«стандартлаштириш ва сертификатлаштириш»


 Хорижий мамлакатларда стандартлаштириш



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/57
Sana30.03.2022
Hajmi0,87 Mb.
#518943
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   57
Bog'liq
Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш Ўқув қўлланма

7. Хорижий мамлакатларда стандартлаштириш.
Европа иттифоқининг стандартлаштириш соҳасидаги фаолияти мазкур 
иттифоқни таъсис этиш тўғрисидаги Рим шартномасининг 100 моддасига 
асосланади. Ушбу шартнома Европа иттифоқига аъзо мамлакатларнинг 
хуқуқий, маъмурий қорорларини яқинлаштиришни кўзда тутади. 
Европа иттифоқининг 1985 йил 7 майдаги “Техник уйғунлаштириш ва 
сертификатлаштириш соҳасига янгича ѐндошув тўғрисида” ги қорорида 
Европа иттифоқи кенгаши қуйидаги тамойилларни белгилаб берди: 
- Рим шартномасининг 100 моддасига мувофиқ директивалар миқѐсида 
асосий хавфсизлик талабларини ўрнатиш орқали хуқуқий ҳолатларни 


14 
уйғунлаштириш чекланади. Бу ҳолат мазкур маҳсулот учун Европа иттифоқи 
миқѐсида эркин савдо шароитлари таъминланиши зарурлигини англатади; 
- саноат буюмларини стандартлаштирувчи маъсул органларга 
технологияларни ривожланиш даражасини эътиборга олган ҳолда техник 
регламентларни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилади. Мазкур техник 
регламентлар директиваларда белгиланган умумий талабларга амал қилган 
ҳолдагина маҳсулотни ишлаб чиқариш зарурлигини белгилаб беради. 
- мазкур техник регламентлар мажбурий характерга эга бўлмайди, 
фақат ихтиѐрий қўлланиладиган стандартлар ҳисобланади; 
- бироқ маъмуриятга бир даврнинг ўзида уйғунлаштирилган 
стандартлар асосида директиваларда белгиланган умумий талаблар асосида 
маҳсулотни мувофиқлигини белгилаш вазифаси юклатилади. Бу ҳолат ишлаб 
чиқарувчида стандартларга мувофиқ ҳолда маҳсулотни ишлаб чиқариш 
имконияти мавжудлигини билдиради. Шу билан бир қаторда ушбу ҳолатда 
ишлаб чиқарувчига маҳсулотнинг директиваларнинг умумий талабларига 
мувофиқлигини исботлаш вазифаси юклатилади. 
АҚШ да сертификатлаштириш буйича ишларнинг хуқуқий асоси 
бўлиб турли хил турдаги маҳсулотларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги бир 
қатор қонунлар ҳисобланади.
Ушбу қонунларга асосан маҳсулот миллий стандартлар таъсири остида 
бўлса ѐки маҳсулот давлат ташкилотлари томонидан хам ички хам ташқи 
бозорларда харид қилинса, маҳсулотни сертификатлаштириш мажбурий 
тарзда амалга оширилади. Бундай маҳсулот федерал меъѐрий хужжатларга 
мувофиқликка текширилади.
АҚШ га импорт қилинаѐтган товарлар қуйидаги холатларда божхона 
худудига киритилмайди: 
- истеъмол товарлари хавфсизлиги бўйича қоидаларга мувофиқ 
келмаса; 
- зарур бўлган сертификатлар ва белгилар мавжуд бўлмаса ѐки 
товарларнинг этикеткаси қонуннинг мос келадиган бўлимлари талабларига 
мувофиқ келмаса. 
АҚШ 
нинг 
федерал 
хукумати 
товарлар 
ва 
хизматларни 
сертификатлаштириш бўйича учта асосий тоифадаги дастурни тасдиқлаган. 
Биринчи тоифадаги дастурлар хам якка холда хам жамоат истеъмолида 
фойдаланганда соғликка зарар етказадиган ва хавфсизликка таҳдид 
қиладиган товарларни мажбурий сертификатлаштириш учун мўлжалланган.
Иккинчи тоифадаги дастурлар маҳсулот намуналари ѐки ишлаб 
чиқаришни текшириш йўли билан ишлаб чиқарувчиларни хар бир маҳсулот 
бирлигини текшириш заруриятидан озод қилади. 
Учинчи тоифадаги дастурлар маҳсулот сифати ва ишлаб чиқариш 
шароитларини объенктив баҳолашни, ушбу маҳсулотлар билан савдо 
қилишнинг зарурий шарти сифатида қарайди. 
Иккинчи ва учинчи тоифадаги дастурлар хам мажбурий хам итиѐрий 
сертификатлаштиришда қўлланилади.


15 
Биринчи тоифадаги дастурлар миқѐсида ишлаб чиқарувчининг 
ташаббуси билан авиастия техникаси, кемалар, доклар, автомобиллар, 
контейнерлар, шу жумладан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари контейнерлари, 
магистрал трубопроводлар сертификатланади. 
Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар хавфсизлиги бўйича 
бошқарманинг сертификатлаштириш дастурлари фақат инсонлар истеъмол 
қиладиган эмас, балки хайвонлар истеъмол қиладиган маҳсулотларни 
синовларини ўз ичига олади. Дори-дармонлар ва тиббиѐт техникаси фақат 
хавфсизлиги бўйича эмас, балки самарадорлиги бўйича хам синаб кўрилади. 
Иккинчи тоифадаги дастурлар мудофаа Департаменти, транспорт 
Департаменти, савдо Департаменти, қишлоқ электрлаштириш Бошқармаси 
каби 
давлат 
ташкилотлари 
томонидан 
маҳсулотларни 
сертификатлаштиришни кўзда тутади. Ушбу дастурларга асосан агар 
махсулот хукумат ташкилотлари томонидан давлат маблағлари ҳисобига 
қилинса сертификатлаштириш мажбурий ҳисобланади. 
Иккинчи тоифадаги дастурларга асосан 1300 турдаги маҳсулот 
сертификатлаштириш синовларидан ўтади. Ушбу тоифадаги дастурда
автомобиль хайдовчиларини мастлик даражасини аниқлаш бўйича 
асбобларни, қўл ва моторлаштирилган ногиронлар аравачаларини 
сертификатлаштириш дастурлари кўзда тутилган. 
Учинчи тоифадаги дастурлар ихтиѐрий ҳисобланади. Улар қишлоқ 
хўжалик Департаменти томонидан тухум, табака, мевалар, сабзавотлар, гўшт 
(шу жумладан парранда гўшт), сут маҳсулотлари, скипидар ва канифол, 
хамда савдо Департаменти томонидан балиқ ва моллюскалар учун ишлаб 
чиқилади. 

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish