Индивидуал ривожланиш биологияси фанидан



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana03.04.2022
Hajmi0,53 Mb.
#526247
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
мустакил иш эмбрионал мохинур

Гаметогенез 
Гаметогенез
- жинсий ҳужайралар (гаметалар) нинг ривожланиш жараёни 
бўлиб, икки йўналишда боради: сперматогенез ва овогенез

 
Сперматогенез 
Сперматогенез - сперматазоидларнинг ривожланиши бўлиб уруғдоннинг 
эгри каналчаларида кечади. Бу каналчаларнинг девори бириктирувчи тўқима 
асосидан ва фолликуляр (сертоли) ҳужайралари қатламидан иборат. 
Фолликуляр ботиқча ҳосил қилиб, унда сперматогенезнинг ҳар хил 
босқичидаги жинсий ҳужайралар қат - қат бўлиб жойлашган. 
Уруғ каналчасининг кўндаланг кесими: 
1-хусусий мембрана; 2-сертоли ҳужайраси билан боғлиқ спермий; 3-
шаклланаётган спермия; 4-сперматидалар; 5-интерстициал Лейдик 
ҳужайралар; 6-сперматогонийлар; 7-иккинчи тартибли сперматоцитлар; 8-
биринчи тартибли срперматоцитлар; 9-сертоли ҳужайрасининг танаси ва 
ядроси. 
Сперматозоидларнинг ҳосил бўлиши (сперматогенез) да 4 та босқич 
тафовут қилинади: 
1. Кўпайиш; 
2. Ўсиш; 
3. Етилиш; 
4. Шаклланиш (спермиогенез). 
Сперматогенезнинг кўпайишдавриҳомила она организмида эмбрионал 
ривожланишининг 4 ҳафтасидан бошланади, ривожланиш дастлаб 
сариқликда кейинчалик эса уруғдоннинг эгри-бугри каналчаларининг энг 
ташқи зонасида жойлашган ҳужайралар – сперматогонийларнинг мунтазам 


равишда митоз йўли билан кўпайиши билан боради. Ҳосил бўлган 
сперматогонийлар икки турга А ва Б сперматогонийларга бўлинади. 
А сперматогонийлар доимо митоз жараёни ҳисобига кўпайиб, бирламчи 
эркак 
жинсий 
ҳужайралар 
(сперматогонийлар) 
миқдорининг 
камаймаслигини таъминлайди, шу ҳисобигаА сперматогонийлар ўзак 
ҳужайра ҳисобланиб, уларларнинг кўп марта бўлиниши натижасида улардан 
Б турдаги сперматогонийлар ҳосил бўлади. 
Ўғил бола организми балоғат ёшига етиши билан ва уларда бўладиган 
гормонал ўзгаришлар ҳисобига Б сперматагонийларда митоз жараёни бир 
неча марта содир бўлиб ҳосила ҳужайралар кейинги ўсиш даврига ўтади ва 
1-тартибдаги сперматоцид ҳосил бўлади. Бу ҳужайралар уруғ найи 
деворининг кейинги қисмига силжийди ва етилиш даврига ўтади, етилиш 
даврида 1-тартибдаги сперматоцид мейоз йўли билан бўлинишгакиради. 
Бизга маълумки, мейоз кетма-кет келувчи иккита бўлинишдан иборат, 
биринчи мейоз бўлинишга кирган ҳар бир ҳужайрадан гаплоид хромосома 
тўпламига эга бўлган иккита 2-тартибли сперматоцидлар ҳосил бўлади. Шу 
бўлинишдан кейин кетма-кет содир бўлган иккинчи мейоз бўлиниш 
натижасида ҳар бир 2-тартибли сперматоцид ҳужайраси уруғ найи тешигига 
яқин қисмида жойлашган иккитадан сперматида ҳужайраларини ҳосил 
қилади, бу ҳужайралар майда чўзинчоқ бўлади. Одамда мейоз бўлинишнинг 
биринчи даври бир неча ҳафта кечади, иккинчи мейоз бўлиниш эса 8 соат 
давом этади. 
Сперматогенезнинг 
шаклланиш 
даврида 
сперматидаларнинг 
сперматазоидларга айланиш жараёни яъни спермиогенез амалга ошади. 
Сперматогенез мураккаб жараён бўлиб дастлаб сперматид ядроси 
кичиклашади, хроматин зичлашиб боради, ядро бир томонга цитоплазма эса 
уни ўраб бошқа томонга силжийди. Гольджи комплекси ядро олди қисмига 
жойлашиб мураккаб ўзгаришлар натижасида акросомага айланади. 

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish