П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(Тикилади.)
Ҳ а, сенга э’тибор бериб, 
назарга олиб қўйганман.
Б е л о г у б о в . Мен, Аким Акимич, яхши кийинай деб
ҳатто овҳатдан ҳам ўзимни тортиб қўйганман. Озода кийин- 
ган чиновник бошлиқларнинг кўзига чалиниб туради, шун- 
дай эмасми?.. Мана қаранг-а, 
белимни қаранг... 
(А йла -
нади.)
Ю с о в. Тўхтачи. 
(У ни кўздан кечиради, тамаки ҳид-
лайди.)
Белинг жойида..,. Ҳ а, эйтганча, Белогубов, яхши- 
лаб ёз, хатоси бўлмасин.
Б е л о г у б о в . Аким Акимич, шу, имлодан пича нўноқ- 
роқманда... Ишонасизми, туриб-туриб ўзим ҳам хафа бўлиб 
кетаман.
Ю с о в. Имло ҳам гап бўпти-ми! Ҳамма нарсани бир- 
дан ўрганмайди-да, киши. Аввал хомаки қилиб ёзиб ол-да, 
бирор кишига берсанг, тузатиб беради, кейин ўшандан оққа 
кўтар. Тушундингми гапимга?
Б е л о г у б о в . Бирорта одамга тузатдириб 
оламан, 
бўлмаса Жадов мазах қилавериб ўлдиради.
Ю с о в. Ким дединг?
Б е л о г у б о в . Жадов.
Ю с о в. Унинг ўзи ким бўпти! Шунақа катта одам экан- 
ми, бошқалардан куладиган!
Б е л о г у б о в . Ахир, ўзининг олимлигини кўрсатмаса 
бўладими?
Ю с о в . Тфу! Мана у нима!
Б е л о г у б о в . Мен уни, Аким Акимич, қандай одам- 
лигига сра тушунолмайман.
Ю с о в. Сариғ чақага қиммат одам!
Жимлик
www.ziyouz.com kutubxonasi


Мен ҳозир ўша ерда эдим. 
( Кабинетни кўрсатади.)
Улар 
(секин)
жиянимни нима қилишни билолмай қолдим, деди- 
лар! Буёғини ўзинг тушуниб олавер.
Б е л о г у б о в . Жиян бўлса осмонда юрипти.
Ю с о в. Осмонда бўлгани блан, бир кун эм'ас, бир кун 
ерга тушади-да. Нима камчилиги бор эди: егани олдида, ема- 
гани кетида эди. Миннатдор бўлди дейсанми? Еки булар 
ундан иззат-ҳурмат кўрадиларми? Қаёқда дейсан! Тўнглик, 
эркин фикрликдан бошқа ҳечнарса... Қариндош бўлгани 
блан, минг қилганда-ҳам зоти бўлак... Жонларига тегмайди 
дейсанми? Унга, дўстимизга: ойига ўн сўлкавойни олиб, ўз 
ақлинг блан яшаб кўрчи, балки ақлинг кириб қолар, деп- 
тилар.
Б е л о г у б о в . Ана, тентакликнинг оқибати, Аким Аки- 
мич! Бўлмаса, уни қаранг... Эй, худо... Шундай бахт-а! 
Худога минг марта шукур қилмайдими. Тўғрими, Аким 
Акимич, шукур қилиши керак эди-а?
Ю с о в. Бўмаса-чи!
Б е л о г у б о в . Уз бахтидан ўзи қочиб юрипти. Унга 
тағин нима керак? Мартабага эга бўлса, шундай одамга 
қариндош, ҳамма нарса тайёр 
бўлса, истаса сердаромад 
ўринга ҳам ўтириши мумкин эди. Ахир, Аристарх Вла- 
димирич сўзини қайтармас эдилар-ку.
Ю с о в. Қанақалигини шундан билавер-да!
Б е л о г у б о в . Менинг фикримча, Аким Акимич, унинг 
ўрнида бошқа фаросатлироқ одам бўлса Аристарх Владими- 
ричнинг этигини тозалар эди, у бўлса шундай одамнинг 
дилини оғритиб юрипти.
Ю с о в. Кибр блан 
эркин фикр қилишнинг оқибати 
шуда!
Б е л о г у б о в . Ф икр қилишни ким қўйипти! Биз нима 
ҳам фикр қилаолдик! Мен бўлсам, Аким Акимич, ҳеч- 
қачон...
Ю с о в. Сенга ким қўйипти!
Б е л о г у б о в . Мен ҳечқачон... Чунки бу яхшиликка 
олиб бормайди, қайтага бошингни балога қўяди.
Ю с о в . Ахир, у нима қилсин! Университетда ўқигани- 
ни кўрсатиши керак-да.
Б е л о г у б о в . Киши деган бошлиқлардан қўрқмаса... 
Улар олдида титрамаса, илмдан нима фойда?
Ю с о в . Нима қилмаса?
Б е л о г у б о в . Титрамаса дейман.
Ю с о в. Ҳ а, албатта.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Б е л о г у б о в . Аким Акимич, мени иш бошқаручи қи- 
либ қўйсангизчи.
Ю с о в. Уҳў, иштаҳанг жойида-ку.
Б е л о г у б о в . Буни айтишимдан мақсад, қайлиғим 
бор. Жуда илмли қиз. Тузукроқ амалим бўлмаса ким менга 
қизини беради, дейсиз.
Ю с о в. Қизни нега менга кўрсатмайсан?
Б е л о г у б о в . Жоним блан... Ҳозир десангиз, ҳозир... 
Сизни отам ўрнида...
Ю с о в . Тузукроқ ўринни айтиб кўраман. Уйлаб кўра- 
миз.
Б е л о г у б о в . Тузукроқ ўрин бўлса 
ўла-ўлгунимча 
бўлар эди. Ҳатто тилхат ҳам бераман, чунки юқорироғига 
кучим етмайди. Қобилиятим ҳам унча катта эмас.
Ж а д о в киради.
Т У Р Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
Бурунгилар ва Ж а д о в.
Ж а д о в. Тоғам бандмилар?
Ю с о в . Бандлар.
Ж а д о в . Э, афсус! Жуда зарур ишим бор эди-да.
Ю с о в. Кутсангиэ ҳам бўлади, уларнинг иши сизники- 
дан зарурроқ.
Ж а д о в. Сиз менинг ишимни қаёқдан биласиз?
Ю с о в

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish