«стандартлаштириш ва сертификатлаштириш»



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/57
Sana30.03.2022
Hajmi0,87 Mb.
#518943
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш Ўқув қўлланма

 
 
 
 
1
И.А.Каримов. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик 
жамиятини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси 
ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси. Т.: Ўзбекистон, 2010. – 51 б. 
2
И.А.Каримов. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз 
фаровонлигини 
оширишга 
хизмат 
қилади: 2010 йилда мамалакатимизни ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган ЎзР 
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. – Т.: Ўзбекистон, 2011. – 48 б. 



1-Мавзу. Стандартлаштиришни ташкил этиш ва 
стандартлаштириш технологиялари
Режа: 
1. Стандартлаштиришнинг мазмуни ва мохияти. 
2. Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш буйича ишларни 
ташкил этиш.
3. Стандартлаштиришнинг хуқуқий асослари. 
4. Стандартлаштириш бўйича меъѐрий-техник хужжатлар.
5. Стандартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби. 
6. 
Давлат стандартлаштириш тизимини такомиллаштириш ва 
Узбекистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига (ВТО) кириш истикболлари. 
7. Хорижий мамлакатларда стандартлаштириш.
1. Стандартлаштиришнинг мазмуни ва мохияти. 
Стандарт – бу кўпчилик манфаатдор томонлар келишуви асосида ишлаб 
чиқилган ва маълум соҳаларда энг маъқул даражали тартиблаштиришга 
йўналтирилган ҳамда фаолиятнинг хар хил турларига ѐки натижаларига 
тегишли бўлган умумий ва такрор қўлланиладиган қоидалар, умумий қонун-
қоидалар, тавсифлар, талаблар ва усуллар белгиланган ва тан олинган идора 
томонидан тасдиқланган меъѐрий хужжатдир. 
Стандартлар фан, техника ва тажрибаларнинг умумлаштирилган 
натижаларига асосланган ва жамият учун юқори даражадаги фойдага 
эришишга йўналтирилган бўлиши керак. 
Стандартлар даражасига қараб, халқаро, минтақавий давлатлараро, 
миллий ва корхона миқѐсида фаолият кўрсатади. 
Давлат стандартлари маҳсулотни ишлаб чиқиш ва уни ишлаб чиқаришга 
қўйиш босқичида янги маҳсулотларнинг юқори сифатли турларини яратиш 
ва ўзлаштиришни тезлаштиришга, ишлаб чиқарувчи, тайѐрловчи ва 
истеъмолчи ўртасидаги муносабатларни яхшилашга йўналтирилган. 
Стандартлаштириш - мавжуд ѐки бўлажак масалаларга нисбатан умумий 
ва кўп марта тадбиқ этиладиган талабларни белгилаш орқали маълум соҳада 
энг маъқул даражада тартиблаштиришга йўналтирилган илмий техникавий 
фаолиятдир. 
Бу фаолият стандартларни ва техникавий талабларни ишлаб чиқишда, 
нашр этишда ва тадбиқ этишда намоѐн бўлади. Стандартлаштиришнинг 
муҳим натижалари одатда маҳсулот, жараѐн ва хизматларнинг белгиланган 
вазифага мос келиши, савдодаги тўсиқларни бартараф қилиш ҳамда илмий-
техникавий 
ҳамкорликка 
кўмаклашишда 
намоѐн 
бўлади. 
Одатда 
стандартлаштириш объекти сифатида стандартлаштириладиган нарса 
(маҳсулот, жараѐн, хизмат) тушунилади.
Стандартлаштириш тизими янги буюмга ўз вақтида юқори сифатли 
лойиҳа-конструкторлик хужжатлар бериш, корхонанинг янги маҳсулотини 
берилган сифат кўрсаткичларига асосан тайѐрлашни ва зарур бўлса 
маҳсулотни ишлаб чиқаришдан олиб ташлашни белгилаб беради.
Стандартлаштириш 
бўйича 
халқаро, 
минтақавий, 
миллий 



стандартлаштириш идоралари фаолият олиб боришади.
Халқаро стандартлаштириш фаолиятида барча мамлакатларнинг 
тегишли идоралари эркин ҳолда иштирок этишлари мумкин. 
Минтақавий стандартлаштириш деганда дунѐ миқѐсида биргина 
географик ѐки иқтисодий минтақасига қарашли мамлакатларнинг тегишли 
идоралари учун эркин ҳолда иштирок этишлари мумкин бўлган 
стандартлаштириш тушунилади. 
Миллий стандартлаштириш – бу муайян бир мамлакат доирасида 
ўтказиладиган стандартлаштириш фаолиятидир.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish