10.5 Ҳаво кемаларида почтани жўнатиш ва алмаштириш
10.5.1 Ҳаво кемаларида почтани жўнатиш учун почта алоқаси
объектлари оддий ва буюртма хатлар, оддий ва буюртма почта
варақчалари, оддий ва буюртма секограммалар, қиймати эълон қилинган
хатлар, оддий ва буюртма бандероллар, оддий ва буюртма майда пакетлар,
қиймати эълон қилинган бандероллар, эълон қилинган қиймати энг кам иш
RH 45-090.1:2013
181
ҳақининг бир баробаридан ортиқ баҳоланган посилкалар, курьерлик
жўнатмаларини ҳаво кемаси қўнадиган ҳар бир пунктгача алоҳида
қопларга жойлайди. Бошқа қолган посилкалар, шу жумладан
«Ehtiyot
qiling»
–
«Осторожно»
тирик асалари, дрозофил (Drosophilidae) оиласига
мансуб майда пашшалар, зулуклар ва паразитлар белгили посилкалар
қопга беркитилмасдан, очиқ ҳолда жўнатилади.
10.5.2
Жадвалга мувофиқ биттадан ортиқ қўниш жойига эга бўлган
ҳаво кемаларида очиқ ҳолда жўнатиладиган посилкалар почта алоқаси
объектларида уларни ҳаво транспортига топшириш вақтида тамғаланиши
керак.
Посилкалар қуйидаги тартибда тамғаланади: посилканинг чап ѐн
томонига (2-шаклдаги ѐрлиқ жойлашган жойда) тамға изи босиладиган
ѐрлиқ ѐпиштирилади, унда қизил рангдаги
«______ га топширилсин
(белгиланган жойдаги аэропорт номи ѐки ташиш ҳужжатларида қайси
манзилгача расмийлаштирилганига боғлиқ ҳолда қайта юкланадиган
пункт)» сўзлар ѐзилади. Ёзув йирик ва аниқ бўлиши керак.
Ҳаво кемаларининг тўғри борувчи рейслари билан (йўлда ҳеч ерда
қўнмасдан) жўнатиладиган посилкалар тамғаланмайди.
10.5.3
Ёпиқ ҳолда жўнатиладиган посилкаларга илова қилинадиган
116-шаклдаги манзил бланклари қопларга посилкалар ва 16-шаклдаги
юкхатлар билан биргаликда жойланиб, беркитилади. Посилкалар очиқ
ҳолда жўнатилганда 116-шаклдаги илова қилинадиган манзил бланклари
ҳаво кемасининг ҳар бир қўниш пункти учун 33-шалдаги
махсус
конвертларга (90-расм) алоҳида солинади.
10.5.4
Ҳаво кемаларида жўнатиладиган қопларга пишиқ картон,
фанер ѐки пластикдан биркаларга ѐпиштирилган 14-шаклдаги манзил
ѐрлиқлари (91-расм) бириктирилади, уларда:
(«HUKUMATGA OID»,
«Kur’erlik» − «Курьерские», «Xalqaro» – «Международный», «Sug‘urtali» –
«Страховой»
ва ҳ.) қопда жўнатиладиган почта жўнатмаларининг тоифаси
ѐки тури; қоп топшириладиган аэропортнинг аниқ номи, белгиланган
жойи, жўнатиш жойининг номи; қопнинг рақами ва оғирлиги кўрсатилади.
14-шаклдаги манзил ѐрлиқ қопни беркитган алоқа ходимлари томонидан
имзоланади ва штемпель изи туширилади.
10.5.5 14-шаклдаги манзил ѐрлиқлари ички почта жўнатмаларининг
тури ва тоифасига боғлиқ ҳолда диагонал бўйича фарқланиб турувчи
рангли чизиқ билан ажратилади:
а)
«HUKUMATGA OID
» белгили устувор почта жўнатмалари
жойланган қоплар, курьерлик жўнатмалари жойланган қоплар, суғурта
қоплар учун – қизил рангда;
b) ѐзма хат-хабарлар ва даврий босма нашрлар жойланган қоплар
(«М» белгили қоплар) учун – кўк рангда.
14-шаклдаги
манзил ѐрлиқлари бўлмаган ѐки белгиланган
аэропортнинг аниқ номи бўлмаган ѐрлиқли қопларни ташишга топшириш
ва қабул қилиш тақиқланади.
RH 45-090.1:2013
182
10.5.6
Почта жўнатмалари солинган қопларнинг оғирлиги 5 kg дан
кам бўлмаслиги керак. Суғурта қоплар, ѐзма хат-хабарлар, даврий нашрлар
солинган қоплар ва боғламларнинг чекланган оғирлиги 10 kg гача, ички
посилкалар жойланган суғурта қопларнинг оғирлиги − 20 kg гача бўлиши
керак. Халқаро ѐзма хат-хабарлар солинган қопларнинг оғирлиги 30 kg
гача, халқаро посилкалар солинган қопларнинг оғирлиги – 32 kg гача
бўлиши мумкин. Фақат «
HUKUMATGA OID
» белгили қоплар, курьерлик
жўнатмалари жойланган қоплар, суғурта қопларни жўнатиш учун,
шунингдек, алоҳида қўниш пунктига оғирлиги 5 kg гача бўлган биттадан
ортиқ бўлмаган қопни жўнатишда истисно сифатида оғирликнинг
камайтирилишига йўл қўйилади.
R
H 45
-090.1
:201
3
ТИКИШ
У
Ч
У
Н
ЖОЙ
Do'stlaringiz bilan baham: |