RH 45-090.1:2013
90
Топширилмаган посилкаларга топширилмаганлик сабаблари кўрса-
тилган ҳолда, 20-шаклдаги маълумотномалар тузилади.
7.3.4.2 Посилкаларга илова қилинадиган 116-шаклдаги манзилдаги
хабарноманинг орқа томонида олувчига имзо қўйдирилиб топширилади.
Агар адресат 116-шаклдаги илова қилинадиган манзил бланкининг хабар-
номаси бўйича
бир эмас, бир нечта посилка оладиган бўлса, у ҳолда по-
силкалар миқдори сўзлар билан ѐзиб кўрсатилади.
Посилкалар
тўпламини
оладиган
юридик
шахсларнинг
ваколатланган вакиллари тақдим этилган ҳужжат тўғрисида ѐзиб қўйишла-
ри ва посилкани олганлиги тўғрисида 116-шаклдаги илова қилинадиган
манзил бланки хабарнома қисмининг бирига, қанча посилка олинганлиги
ва уларнинг «… дан … гача» келувчи тартиб рақамларини кўрсатган ҳол-
да, имзо қўядилар.
7.3.4.3 Алоқа ходими посилкани
адресат иштирокида тарозида
тортиб кўриши ва уни посилкага 116-шаклдаги илова қилинадиган манзил
бланкини бериши, тегишли ҳолларда эса, адресатдан посилкани сақлаш,
қайтариш ѐки қайта жўнатиш учун ҳақ олиши керак. Ўз имзоси билан
адресат посилкани олганлигини, унинг оғирлиги
мослигини, ўровлар,
муҳрлар, пломбалар, боғламлар, тасмалар бутлигини тасдиқлайди.
Посилкани берган алоқа ходими 116-шаклдаги илова қилинадиган манзил
бланкининг хабарнома қисмида кўрсатилган маълумотларни тақдим
этилган ҳужжат
маълумотлари билан солиштиради, почта алоқаси
объектида қоладиган 116-шаклдаги илова қилинадиган манзил бланкининг
хабарнома қисмига имзо қўяди.
7.3.4.4
Жойланмалари рўйхат қилинган посилкаларни беришда, улар
олувчи иштирокида очилади. Очиш шундай амалга ошириладики,
бунда
муҳр шикастланмаслиги шарт.
Посилкалар адресатларга жойланмалар 107-
шакл рўйхатидаги ѐзув билан солиштирилгандан сўнг берилади.
Агар посилка очилганда жойланманинг етишмаслиги ѐки
шикастланиши (бузилиши) ѐки 107-шаклдаги рўйхат йўқлиги аниқланса,
почта алоқаси объекти ушбу Қоидаларнинг 12.3.11 − 12.3.13-бандларида
белгиланган тартибда 51-шаклдаги далолатномани тузади Посилка
адресатга далолатноманинг нусхаси билан бирга берилади. 51-шаклдаги
далолатнома шикастланган жойланмани ўрнини қоплаш ва
идоравий
текширув учун асос бўлиб хизмат қилади. Посилканинг ўрови далилий ашѐ
сифатида почта алоқаси объектида қолади.
Жойланмалар рўйхати бўлган посилкалар, агар олувчи 116-шаклдаги
илова қилинадиган манзил бланкининг хабарнома қисмига
«Очишдан бош
тортаман. Даъвоим йўқ»
ѐзиб қўйган ва ўз имзоси билан тасдиқлаган
бўлса, очилмасдан ҳам берилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: