Индивидуал ривожланиш биологияси фанидан


Уруғдонда кечадиган сперматогенез жараёни



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana03.04.2022
Hajmi0,53 Mb.
#526247
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
мустакил иш эмбрионал мохинур

Уруғдонда кечадиган сперматогенез жараёни. 


Сперматозоиднинг тузилиши. 
 
Сперматогенез мобайнида жинсий ҳужайралар уруғ найи деворидаги 
озиқлантирувчи ҳужайралар сертоли ҳужайраси билан яқиндан боғланган 
бўлиши уларнинг ўзаро зич жойлашиши сертоли ҳужайрасининг 
озиқлантириш, дегенерацияга учраган ҳужайраларни фагоцитоз қилиш ва 
бошқа фаолиятларни бажариб сперматозоид ҳосил бўлишида муҳим 
аҳамиятга эга. 
Сперматогенез жараёнида ҳарбир сперматагонийдан гаплоид хромосома 
тўпламига эга 4 та сперматозоид ҳосил бўлади (66,67-расм). Бу 
сперматазоидларнинг иккитаси Х хромасомага, иккитаси эса Y жинсий 
хромосомага эга бўлади. Демак эркак организми жинсий ҳужайралари икки 
хил хромосомали –гетерогамета ҳужайра ҳисобланади. Сперматагенез 
кўпгина ҳайвонларда йилнинг маълум мавсумидагина содир бўлади, бошқа 
вақтларда уларнинг жинсий бези уруғ найида фақатгина сперматогонийлар 
бўлади. 
Овогенез 
Овогенез тухум ҳужайранинг ривожланиши жараёни бўлиб, у 
тухумдонда кечади. Овогенез жараёни ҳам ҳомила она қорнида 
ривожланишининг 4 ҳафтасидан сариқликда бошланиб, кейин тухумдонда 
давом этади. Дастлабки жинсий ҳужайралар тухумдоннинг юза қатламини 


эгаллаб туради ва улар герминатив ҳужайралар деб аталади. Бўлажак тухум 
ҳужайралар овогонийлар дейилиб, улар хромосомаларнинг диплоид 
тўпламига 
эга 
ва 
митоз 
йўли 
билан 
кўпаяди. 
Овогонийлар 
сутемизувчиларнинг эмбриогенезида герминатив ҳужайралар фолликуляр 
ҳужайралар билан ўралади бу эса бирламчи ёки примордиал фолликулалар 
ҳосил бўлишига олиб келади.Фолликуляр ҳужайраларнинг асосий 
функцияси тухум ҳужайрани озиқлантирувчи моддалар оқсиллар, ёғлар, 
аминокислоталар билан таъминлашдир.Озиқлантирувчи моддалар синтези 
тухумдон хужайраларида эмас, жигар ҳужайралари ва организмнинг бошқа 
ҳужайраларда синтезланади, шу боис тухум ҳужайранинг озиқланишида 
бутун организм иштирок этади деса ҳам бўлади. 
Овогенез жараёни тухумдонда амалга ошиб, у учта босқичда боради: 
1.Кўпайиш; 
2.Ўсиш; 
3.Етилиш.
Овогенезнинг кўпайиш босқичида овогонийлар кетма-кет митотик 
бўлиниб уларнинг сони ортиб боради. Одамда овогонийларнинг митотик 
кўпайиши фақат эмбриогенез даврда амалга ошади, аёл организмидаги бу 
жараён эмбриогенезнинг3-7 ойлари оралиғида жуда жадал кечади кейин 
овогонийларнинг митотик бўлиниши тўхтайди. Янги туғилган қизалоқда 2 
млнга яқин овогонийлар бўлади, организм ўсиши билан овогонийлар 
емирилиб (дегенерацияга учраб) миқдори камайиб боради. Ҳосил бўлган 
барча овогонийлар – яъни бирламчи жинсий хужайралардан 40000 га яқини 
жинсий вояга етаётган организмда сақланиб қолади, аммо уларнинг ҳам 
барчаси тугал равишда етилмайди (кўпи нобуд бўлиб кетади), аёл 
организмида гормонал ўзгариш бўлиб, жинсий балоғат бошланиши билан 
фақат 400 га яқини сақланиб улардан биттаси ҳар 28 кунда тухумдондан 
чиқади (овуляция бўлади) ва етилган жинсий ҳужайрага айланади. 
Ўсиш босқичида ҳужайраларнинг ўлчами катталашиб, овогонийлар I 
тартибдаги овоцитларга айланади.Биринчи тартибдаги овоцитларга айланган 
бу ҳужайралар то жинсий балоғат бошлангунга қадар, яъни айрим жинсий 
гормонлар таъсири бўлмагунча шу ҳолатда туради, бу кичик ўсиш дейилади. 
Биринчи тартибли овоцитлар ясси фолликула ҳужайраларига ўралган бўлади 
ва примордиал фолликула номини олади, бу примордиал фолликулаларда 
организмнинг бутун репродуктив ёши давомида ўсишга мойиллик бўлади. 
Жинсий балоғат бошланиши билан биринчи тартибли овоцитнинг ядро ва 
цитоплазмаси йириклашади, сариқлик тўпланади, фолликуляр ҳужайрага 
ўралган овоцит тухумдоннинг чекка соҳасидан ўртага силжийди.Фолликуляр 
ҳужайралар бир неча қават бўлиб, ўсаётган ҳужайрани ўраб олади бу катта 


ўсиш дейилади.Гипофиз гормони таъсирида фолликула ҳужайраларидан 
ҳосил бўлган суюқлик ҳисобига ҳужайралараро бўшлиқ пайдо бўлиб, 
ҳужайра чеккага сурилади ва етилган фолликула – грааф пуфакчаси ҳосил 
бўлади, бу пуфакчада диплотен ҳолатидаги бирламчи тартибли овоцит 
бўлади, улар ўсиб ёғ, сариқлик, пигментлар тўплайди, шундан сўнг ҳужайра 
етилиш босқичига ўтади. 
Етилиш даври организмдаги мураккаб (эндокрин) жараёнлар таъсирида 
тухумдондан биринчи тартибли овоцитнинг чиқиши, яъни овуляция рўй 
бериши билан бошланади. Етилиш босқичида ҳужайраларнинг иккита 
мейотик яъни редукцион ва эквацион бўлиниши кузатилади. Тухум йўлига 
тушган II тартибли овоцитда мейознинг редукцион бўлиниши рўй беради ва 
ҳужуйранинг нотекис бўлиниши жараёнида – иккинчи тартибли овоцит ва 
майда ҳужайра абортив (йўналтиривчи – редукцион) танача - полоцид ҳосил 
бўлади. Шу бўлиниш билан ҳосил бўлган ҳужайралар 23 та (гаплоид) 
хромосомага эга бўлади. Иккинчи тартибли овоцитда мейознинг кейинги 
бўлиниши содир бўлиб, етилган тухум ҳужайра ва битта йўналтирувчи 
танача хосил бўлади, биринчи редукцион танача ҳам ўз навбатида бўлиниб, 
2 та йўналтирувчи танача ҳосил қилади. 
Шундай қилиб, биринчи тартибли овоцитдан битта тухум ҳужайраси 
ҳамда 3 та редукцион - йўналтирувчи танача ҳосил бўлади. Барча ҳосила 
ҳужайралар тухум ҳужайра ва редукцион таначалар 23 тадан хромосомага эга 
бўлган гомогамет (яъни барчасида ҳам Х жинсий хромасома мавжуд) 
ҳужайралардир. Ҳосил бўлган битта тухум ҳужайра маълум миқдорда озиқ 
модда цитоплазма билан таъминланади натижада тухум ҳужайраси ҳосил 
бўладиган ҳомилани маълум даражада озуқа билан таъминлайди. 
Тухум ҳужайра кам ҳаракатчан йирик бўлиб, ҳимоя қобиқ билан 
ўралган. Одамнинг тухум ҳужайрасида ялтироқ қобиқ ва трофик вазифага эга 
бўлган фолликула ҳужайраларидан иборат фолликуляр қобиқ мавжуд. 
Тухум хужайраси ундаги сариқлик миқдори, сариқликнинг цитоплазмада 
тарқалишига қараб тўрт турга бўлинади: 
1) Алецитал (сариқлиги бўлмайди) 
2) Олиголецитал (сариқлиги кам, цитоплазмада тенг тақсимланган) 
3) Мезолецитал (сариқлиги ўртача, сариқлик цитоплазманинг бир томонида 
йиғилган-телолецитал). 
4) Полилецитал (сариқлиги кўп, цитоплазмада тарқалишига кўра ўта 
телолецитал ҳужайралар, баъзи ҳайвонларда (айрим бўғимоёқлиларда) 
сариқлиги кўпроқ марказда йиғилганлиги учун улар центролецитал 
ҳужайралардир). 


Гаметогенез жуда сермаҳсуллиги билан ажралиб туради. Эркак 
организмининг ҳаёти давомида 500 млрддан ортиқ сперматозоид ҳосил 
қилади. Янги туғилган қизалоқларда 2млнга яқин овогоний бўлади, организм 
ўсиши билан бу овогонийлар емирилиб бу бирламчи жинсий 
ҳужайраларнинг 40.000 га яқини жинсий воягаетаётган организмда сақланиб 
қолади. Балоғатга етгач аёлларнинг тухумдонида гаметагенез тўхтаганига 
қадар 300-400 та овоцитлар етилади. 

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish