П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(хўрсиниб).
Ҳ а сиздек одамлар сев- 
ган хотинларга кишини ҳаваси келади.
Ж а д о в
(қўлини ўпиб).
Тичмай ишлайман, 
янга- 
жон! Ундан кўпроқ ишлашимни хоч— {имнинг ўзи ҳам талаб 
қилмаса керак. Башарти бирқанча вақт муҳтожликда яшаш- 
га тўғри келиб қолса ҳам Полина менга бўлган муҳаббати 
туфайли ўз норозилигини билдирмас деб ўйлайман. Ҳар- 
қалай турмуш қанчали аччиқ бўлмасин, • таҳсил топган э ’ти- 
қодларимнинг миллиондан бир қисмидан ҳам қайтмайман.
В и ш н е в с к а я . Бунга имоним комил, аммо хотини- 
нгиз... ёш! Муҳтожликка бардош бераолмай, қийналса керак. 
Бизда қизларга ёмон тарбия берадилар. Сиз, ёшлар, бизни 
фаришта деб биласизлар, ишонинг, Василий Николаич, биз 
эркаклардан ҳам баттарроқмиз. Биз тама’гир, майлга берил- 
ган одамлармиз. Начора! Тан бериш керак; биз хотинларда 
номус ва адолат туйғуси камроқ. Яна шунимиз ёмонки биз- 
ларда назокат кам. Хотин киши бўлар-бўлмасга та’на қила-
www.ziyouz.com kutubxonasi


веради, ваҳоланки буни ўқимишли эркак киши ҳам ўзига эп 
кўрмайди. Энг яқин дугоналар бир-бирига аччиқ сўзлар 
айтишади. Ба’зан хотин кишининг аҳмоқона та’наси ран- 
жишдаи ҳам оғирроқ бўлади.
Ж а д о в. Бу тўғри. Аммо мен ўзим уни тарбиялайман. 
У ҳали бола, йўлга солса бўлади. Бемаза тарбия блан бузиб 
улгурмасларидан бурун уни тезроқ ўз оиласидан 
ситиб 
олиш лозим. Эрга беришга тайёрлаб қўйганларидан кейин 
фойдаси йўқ — кеч бўлади.
В и ш н е в с к а я . Шубҳа қилишга ҳаддим 
сиғмайди, 
ихлосингизни қолдирмоқчи ҳам эмасман. Сизни биринчи 
қадамингиздаёқ совутиб қўйиш олижаноблик 
бўлмайди. 
Кўнглингиз юмшоқлигида қалбингизни ўз майлига қўйиб 
беринг. Қашшоқликдан қўрқманг. Худонинг ўзи қўлласин. 
Ишонинг, ҳечким сизга менчалик бахт тиламайди.
Ж а д о в. Мен ҳамиша бунга амин эдим.
В и ш н е в с к а я . Мени ёлғиз бир нарсагина ташвишга 
солади: у ҳам бўлса бесабрлигингиз. Шунинг орқасида сиз 
доим ўзингизга душман ортдириб юрасиз.
Ж а д о в. Ҳ а, ҳамма менга бесабрсан, шу туфайли кўп 
нарсани ютқазасан, дейди. Бесабрлик нуқсонми? Юсовлар- 
га, Белогубовларга ва атрофдаги барча ифлосликларга бе- 
парво бўлиб қараш ундан кўра яхшироқми? Бепарволик 
блан ёмонликнинг ораси узоқ эмас. Ёмонликдан йирганмаган 
одам аста-секин унга қўшилиб қолганини билмай қолади.
В и ш н е в с к а я . Мен бесабрликни нуқсон демайман, 
броқ, унинг турмушда кишига халақит беришини тажриба- 
дан биламан. Мен буни турмушда кўп учратганман... вақти 
келса сиз ҳам билиб қол^рсиз...
Ж а д о в. Сизча тог^м илтимосимни рад қилармикин, 
йўқми? Мен маошимни оширинг деб илтимос қилмоқчиман. 
Бу ҳозир мен учун жуда зарур эди...
В и ш н е в с к а я . Қайдам, сўраб кўринг.
Фрак ва парик кийган В и ш н е » с к и й ичкаридан чиқади, 
орқасидан Ю с о в.
С А К К И З И Н Ч И С А Ҳ Н А
Бурунгилар, В и ш н е в с к и й ва Ю с о в .
В и ш н е в с к и й
(Жадовга).
Салом! 
(Утиради.)
Утир! 
Утир, Аким Акимич! Дангасалигинг тутаяпти шекилли, 
ишга кам келасан.
Ж а д о в. Қиладиган ишим йўқ. Иш беришмайди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ю с о в. Иш бошдан ошиб ётипти!
Ж а д о в. Х ат кўчиришми? Йўқ, қуллуқ! Бунақа ишга 
мендан кўра тузукроқ чиновниклар бор.
В и ш н е в с к и й . Сен ҳали отдан тушсанг ҳам узангидан 
тушмаганга ўхшайсан, азизим! Ҳамон насиҳатгўйлик блан 
оворасан. 
(Хотинига.)
Уйлаб кўринг-а! Идорада мирзалар- 
га хулқ-одобдан дарс берармиш, улар 
бўлса, ҳечнимага 
тушунмай оғизларини очиб, кўзларини бақрайтириб ўтирар 
эмишлар. Яхши-а, жонгинам.
Ж а д о в. Ҳ ар қадамда ёмонликни 
кўратуриб, қандай 
жим турайин? Мен ҳали одамларга бўлган ишончимни йў- 
қотганимча йўқ, ўйлайманки сўзларим уларга та’сир қи- 
лади.
В и ш н е в с к и й . Т а ’сир қилганидан: 
бутун 
идорага 
мазах бўп қопсан-да. Мақсадингга етибсан, эшикдан кири- 
шинг блан кўз қарашлар, шивир-шивир сўзлар бошланади, 
кетишинг блан орқангдан ёппасига кулги кўтарилади.
Ю с о в. Шундай, тақсир.
Ж а д о в. Сўзларимни нимаси кулгили экан?
В и ш н е в с к и й . Турган битгани, дўстим. Одобдан 
ташқари орзу-ҳавасларингдан бошлаб, болаларча шошма- 
шошар хулосаларинггача. Ишон, оддий бир мирза турмуш- 
ни сендан кўра яхшироқ билади. Оч философ бўлишдан 
кўра тўқ турмуш қилишнинг дурустроқ эканини ўз тажри- 
басидан билади, шунинг учун, табиий, сенинг сўзларинг 
уларга тутуруқсиз бўлиб туюлади.
Ж а д о в. Менимча, улар порахўр бўлиш, номусли одам 
бўлишдан кўра фойдалироқ эканини биладилар, холос.
Ю с о в . Ҳм... ҳм...
В и ш н е в с к и й . Азизим, бу аҳмоқлик! Аҳмоқлик ва 
одобсизлик!
Ж а д о в . Рухсат этинг, тоға! Шундай экан бизни нега 
ўқитишди, нима учун бизни очиқдан-очиқ айтиб бўлмайдиган, 
агар айтилса сиз уларни бу аҳмоқлик ёки 
дағаллик деб 
атайдиган тушунчаларга ўргатишди?
В и ш н е в с к и й . Сизларни ким ва нимага ўқитганини 
билмайман. Менимча тутуруқсиз валдирашдан кўра, иш 
қилишга, катталарни иззат қилишга ўргатишса яхшироқ 
бўларди.
Ю с о в. Шундай, бу яхшироқ бўлар эди, албатта.
Ж а д о в. Майли мен 
оғиз очмаганим 
бўлсин, лекин 
э’тиқодларимдан ҳам воз кечмайман. Чунки ҳаётимда менга 
фақат э’тиқодимгина тасалли беради, холос.
www.ziyouz.com kutubxonasi


В и ш н е в с к и й . Ҳ а, чердакда қора нон еб, ўз этиқод- 
ларинг блан ўтиравер. Яхши тасалли экан! Очликдан ўз 
яхшилигингни мақташ, ўз ҳаётини яхшилаб олган, оиласи 
блан тўқ ва бахтиёр яшаётган ўртоқларингни ва бошқалар- 
ни койиш жуда соз-да! Ундай ҳолларда қасад ҳам кўмакла- 
шади.
Ж а д о в. Товба!
В и ш н е в с к а я . Бу бераҳмлик!
В и ш н е в с к и й . Биронта янги гап гапираётибман деб 
ўйлама. Бу гаплар азалдан бор ва бундан кейин ҳам бўлади. 
Мол-дун’ё ортдиролмаган одам ҳамиша бадавлат 
одамга 
ҳасад қилади. Бу кишиларга одат бўлиб қолган. Ҳасадни 
оқлаш ҳам қийин эмас. Одатда ҳасадкор кишилар, мен бой- 
лик истамайман, 
камбағал 
бўлсам ҳам одамгарчнликни 
йўқотган эмасман дейди.
Ю с о в. Оғзингизга шакар!
В и ш н е в с к и й . Олижаноб камбағаллик фақат театр- 
дагина ярашади.
Қани турмушда ҳам ўз бошингдан кечириб кўр-чи. Бу 
сен ўйлагандек ёқимли ва осон иш эмас. Дўстим, сен масла- 
ҳатсиз, ўзбошимчалик блан иш қилишга ўргангансан, ҳали 
эҳтимол уйланиб ҳам оларсан. Унда нима бўлади? Тоза 
ҳам қизиқ бўлади-да!
Ж а д о в . Ҳ а, мен уйланмоқчиман тоға, шу тўғрида сиз 
блан гаплашмоқчи эдим.
В и ш н е в с к и й . Ҳойнаҳой севиб қолиб, камбағал қизга 
уйланмоқчидирсан, бунинг устига аҳмоқдир ҳам, сенга ўх- 
шаш турмушнинг ма’носини тушунмаса керак. Лекин ўзи 
ўқимишли, сози бузуқ пианино чалиб «ёр блан чайла ҳам 
жаннат» деб қўшиқ айтса керак.
Ж а д о в. Ҳ а, у камбағал қиз.
В и ш н е в с к и й . Жуда соз!
Ю с о в. Гадойлар уруғини кўпайтиришга соз денг...
Ж а д о в. Аким Акимич, ҳақорат қилманг. Бундай қи- 
лишга ҳечқандай ҳаққингиз йўқ. Тоға, уйланиш улуғ иш, 
бу ишда ҳарбир одам ўз э’тиқодига қараб амал қилмоғи 
керак деб ўйлайман.
В и ш н е в с к и й . Ҳудо хайрингни берсин, сенга ҳеч- 
ким тўсқинлик қилмайди. Ф ақат сен шуни ўйлаб кўрдинг- 
ми? Сен, албатта, ўз қайлиғингни севсанг керак?
Ж а д о в. Шубҳасиз, севаман.
В и ш н е в с к и й .
Хотининг учун сен нималар ҳозир- 
ладинг, ҳаётнинг қандай лаззатларини унга тортиқ қилмоқ-
www.ziyouz.com kutubxonasi


чисан? Қашшоқлик 
ва 
етишмовчиликларними? Менинг 
фикримча, хотин кишини севган киши, унинг йўлига турмуш 
лаззатларидан пояндоз солмоғи керак.
Ю с о в. Шундай.
В и ш н е в с к и й . Хотинлар кўнглига ёқадиган ранго- 
ранг шляпалар, янги модалар ўрнига, 
сен ўз хотинингга 
хайр-саҳоват тўғрисида лекция ўқийсан. У, турган гап, сен- 
га бўлган севгиси туфайли индамай қулоқ солади, лекин бу 
блан у шляпали ҳам, камзурли ҳам бўлиб қолмайди.
В и ш н е в с к а я . Бунинг ёшида севгини сотиб олмайди- 
лар.
Ж а д о в. Янгамнинг сўзлари ҳақ.
В и ш н е в с к и й . Тўғри. Севгини сотиб олиш 
сенга 
даркор эмас. Лекин ҳарбир одам севгини тақдирламоғи ва 
севги учун ҳақ тўламоғи керак, бўлмаса ҳарқандай тоза 
севги ҳам совуб қолади. Т а налар, тақдирдан нолишлар 
бошланади. Хотининг очиқдан-очиқ ўз ҳаётини тажриба- 
сизлиги туфайли қашшоқ бир одам блан қандай боғланга- 
нини гапириб ачинаверса, билмадим сен бунга чидайолар- 
микансан? Гапнинг қисқаси, севган кишингни бахтли қилиш 
гарданингдаги қарз. Молу дун’ёсиз, ёки жуда бўлмаганда 
тўқ турмуш кечиролмай яшаган хотин ўзини бахтли деб 
ҳисобламайди. Сен, балки одатдагидек э’тироз билдирарсан; 
мана мен сўзларимнинг ҳақ эканини исбот қилай. Атрофинг- 
га бир назар ташлаб кўр: қайси ақлли қиз бадавлат чолга 
ёки хунук бўлса ҳам бой эрга тегмайман дейди? Қайси она 
ўз қизининг хоҳишига қарши, унинг кўзёшларини аҳмоқлик, 
болалик ҳисоблаб, ўзининг Машенькасигами, Аннушкасига- 
ми келган бу бахт учун худога шукур қилмайди. Ҳарбир 
она вақти келганда қизи унга раҳмат дейишини илгаридан 
билади... Хотиржам бўлай деган одам ўз хотинини моддий 
жиҳатдан тўла та’минламоғи керак. Бу албатта ҳазил гап 
эмас. Шундай қилганда гарчи хотини бахтли бўлмаса ҳам, 
нолишга ҳечқандай ҳақи қолмайди... Нолимайди ҳам. 

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish