НАМОЗДАН КЕЙИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР
"Аллоҳумма, антас-салом ва минкас-салом, табарокта йа залжалоли вал-икром".
Маъноси: Аллоҳим! Сен Саломсан, саломатлик Сендандир. Сен Табарруксан, эй жалол ва икром эгаси!
(Ушбу дуо фарз намозларидан сўнг ўқилади).
"Субҳанналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, валаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм".
Маъноси: Аллоҳни поклаб зикр этаман, мақтовлар Аллоҳга хосдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Куч-қудрат фақат улуғлик ва азамат соҳиби Аллоҳга хосдир.
Намоз тугагач, ушбу дуо, ортидан "оятул курси" ўқилади, 33 мартадан "Субҳаналлоҳ", “Алҳамдулиллаҳ", "Аллоҳу акбар"ни айтиб, сўнгра "Ла илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодир" дуосини ўқиб, фотиҳага қўл очилади.
"Роббана, аатинаа фид-дуня ҳасанатав ва фил ахироти ҳасанатав вақинаа ъазабан-наар".
Маъноси: "Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бер ва дўзах азобидан асра!"
"Роббана, тақоббал миннаа иннака антас-самиъул ъалим, ватуб ъалайна иннака антат-таввабур-роҳийм".
Маъноси: Роббимиз! Биздан қабул эт, албатта Сен эшитувчи ва билувчисан! Ва тавбаларимизни қабул эт, албатта Сен тавбаларни кўплаб қабул этувчи раҳмли Зотсан!
"Аллоҳумма, аъиннаа ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик".
Маъноси: Аллоҳим! Сени зикр этиш, Сенга шукр айтиш ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам айла!
Намоз ўқиб бўлинганидан сўнг Аллоҳдан ибодатларингизни сеҳву-хатоларини кечириб қабул айлашини, гуноҳларингизни мағфират этишини, яна бошқа ухровий-дунёвий ниятларингизни сўраб, дуолар қиласиз.
"Мўминнинг меърожи" китобидан.
@mehrobuz
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (фарз) намозлардан кейин ушбу калималар билан (Аллоҳдан) паноҳ сўрар эдилар: «Аллоҳумма, инний аъуузу бика минал жубни вал бухл, ва аъуузу бика мин фитнатид-дуня, ва аъуузу бика мин фитнатил қобр» (Аллоҳим, қўрқоқликдан, бахилликдан паноҳ сўрайман, Дунё фитнасидан паноҳ сўрайман. Қабр фитнасидан паноҳ сўрайман).
НАМОЗДАН КЕЙИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО
“Аллоҳумма тақобббал миннаа ҳаазиҳис-солаатал-фардзи маъас-суннати, маъа жамииъи нуқсоонаатиҳаа бифадзлика ва каромик. Валаа тадзриб-биҳаа вужууҳанаа яа илааҳал-ъааламиин, ва яа хойрон-наасирин. Таваффанна муслимиина ва алҳиқна бис-солиҳиин ва соллаллоҳу таъаалаа ъалаа хойри холқиҳии Муҳаммадив-ва ъалаа аалиҳи ва ас-ҳаабиҳи ажмаъиин”
(Маъноси: Эй Роббим! Биздан бу ўқилган фарз намозини суннатлари билан, барча камчиликлари билан фазлинг ва караминг ила дсргоҳингда қабул қил. Эй, ёрдам берувчиларнинг энг яхшиси бўган Зот! Бу ўқилган намозларни (қиёмат кунида) юзларимизга урмагин. Бизларни мусулмон ҳолда вафот эттиргин. Бизни солиҳ кишиларга эргаштиргин. Халқнинг энг яхшиси бўлган Муҳаммадга, у зотнинг оила аҳлига ва ашобларига Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин).
Do'stlaringiz bilan baham: |