7
ташкил этишнинг бошқа усуллари ва воситалари талаб этилди. Бироқ, изланиш экстенсив
омиллар ҳисобидан кечди, бу бун ХИХ аср мобайнида давом этди. Агар меҳнат
унумдорлигини ва унинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган мазкур жараённи таҳлил
қиладиган бўлсак, фойдани кўпайтириш ва ишлаб чиқаришни оқилона ташкил этиш
мақсадида инсонга таъсир этишнинг бир неча усулларини санаб ўтиш мумкин мумкин.
Биринчидан, ушбу даврда иш кунини имкон қадар узайтириш чоралари кўрилди. Кўплаб
ишлаб чиқаришларда иш кунининг узунлиги 16-18 соатгача етди. Иш берувчилар инсонни
қанчалик кўп меҳнат қилишга мажбур қилсанг, у шунчалик кўп маҳсулот ишлаб чиқаради,
деган фикрга амал қилишди. Ишчи ўз кучини тиклаб олиши ва ишлашда давом этиши учун
унга 6-8 соат вақт қоларди. Албатта, бундай омил ҳам физиологик, ҳам ижтимоий нуқтаи
назардан чегарага эга эди.
Иккинчидан, ХИХ асрдаги капиталистик ишлаб чиқариш аёллар ва болалар меҳнатидан
фойдаланишга асос солди. Ушбу меҳнатга камроқ ҳақ тўланди, бу мулкдорга катта даромад
олиш имконини берарди. Диккенс ва Золя аёллар ва болалар меҳнатидан қандай
фойдаланилганлигини, ишчи кучининг ушбу қисми қанақа қашшоқликда кун кечирганлигини
ҳайратланарли даражадаги ишончлилик билан тасвирлашди. Ҳа айтганча, биринчи инқилоб
давридаги кўламларда бўлмаса-да, улар меҳнатининг камситилишига ҳозирги ишлаб
чиқаришларда ҳам барҳам берилмаган.
Учинчидан, меҳнат самарадорлигини оширишучун ишлаб чиқаришга жорий этила
бошлаган ХИХ асрнинг буюк техник янгиликлари машина ва инсон имкониятларини
бирлаштиришга камроқ йўналтирилган эди: ишчитехникага мослашишга мажбур эди.
«Машинага мослашиш» ўша даврда хавсизлик техникси масаласини деярли қўймаган иш
берувчиларнинг мажбурияти эмас, балки ишчининг шахсий муаммоси эди. Бошқача айтганда,
янги машиналар ва ускуналарнинг технологик қўлланилиши инсон ва унинг физиологик ва
жисмоний имкониятлари ишлаб турган механизмлар билан қандай уйғунлашишини назарда
тутмаган эди.
Инсон омилининг тўлиқ эътиборга олинмаслиги иш берувчиларнинг ишчилар
меҳнатининг умумий назоратини таъминлашга интилиши, назорат усулларининг
такомиллаштирилиши билан тўлдирилди. Жарима санкциялари кенг тарқалди, уларнинг
миқдори иш ҳақининг 80-90 фоизигача етди. Назорат функциялари бутунлай участка
бошлиқлари (усталар)га, бошланғич бошқарув бўғинларига юклатилди, уларнинг саъй-
ҳаракатлари ишчи чалғимаслигини ва ҳар бир дақиқада ўзининг ишлаб чиқариш
мажбуриятларини бажаришга интилишини таъминлашга қаратилган эди. Таъсир этиш чораси
сифатида эса жарималар танланган бўлиб, уларнинг қўлланилиши чуқур ижтимоий
оқибатиларга олиб келарди – айнан улар Ғарб ва Шарқ мамлакатларида ишчилар ҳаракатини
(иш ташлашларни) келтириб чиқарган сабаблардан бири бўлди.
Барча ушбу омиллар ишлаб чиқариш захираларини қидириб топишга йўналтирилган
эди. Улар ёрдамида ишчидан, “инсонийлик” билан ҳисоб-китоб қилинмаган ҳолда, фойда
олиш воситалари ва усулларини имкон қадар суғуриб олишга уриниб кўрилди.
Боз устига, ижтимоий меҳнат чегаралари жумласига киритиш мумкин бўлган айрим
ғояларга қарамасдан, меҳнатнинг ўзи асосан ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш
нуқтаи назаридан қабул қилинди, яъни кўпроқ унинг утилитар, амалий хусусиятига баҳо
берилди. Бошқача айтганда, то ХХ асрга қадар инсон усиз ишлаб чиқариш жараёнини амалга
ошириб бўлинмайдиган ресурслар турларидан бири сифатида қабул қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: