Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак 101 дуолари


«Яхши билингки, бу дунё ҳаёти фақат



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/89
Sana03.04.2022
Hajmi0,89 Mb.
#525769
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   89
Bog'liq
Paygambarimiz-s.a.v.ning-muborak-101-duolari

«Яхши билингки, бу дунё ҳаёти фақат
(бир на
-
фаслик) 
ўйин­кулги, зеб­зийнат, ўртала рингиз­
даги ўзаро мақтаниш ва мол­дунё ҳамда фар
-
зандларни кўпайтиришдир, холос» 
(
Ҳадид, 20
).
Дунё ҳаёти ўткинчи. Охират ҳаёти ҳақиқий ҳаёт. 
Қуръони карим дунё ҳаётини шундай ифодалаган­
дан кейин охират ҳаёти яна­да хайрли эканини бил­
дирмоқда. Аъло сурасининг 16–17­оятларида:
يَقْبأو ٌير َخ ُةَر ِخلآاَو اَيْن ُّدلا ةاَي َ ْ
لا َنوُرِثْؤُت ْلَب
«Балки сиз дунё ҳаётини танларсиз. Ҳолбуки, 
охират ҳаёти хайрли ва доимийдир»,
деб мар­
ҳамат қилинади.
Бу муборак дуода ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам) ҳақиқий ҳаёт охират ҳаёти экани
-
ни зикр қилмоқдалар. 
60. Намоздан кейин ўқиладиган дуо
ِة َنْت ِف ْنِم َكِب ُذو ُعَأَو ِ ْبَقْلا ِبا َذ َع ْنِم َكِب ُذو ُعَأ يِّنِإ َّمُه
َّللا
يِّنِإ َّمُه
َّللا ِتاَمَْلاَو اَيَْْلا ِة َنْت ِف ْنِم َكِب ُذو ُعَأَو ِلا َّجَّدلا ِحيِسَْلا
ِمَرْغَْلاَو ِمَثْأَْلا َنِم َكِب ُذو ُعَأ
Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил 
қобри ва аъузу бика мин фитнатил масиҳид даж­
жали ва аъузу бика мин фитнатил маҳйа вал ма
-
мати. Аллоҳумма инний аъузу бика минал маъ
-
сами вал мағроми.


Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак 101 дуолари
92
Маъноси:
«Ё Аллоҳ! Қабр азобидан, Масиҳ Дажжол фитна
-
сидан, ҳаёт фитнасидан, ўлим фитнасидан, гуноҳ­
лардан ва қарздорликдан Сенга сиғинаман».
Шарҳ:
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисга кўра, Ра­
сулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намозлари
-
нинг сўнгида кўпинча шундай дуо қилардилар. Бу 
ҳадиси шарифда у зот (алайҳиссалом) олти нарсадан 
Аллоҳ таолога сиғинганлар. 
Биринчиси – қабр азоби. Қабр азоби ҳақ ва ҳақи­
қатдир. Унинг қайғули, даҳшатли, аламли ҳолини, 
дунё ҳаётининг охири ва охират ҳаётининг боши 
эканини Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) 
бир неча ҳадиси шарифларида зикр қилганлар ва 
бундан доимо Аллоҳга сиғинганлар. Яна бир риво
-
ятда эса қабр азобидан халос бўлганнинг саодатга 
эришуви билдирилган. Шу сабабдан имонли одам 
Аллоҳнинг қабр азобидан халос этишини сўраб дуо 
қилиши керак. 
Иккинчиси – Масиҳ Дажжол фитнаси. Расулуллоҳ 
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) инсонлар учун энг 
буюк фитналардан бўлган Масиҳ Дажжол фитнаси
-
дан Аллоҳ паноҳ беришини сўраганлар. Масиҳ Даж
-
жол одамларни диндан қайтарадиган, Аллоҳдан 
узоқ лаштирадиган кимсадирки, бу фитналарнинг 
энг каттасидир. Инсонлар Масиҳ Дажжолга яқин­
лаш гани сари Аллоҳ ва Унинг расулини инкор қи­
лади. Натижада ўзини ҳалокатга ташлайди. Расу лул­
лоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу ҳадиси шариф­
лари билан унинг энг катта фитна эканини бизга 
билдиряптилар. 
Учинчиси – ҳаёт ва мамот фитнаси. Расулуллоҳ 
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундан ҳам Аллоҳга 


Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак 101 дуолари
93
сиғинганлар. Чунки инсон ҳаётида ёки ўлими пайти
-
да ёмон фикр ва туйғуларга берилиб, ўзини таҳликага 
қўйиши мумкин. Гоҳида киши ҳаётини давом этти
-
риши учун ҳар хил ҳолатга кириб­чиқиши мумкин. 
Аҳли имон доимо маънавий ҳаётини хавф­хатардан 
қўриқлашга уриниши керак. Бўлмаса, ҳаёти фитнага 
айланади. У ҳаётини яхшилаш учун имон жавҳарини 
сотиб юбориши ҳам мумкин. Ҳар хил гуноҳкорона 
ҳаракатлар ҳам, мол­мулк учун ҳақиқатни яшириш 
ҳам фитна саналади. Булардан қочиш, ўзини тийиш 
фитнадан сақланишдир. 
Ўлим келганида бемаъни фикр­туйғулар би
-
лан ўралашиб қолиш ҳам ёмон фитнадир. Инсон 
бу таҳ ликадан шаҳодат келтириш билан қутули­
ши мум кин. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алай ҳи 
ва саллам) бир кимсанинг охирги сўзи «Ла илаҳа 
иллаллоҳ» бўлса, жаннатга киришини айтганлар. 
Яна бир ҳадиси ша рифларида: «Ўлими яқинлаш­
ган ларингизга «Ла ила ҳа иллаллоҳ»ни талқин 
қилинг», деб тавсия этганлар. Буни сидқидилдан 
ва ҳақиқатдан қилганлар ўлим фитнасидан узоқ­
лашадилар. Уларнинг жаннатга киришлари ҳақи­
даги сир шунга биноандир. 
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яна бу 
муборак дуоларида гуноҳдан Аллоҳга сиғинганлар. 
Доимий равишда гуноҳ иш қилиш инсонни куфрга 
етакловчи энг катта таҳлика ва фитнадир. Инсон бу 
фитнадан қутулмагунча саодатга эришолмайди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қарздор 
бўлишдан ҳам Аллоҳга сиғинганлар.
Саҳобалардан Баро ҳазратлари:
– Ё Расулуллоҳ! Нима учун қарздан бунчалик 
Аллоҳга сиғинмоқдасиз? – деб сўрадилар. Расулуллоҳ 
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам):


Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак 101 дуолари
94
– Инсон қарз бўлганида ёлғон гапиради. Ёлғон 
шундай нарсаки, сўз бериб, сўзида туролмайди, – де
-
дилар. 
Ёлғон билан имон бир жойда туролмайди. Бу ҳам 
жуда катта фитнадир. Бу муборак дуони кўз олди
-
га келтирган ҳар мўмин бу офатлардан Аллоҳга си­
ғинмоғи керак.
Байт:
Ё Аллоҳ, азоби қабрдан мени асра,
Гуноҳдан узоқ қил, қарздан мени асра.
Дажжол фитнасидан Сенга сиғинаман,
Ҳаёт ва ўлим фитнасидан мени асра.

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish