1
1-мавзу. Меҳнат социологиясининг вужудга келиши ва ривожланиши
Режа:
1. Меҳнат ва унинг жамият ҳаётидаги роли ҳақидаги ғоялар генезиси
2. Меҳнат социологиясининг мушобирлари
3. Меҳнат социологиясининг классик ва замонавий назариялари
Меҳнат башарият, унинг моддий ишлаб чиқариши
ривожланишининг турли
босқичларида турлича тавсифланди. Меҳнатга нисбатан қарашлар ва унинг мазмунининг
талқини ҳам, меҳнатнинг инсонлар ҳаётидаги роли ҳам жиддий равишда ўзгарди. Узоқ вақт
мобайнида меҳнатнинг у ёки бу турига нисбатан ғоят табақаланган ёндашув устунлик қилди.
Жисмоний меҳнат – деҳқон, ҳунарманд, овчининг меҳнати, яъни бевосита моддий неъматлар
ишлаб чиқарувчи меҳнат эркин инсоннинг муносиб фаолияти сифатида қабул қилинмади.
Фалсафий асарларда ва баддий матнларда меҳнатнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштириш, маиший, кундалик турмуш буюмларини яратиш билан боғлиқ
турларининг
таърифи деярли учрамайди. Агар ҳатто муаллифлар меҳнатнинг ушбу турлари ҳақида фикр
юритиб кўрган бўлса ҳам, улар ҳайвоннинг хатти-ҳаракатини, меҳнат қуролларидан
фойдаланишни таърифлашдан кам фарқ қилди. Меҳнат фаолиятининг турларини амалга
ошириш технологияси ҳеч кимни қизиқтирмади – маҳсулот (товар) фақат у ёки бу
эҳтиёжларни қониқтириш лозим бўлган даражада қизиқтири.
Реал тарихий амалиётда меҳнат доимий ўзгаришларга дучор бўлди, бунинг натижасида
инсоннинг ўзи, унинг билимлари, малакаси ва кўникмаларининг ҳам, меҳнат воситалари ва
буюмларининг шакли ўзгарди. Меҳнатни баҳолаш,
унга нисбатан муносабат, меҳнат
иштирокчилари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоҳида аҳамият касб этди.
Жисмоний меҳнатнинг ролини тушунишга ва унга бўлган муносабатга меҳнатга
нисбатан диний қарашлар катта таъсир кўрсатди. Меҳнатнинг фақат битта тури – ижодий
меҳнат: рассом, ёзувчи, архитектор, мусиқачи ва шу кабиларнинг меҳнати эътиборга лойиқ
деб ҳисобланди. Меҳнатнинг фақат ушбу турлари эркин инсоннинг муносиб машғулотлари
сифатида қабул қилинди. XIX асрга қадар жисмоний меҳнатда жамият томонидан ҳурмат
қилиниши, қадрланиши ва этироф этилиши лозим бўлган ҳеч нарсани кўришмади. Иш
берувчини фақат якуний натижа қизиқтирди: нима ишлаб чиқарилди, нимани истеъмол қилиш
(сотиш) мумкин, бундан олинадиган фойда қанақа.
Инсоният тарихида мавжуд бўлган турли тасаввурлар инсоннинг меҳнат жараёнидаги
детерминацияловчи ролини, меҳнатнинг жамият учун аҳамиятини таъкидлаган ҳолда, озми
ёки кўпми меҳнатни ижтимоий ҳодиса сифатида тушуниш имконини берди.
Тарихий ривожланишнинг турли босқичларида инсоннинг меҳнатини
англаб етиш
босқичларини кўриб чиқамиз.