“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 27-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublishing.
org
182
шундай тубсиз хазинаки, унга қанчалик чуқурроқ кирганинг сари, шунча кўп янгилик
ва имкониятлар очасан.
Унинг серқирра ижодида артистик, композиторлик ва поэтик бадиий
хусусиятлар ўз аксини топган. Ўз ижодига жиддий қараш, мусиқа ҳамда шеърий
матнларга талабчанлик, саҳнани муқаддас даргоҳ сифатида қабул қилиб, гўзал
артистик маҳорат ва нозик дид билан оммавий қўшиқчилик санъатига ѐндашиш
қадимдан Шарқ мамлакатларининг аксарият таниқли мусиқачиларига хос ахлоқий ва
бадиий хислатлардан эди. Б.Зокиров қўшиқлари орқали чуқур фалсафий мавзуларни,
инсоннинг ички нозик руҳий кечинмаларини самимий ва табиий, ўзи бу туйғуларни
қалбан теран ҳис этган ҳолда ифодалашга интилган. Ҳар бир ижро этадиган
қўшиғининг матни замирида албатта ботиний ва зоҳирий мазмун, фалсафий маъно
ѐтиши керак бўлган.
Шу билан бирга озарбайжон, ҳинд, эрон, афғон, араб тилларидаги қўшиқларини
меҳр билан тинглаб, уларни ўзига хос куйлашга муваффақ бўлди. Унинг «Нечун
хаѐлга чўмдинг», синглиси Луиза билан айтган «Мейчале» ҳиндча қўшиқлари, эрон
халқ қўшиқлари «Маро бебус», «Айрилиқ қўшиғи», Ливан халқ қўшиғи «Чиройли
қиз» каби қўшиқлари ўзбек тингловчисининг қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллаган.
Шундай қилиб, Ўзбекистон бастакорлари ва композиторлари ўз асарларида
турли-туман, кўпқиррали изланишларни ва ижодий ечимларни намоѐн этиб, ўтмиш
билан бугунимизни боғлаб, келажакка янги йўл очиб берувчи миллий ва
умуминсонийликка хос бўлмиш Шарқ ва Ғарб маданиятларининг диалогларини
замонавий ҳаѐтда бадиий акс эттириб келмоқдалар.
Санъат аҳли қайси соҳага тегишли бўлмасин (бастакорлик, композиторлик,
эстрада) доимо юксак бадиий дид ва маданияти билан ажралиб туриши лозим.
Санъаткор инсон мусиқанинг асл моҳиятига зид келадиган тингловчи, омманинг
талабларини бажо келтирмасдан, доимо ўзининг юксак бадиий ижодини,
изланишларини юқори даражада ушлаб туриши керак. Бундай масалани ҳал қилишда
эса, анъанавий, академик, эстрада мусиқасининг моҳир билимдонлари бўлмиш атоқли
композиторлар, бастакорлар, сўз усталари – шоирлар билан бамаслаҳат ва
ҳамкорликда иш юритиш яхши самара беришига ишонамиз.
Зотан ўзга халқлар куйлари асосида яратиладиган қўшиқлар шунчаки вақтни чоғ
кайфитда ўтказадиган тез унутилар ижод асари бўлмай, балки ўзбек тингловчиларини
Шарқ наволари билан таништиришга, дўстлик манбаи бўлмиш – мусиқа санъати
орқали жаҳон халқлари орасида ҳамоҳангликни, меҳрни уйғотишга, яқин алоқаларни
ўрнатишга хизмат қилиши даркор.
Do'stlaringiz bilan baham: |