RH 45-090.1:2013
176
10.3.17
Агар почта алоқаси объектидан почтани қабул қилишда
16-шаклдаги юкхатга ѐзилган почта, курьерлик жўнатмаси ѐки қоп йўқ
бўлса, почта вагонининг ходими ҳақиқатда қабул қилинган почта миқдори
учун тилхат беради. Бундай ҳолатда 16-шаклдаги юкхатга ва унинг
нусхасига, нусха кўчирувчи қоғоз орқали, почтани қабул қилувчи ҳамда
топширувчи алоқа ходимининг имзосидан сўнг ѐзиб қўйилади, масалан:
«Хўжайли гуруҳида ѐзиб қўйилган ўттиз иккита посилка ўрнига ўттизта
посилка қабул қилинди».
Почта вагонининг йўналиши бўйича кетаѐтганда
почта номма-ном текширилади ва почтани топширган почта алоқаси
объекти бошлиғининг номига, айнан нималар қабул қилинмаганлиги
кўрсатилган хабар зудлик билан жўнатилади.
Поезднинг тўхтаб туриш вақти
имкон берганда, қайси почта
жўнатмаси ѐки буюм олинмаганлиги аниқланади. 16-шаклдаги юкхат ва
унинг нусхасида ушбу почта, курьерлик жўнатмаси ѐки буюмининг
рақами, белгиланган ва жўнатилган жойи кўрсатилади.
Ёзилмаган ҳолда суғурта қоплар, рўйхатга олинадиган почта,
курьерлик жўнатмалари, ѐзма хат-хабарлар жойланган қопларни қабул
қилишда почтани ѐзмасдан топширишга йўл қўйган почта алоқаси объекти
ѐки почта вагони бригадасига хабар зудлик билан жўнатилади.
10.3.18
Почта вагонига почта тўлиқ қабул қилиб олинмаганда ва
поезднинг қисқа вақтга тўхташи сабабли қабул қилинган
почта учун
тилхат берилмаганда, сайѐр ходимлар қайси почта, курьерлик
жўнатмалари ва буюмлари 16-шаклдаги юкхатга асосан олинмай
қолганини дарҳол аниқлашлари ҳамда почта алоқаси объектини қабул
қилинган почта, курьерлик жўнатмалари ва буюмларининг умумий сони,
олинмаган почта жўнатмалари ва буюмларининг номлари ҳамда
рақамларини энг тезкор усулда хабардор қилишлари керак. Почта
вагонидан почта тўлиқ олинмаганда, ҳақиқатда қабул қилинган почтанинг
сони учун тилхат берилади. Почта вагонининг бошлиғи вагонда қандай
почта, курьерлик жўнатмалари ва буюмлари қолганлигини почта
вагонининг келиш йўлидан энг тезкор усулда тасдиқлаши керак.
Зарур
ҳолатларда бу ҳақда 51-шаклдаги далолатнома
тузилади, унинг биринчи
нусхаси тегишли почта алоқаси объектининг манзилига хизматга оид
буюртма бандероли билан расмийлаштирилади ва йўлда биринчи учраган
алмашинув пунктида 16-шаклдаги юкхатга ѐзилган ҳолда топширилади,
иккинчи нусхаси эса, почта вагони бригадасининг ҳужжатларига қўшиб
қўйилади.
10.3.19 Почта вагонига алмашинув амалга оширилмаган ѐки почта
алоқаси объектининг дам олиш кунида, почта алоқаси объекти томонидан
етказиб берилган почтани сайѐр бригада қаршилик кўрсатмасдан қабул
қилиши, у учун тилхат бериши керак.
10.3.20
Агар почтани кузатувчи ѐки
почта алмашувини амалга
оширувчи алоқа ходими топширилган почта учун 16-шаклдаги юкхат
нусхасини почта алоқаси объектига тилхат билан, лекин почта вагонининг
RH 45-090.1:2013
177
тақвим штемпели изисиз етказиб берса, поезд йўналиши бўйича йўлдаги
почта алоқаси объектига почта вагонининг бошлиғи номига почта қабул
қилинганлигини тасдиқлашини илтимос қилиб сўровни энг тезкор усулда
жўнатади. Почта вагонининг бошлиғи бундай сўровни олиб, қабул
қилинган почтанинг турлари бўйича сонини энг тезкор усулда зудлик
билан тасдиқлайди, масалан:
«21 ноябрда юкхат бўйича битта ѐзма хат-
хабарлар жойланган қоп, битта суғурта қопи, учта посилка қабул
қилинди».
Ушбу тасдиқ почта вагонининг бошлиғи томонидан имзоланади.
Почта вагонидан яширин нуқсони (яширин чоклар, ниқобланган
қўшимча тугун, ўқиб бўлмайдиган суғурта муҳри ва ҳ.к.) бўлган посилка
лар ѐки суғурта қопи қабул қилинган ҳолатда алоқа ходими почтани
кузатувчидан почтани қабул қилгандан сўнг, Халқаро почтамт манзилига
энг тезкор усулда хабар йўллайди, унда аниқланган камчиликнинг
хусусияти ва посилка (суғурта қопи)нинг ҳақиқий оғирлигини кўрсатади.
Бундан ташқари, почта алоқаси объектида 51-шаклдаги далолатнома икки
нусхада тузилади, биринчи нусхаси Халқаро почтамтга жўнатилади, 51-
шаклдаги далолатноманинг иккинчи нусхаси почтани қабул қилувчи почта
алоқаси объектининг ҳужжатларида қолади.
10.3.21 Алоқа ходими почта вагонига почтани кузатиб бориш ва
алмаштириш ҳуқуқини берувчи 81-шаклдаги гувоҳномасиз ѐки 16-
шаклдаги юкхатсиз келган бўлса, ундан почта қабул қилиб олинади, лекин
унга фақат даврий босма нашрлар жойланган қоплар ва боғламлар ҳамда
ѐзма хат-хабарлар жойланган қоплар берилади. Почта вагонига тегишли
16-шаклдаги юкхатнинг иккала нусхасида, нусха кўчирувчи қоғоз орқали,
қуйидаги мазмундаги ѐзув ѐзилади:
«Почта алмашинувини амалга
оширувчи ходим (қоида бузилиши кўрсатилсин) келгани сабабли, унга
почта вагонидан хат-хабарлар жойланган қоплар ва даврий босма
нашрлар жойланган қоплар ва боғламлар берилди. Қолган почта
берилмади»
. Почта алмашинуви тўлиқ амалга оширилмаганлиги тўғрисида
почта вагонининг бошлиғи қоидани бузган ходим ишлайдиган почта
алоқаси объекти раҳбарига хабар қилади.
Агар почта 16-шаклдаги юкхатсиз етказиб берилган бўлса, у ҳолда
хабарда қабул қилинган почтанинг турлари бўйича сони кўрсатилади.
Хабарнинг нусхаси почта вагонининг ҳужжатларига қўшиб тикиб
қўйилади. 16-шаклдаги юкхатсиз етказиб берилган почтани почта
вагонининг бригада аъзолари томонидан, нусха кўчирувчи қоғоз орқали,
икки нусхада тузиладиган 16-шаклдаги юкхатга ҳақиқий қабул
қилинганлиги бўйича ѐзиб қўйилади, унда қабул қилинган почта,
курьерлик жўнатмалари ва буюмларининг номлари ҳамда сони турлари
бўйича ѐзилади. Поезд узоқ тўхтаб турадиган ҳолларда почта, курьерлик
жўнатмалари ва почта буюмлари 16-шаклдаги юкхатга номма-ном ѐзилади.
Ёзишдан олдин 16-шаклдаги юкхатда
«Почта (
почта алоқаси объектининг
номи кўрсатилсин
) юкхатсиз етказиб берилган»
деб кўрсатилади.
Тузилган 16-шаклдаги юкхат почтани топширувчи ва қабул қилувчи алоқа
RH 45-090.1:2013
178
ходимлари
томонидан имзоланади, масалан:
«Почтани Саидов
топширди. Тўртта буюмни ПВБ Имомов қабул қилди»
. 16-шаклдаги
юкхатнинг биринчи нусхаси почта вагонида қолади, иккинчи нусхаси эса,
почтани кузатувчига берилади. Агар поезд тўхтаб турган вақтда 16-
шаклдаги юкхатни номма-ном тузиш имкони бўлмаса, у йўлда тузилади.
Бундай 16-шаклдаги юкхатнинг сарлавҳасида
«Иккиламчи батафсил»
деб
кўрсатилади. 16-шаклдаги иккиламчи юкхатнинг биринчи нусхаси почтани
16-шаклдаги юкхатсиз қабул қилган почта алоқаси объектининг раҳбарига
хизматга оид хат билан юборилади, иккинчи нусхаси эса, почта вагони-
нинг ҳужжатларига қўшиб тикилади.
10.3.22 Почта алоқаси объектининг ходими почта алмашинувига
кел-маганда, почта вагонининг бошлиғи йўналиш бўйича навбатдаги
пунктдан почта алмашинуви амалга оширилмаганлиги тўғрисидаги хабар-
ни энг тезкор йўл билан жўнатади. Хабар ушбу Қоидаларнинг 10.3.21-
бандида белгиланган тартибда тузилади ва жўнатилади. Хабарнинг нусха-
си почта вагонининг ҳужжатларига қўшиб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: