Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак 101 дуолари


«Дарҳақиқат, Биз инсонни имтиҳон қилиб



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/89
Sana03.04.2022
Hajmi0,89 Mb.
#525769
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   89
Bog'liq
Paygambarimiz-s.a.v.ning-muborak-101-duolari

«Дарҳақиқат, Биз инсонни имтиҳон қилиб, 
(оталик ва оналик сувларидан)
аралаш бир нут
-
фадан яратдик. Бас, уни эшитувчи ва кўрувчи 
қилиб қўйдик».
Эшитиш ҳикмат ва ҳақиқатни анг­
лашга васила бўлганидек, кўриш ҳам шундай буюк 
неъматдир. Бу ояти каримада эшитиш неъматининг 
кўриш неъматидан олдин зикр қилиниши унинг 
устунлиги аломатидир. Чунки ҳар қандай ҳақиқат 
кўрилмаса ҳам, эшитиш билан англашилади. Шу 
боис ушбу ҳадиси шарифда олдин эшитиш, сўнгра 
кўриш зикр қилинган. 
Кўриниб турибди, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам)нинг барча сўзлари Қуръон руҳига мос 
ҳолда айтилган. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) 
Аллоҳ яратган бу неъматлардан яхшиликда фойда
-
ланишни сўраб дуо қилганлар. Қулоқ ва кўз ёмон
-
ликка сабаб бўлса, уларнинг эгаси ҳам ёмон одам
-
га айланади. Қулоқ ва кўз хайрли ишга сабаб бўлса, 
эгаси яхши одам бўлади. Бу неъматларни яхшилик 
йўлида қўллаш инсонни саодат сари етаклайди. Бу 
муборак дуонинг иккинчи қисмида бундай дейила
-
ди: «Ё Рабб! Менга зулм қилганга қарши нусрат бер. 
Ундан қасосимни ол». Чунки золим одам ҳаммани 
ҳалокатга бошлайди. Золимлар йўқолса, инсоният 
саодатга эришади. Золимлар кўпайса, жамиятда бе­
зовталик авжига чиқади. 


Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак 101 дуолари
107
71. Ёмон нафсдан сақланиш дуоси
َ ِلا َص ِّنِم ْعِز ْنَت َلَو ٍ ْين َع َة َفْر َط ي ِسْفَن يَلإ ِن
ْلكَت َل َّمُهللا
ِ
نَتي َط ْعأ ام
Аллоҳумма ла такилний ила нафсий торфата 
ъайнин вала танзиъ минний солиҳа ма аътойта
-
ний.
Маъноси:
 
«Ё Аллоҳ, мени кўз очиб­юмгунимча ҳам ўз ҳо­
лимга ташлаб қўйма, менга берилган яхши нарса
-
ларни мендан олма».
Шарҳ:
Ибн Умар ҳазратлари ривоят қилган бу ҳадиси 
шарифга кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва 
сал лам): «Ё Аллоҳ! Мени кўз очиб­юмгунча ҳам наф­
симга ташлама, менга берган яхши нарсаларни мен
-
дан олма», деб дуо қилардилар.
Бу муборак дуода инсон нафсига бўйин эгиши би­
лан хайрдан узоқлашиб, ёмонликка яқинлашиши 
зикр қилинган. Инсон нафсига эргашиш билан муд­
ҳиш ёмон одамга айланади. Қўлидан, тилидан зарар 
келувчи кимса бўлиб қолади. Кишилар ва жамият 
доим мана шундай нафсига эргашган кишилардан 
ёмонлик кўрган. Шунинг учун Расулуллоҳ (соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам) бир он бўлса ҳам, нафсига эргаш
-
масликни сўраб дуо қилмоқдалар. Бу ҳақиқий инсон 
бўлишни хоҳлаган барча мўминлар учун дастурил­
амалдир. Бу ҳадиси шарифнинг иккинчи қисмида 
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Менга 
берган яхши нарсаларингни мендан олма», дейди
-
лар. Аллоҳ берган хайрли неъматларнинг давомий
-


Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак 101 дуолари
108
лиги орзу қилинади. Инсон баъзан хайрли неъмат
-
ларга эришса, унинг қадр­қимматини билмасдан 
хор ва ҳақир кўради. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг энг буюк 
неъматидир. Унинг қадрини билиши лозим. 
Шу маънода бу ҳадис энг мукаммал дуолардан ҳи­
собланади. Буларни саодат, саломатлик калити деса 
ҳам ўринли бўлади. Қимматини билувчилар бу му­
борак дуони ўрганиб­ўқиб юрганлари қандай яхши!

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish