Индивидуал ривожланиш биологияси фанидан


Эмбрионал ривожланиш (Эмбриогенез)



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana03.04.2022
Hajmi0,53 Mb.
#526247
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
мустакил иш эмбрионал мохинур

Эмбрионал ривожланиш (Эмбриогенез) 
Эмбрионал 
давр 
тухум 
ҳужайрасининг 
сперматозоид 
билан 
оталанишияъни зигота ҳосил бўлиши билан бошланади (эмбриогенез даври). 
Эмбрионал даврнинг тугаш вақти онтогенезнинг турига боғлиқ бўлиб, 
личинкали турда, личинканинг тухумдан чиқиши билан, она қорнида 
ривожланувчи турларда эса туғулиш вақти билан тугайди. Эмбрионал давр 
уруғланиш(зигота), майдаланиш, бластула, гаструла,гисто ва органогенез 
босқичларига бўлиб ўрганилади. 
Уруғланиш – бир қатор биологик омилларнинг биргаликдаги таъсирларда 
эркак ва урғочи жинсий ҳужайраларнинг қўшилишидир. Сутемизувчиларда 
жуда кўп сперматазоидлар урғочи организмнинг жинсий йўлига тўкилади. 
Сперматозоидларнинг бундай кўп бўлиши уларнинг сақланиши учун муҳит 
яратилишини, яъни тушган жойдаги кислотали шароитни ишқорий даражага 
келтиришини, ҳамда ўзга организмдаги иммун таъсирнинг бўлмаслигини 
таъминлайди. Сперматазоидлар урғочи организм жинсий йўлининг маълум 
бир даражадаги суюқлигига қарши (реотаксис) ва тухум ҳужайра жойлашган 
тухум йўли томон, тухум ҳужайрасининг мос моддасини сезган ҳолда 
(хемотаксис) 2-4 мм/мин тезликда ҳаракат қилади. Сперматозоиднинг 
силжиши фақат ўзининг ҳаракати туфайлигина бўлмасдан, бачадон ва тухум 
йўллари мушакларининг қисқариши ҳисобига ҳам рўй беради. 
Сут эмузувчиларда уруғланиш бачадон найининг юқориги (1/3) қисмида 
рўй беради. Уруғланиш жараёнида икки босқич тафовут этилади: 
1. Сперматозоиднинг тухум ҳужайраси қобиғи орқали кириши ва 
гаметаларнинг ўзаро қўшилиши (сингамия); 
2. Жинсий ҳужайралар ядроларининг қўшилиши (кариогамия). 
Сутэмизувчиларда ва одамда уруғлантирувчи сперматазоид тухум 
ҳужайранинг ялтироқ қобиқ ва плазматик мембранани ўраб турувчи бир неча 
қатор фолликуляр ҳужайраларини тешиб ўтади. 
Тухумга 
яқинлашгач 
сперматазоид 
ўз 
акросомасидаги 
гиалоуронидазаферменти 
ва 
бошқа 
биологик 
фаол 
бирикмалар 
(спермализин)ҳисобига унинг мураккаб қаватларига таъсир этиб, йўл очади. 


Тухум ҳужайранинг сперматазоид теккан юзасида уруғланиш дўмбоғи 
ҳосилбўлади,бу дўмбоқ соҳасида икки жинсий ҳужайранинг цитоплазматик 
мембранаси қўшилади ва сперматазоид бошчаси бўйинчасининг бир қисми 
билан тухум ҳужайрага киради (73-расм).Сўнг сперматозоид ва тухум 
ҳужайранинг ядролари –пронуклеусларининг зич хроматин иплари ечила 
бошлайди. Ҳар бир пронуклеуснинг ядро қобиғи парчаланиб кетади, 
пронуклеуслар бир бирига яқинлашиб жипслашади, шу тарзда ота–она 
хромасомалари аралашади.Ҳужайра диплоид ҳолини тиклайди ва 
майдаланишга тайёр ҳужайра –зигота ҳосил бўлади. 
Тухум ҳужайранинг метоболизми уруғланиш даврида жадаллашади, унда 
синтетик жараёнлар фаоллашиб, синтетик фаолиятнинг кучайиши бўлиниш 
жараёнини таъминлаш учун керакли оқсиллар ва ДНК ишлаб чиқаришга 
қаратилган бўлади. 
Зиготада оқсиллар жадал равишда синтезланади, бу оқсиллар синтези учун 
овогенез жараёнида синтезлангани – РНК матрица бўлиб хизмат қилади, 
лекин шу билан бирга янги РНК ҳам синтезланади. 

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish