутади: ўқув жараёнининг 
барча иштирокчиларини мунозарага фаол жалб қилиш; ҳар бир иштирокчининг шахсини, унинг 
фикри, шахсий қизиқишлари, интилишлари, шахсий ўсиш истиқболларини тан олиш ва қабул 
қилиш. Бундай ўзаро таъсир талабанинг индивидуал қобилиятига, уларнинг максимал намоён 
бўлишига мос келади. У ҳамкорликка асосланади ва ўқитувчининг белгиланган ўқув мақсадларига 
эришиш учун мақбул педагогик ечимларни ижодий изланишини ўз ичига олади. 

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish