ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРИЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва
уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида» 2019 йил 30 августдаги ПҚ-4433-сон Қарорида белгиланган вазифалар ижросини
таъминлаш ҳамда масофавий таълим даврида ёшларни илмий фаолиятга янада кенгроқ жалб этиш, ёш
истеъдод эгаларини тайёрлаб бориш ҳамда илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий
йўналишларини янада ривожлантириш мақсадида 2021 йилнинг 12 июнь куни республикамиз ва бир
қатор хорижий давлатларнинг етакчи мутаҳассислари иштирокида онлайн шаклдаги
“ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР САММИТИ” (Scientific research summit) бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Саммитда қуйидаги фан тармоқлари бўйича қўшимча мақола ва тезислар қабул қилинади:
1. Кимё фанлари
10. Филология фанлари
2. Тиббиёт фанлари
11. Тарих фанлари
3. Биология фанлари
12. Иқтисодиёт фанлари
4. География фанлари
13. Фалсафа фанлари
5. Техника фанлари
14. Юридик фанлар
6. Архитектура фанлари
15. Педагогика фанлари
7. Қишлоқ хўжалиги фанлари
16. Психология фанлари
8. Физика-математика фанлари
17. Социология фанлари
9. Геология-минералогия фанлари
18. Санъатшунослик фанлари
Саммитда мақола ва тезис матнларини расмийлаштириш талаблари:
Муаллифнинг Ф.И.О, ўқиш ёки иш жойи ва телефон рақами сатрнинг ўнг томонидан ёзилади;
Мақолалар Тimes New Roman шрифтда 14 ўлчам, 1,5 интервал, 3-5 ёки 7 саҳифада, электрон
WORD форматида муаллифни маълумотлари ва мақола мавзуси билан ёзилган ҳолда тақдим этилади;
Мақолалар Ўзбек, Қорақалпоқ, Рус, ва Инглиз тилларида қабул қилинади.
Мақолаларда келтирилган фикр ва маълумотлар учун муаллифлар масъулдир.
*Қабул қилинган мақолалар экспертлар гуруҳи таҳриридан сўнг, электрон тўплам шаклида
тайёрланади ва Саммит иштирокчиларига Сертификат билан бирга (онлайн тарзда) юборилади.
Мақола топшириш ва рўйхатдан ўтишнинг сўнги муддати: 2021 – йил, 6 – июньгача.
Мақола юбориш, рўйхатдан ўтиш тартиби билан
https://t.me/ITS_in_UZBEKISTAN
орқали танишасиз.
Мурожаат учун: +998 (93) 464-20-31. Телеграм манзили:
https://t.me/GulbonuKuvatova
Ташкилий кўмита котиби: УСМАНОВ АБДУМЎМИН ХОЛМЎМИНОВИЧ
Рўйхатга олиш ишлари учун масъул: КУВАТОВА ГУЛБОНУ МУРОДУЛЛАЕВНА
(ЎзМУ Ижтимоий фанлар факультети) Электрон почта:
Kuvatovagulbanu@mail.com
Do'stlaringiz bilan baham: |