Режа: Меҳнат ва унинг жамият ҳаётидаги роли ҳақидаги ғоялар генезиси


Меҳнат социологиясининг мушобирлари



Download 310,19 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana28.03.2022
Hajmi310,19 Kb.
#514377
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу. Меҳнат социологиясининг вужудга келиши ва ривожланиши

2. Меҳнат социологиясининг мушобирлари 
Фақатгина янги, буржуазия жамияти пайдо бўлиб, дастлаб Англия, сўнгра эса Франция 
инқилобларидан кейин ишлаб чиқаришни мақбуллаштириш босқичи бошланган вақтга келиб 
меҳнатга бўлган муносабат аста-секин ўзгара бошлади. Меҳнатни самарали ташкил этиш 
йўлларини қидириб топиш жуда зарур эди, чункпи гап юзлаб ва минглаб инсонлар ҳақида 
бораяпти. Устахонада якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ишлашда фойдаланилган меҳнат 
фаолияти усуллари ишлаб чиқариш талабларига жавоб бермай қолди, янги шароитда кўп 
сонли инсонлар ишини ҳудди илгаригидак, меҳнатни қўпол равишда ташкил этишда бўлгани 
каби ташкил этишнинг шунчаки иложи бўлмай қолди. Шунинг учун меҳнатни оқилона ташкил 
этиш муаммоси ўта долзарб аҳамият касб этди. Лекин қўлланилаётган усуллар тарих ва фан 
нуқтаи назаридан чекланган эди, чунки захираларни қидириш инсон томонидан 
бажариладиган меҳнатдан ташқарида кечди. То XIX асрга қадар захиралар экстенсив омиллар 
ҳисобига топилди. 
Ушбу даврда меҳнатнинг роли учта асосий йўналиш доирасида англаб етилди – сиёсий 
иқтисодий, фалсафий ва ижтимоий. 
Меҳнатнинг моҳиятини сиёсий иқтисодий нуқтаи назардан талқин этиш, инсоннинг 
ишлаб чиқаришдаги ролини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш ҳақида гапирадиган бўлсак, 
ишчининг жамият иқтисодий ҳаётидаги ўрнига дастлабки асосли таърифни А.Смит (1723-
1790) берди. У меҳнатни ташкил этишга нисбатан энг муҳим талаблардан бирини ифодалади 
–меҳнат мажбуриятларининг бажарилишига “ҳалақит бермаслик”. 
Ўзининг «Халқларнинг табиати ва улар бойлигининг сабаблари ҳақидаги тадқиқотлар» 
номли ишида А.Смит инсоннинг ўз хўжалик фаолиятининг барча турларига таъсир 
кўрсатувчи хусусиятлари ҳақида ёзади. Биринчидан, бу «бир буюмни бошқасига 
алмаштиришга мойиллик», иккинчидан – ўз манфаатини кўзлаш, эгоистлик, «барча 
инсонларда бир хил бўлган ўзининг аҳволини яхшилашга доимий интилиш». 
Инсон табиатининг ушбу хусусиятлари, дея таъкидлайди Смит, муҳим иқтисодий 
оқибатларни келтириб чиқаради. Улар меҳнатнинг тақсимланишига олиб келади, бунда 
индивид ўз маҳсулоти бошқа тармоқлардагига қараганда кўпроқ қийматга эга бўладиган 
машғулотни танлайди. «Ҳар бир алоҳида олинган инсон ҳар доим ўз ихтиёридаги капитални 



энг қулай тарзда ишлатишга интилади. У жамиятнинг эмас, балки ўзининг фойдасини 
кўзлайди». 
Бироқ Смит, Гоббс ва меркантилистлардан фарқли равишда, хусусий манфаатни умумий 
эзгуликка («халқлар бойлигига») қарши қўймайди. Смитнинг фикрига кўра, у хўжаликнинг 
барча тармоқларида яратилган қийматлар йиғиндисига тенг. Шундай қилиб, “ўз маҳсулоти 
бошқа тармоқлардагига қараганда кўпроқ қийматга эга бўладиган” тармоқни танлаётиб, 
эгоистлик манфаати таъсирига тушган инсон бевосита «жамиятга ёрдам беради». 
Ушбу ғояни Д.Рикардо ривожлантирди. Унинг «Сиёсий иқтисод ва солиқ солиш 
асослари» номли иши тадқиқотларнинг Смитга қараганда янги хилини ўзида нимоён этади. 
Рикардо ҳаёлий эксперимент усули билан жамиятда неъматлар тақсимланишининг асосида 
ётувчи объектив «иқтисодий қонунларни» яратишга интилди (айнан у биринчи бўлиб ушбу 
ифодани ишлатди). Рикардонинг назарида, ўз манфаатига интилиш ўз-ўзидан аниқ ва ҳеч 
қанақа исбот талаб қилмайди. 
Боз устига, илмийлик идеалига интилган ҳолда, Рикардо инсонларнинг фақат ўз шахсий 
манфаатлари билан шартланган хатти-ҳаракатини илмий иқтисодий таҳлилнинг предмети деб 
ҳисоблади ва унинг фикрича, шу тариқа тузилган назария фактлар билан инкор этилиши 
мумкин эмас. Смит каби, Рикардо ўз манфаатини соф пул хатти-ҳаракатига йўймайди. 
XVIII-XIX асрлар чегарасида «маънавий арифметика» асосчиси Ж.Бентам (1748-1832) 
ишчи учун энг кўп ҳузур-ҳаловатга эришиш ва ҳар қандай йўл билан азоб-уқубатнинг олдини 
олишга интилишни англатувчи фойда тамойилини ифодалади. Бентамнинг ижтимоий фанлар 
соҳасидаги нафсонияти жуда юқори эди: у ҳудди физикада Ньютон каби, инсоннинг хатти-
ҳаракатини бошқарувчи универсал кучларни кашф қилишни, уларни ўлчаш усулларини 
яратишни ва пировардида инсонни янада яхши қилувчи дастурни амалга оширишни 
истаганди. 
Ҳар қандай инсоний ҳаракатнинг мақсади ва “ҳар қандай ҳис этувчи ва фикр юритувчи 
мавжудод ҳар бир фикрининг предмети” - дея уқтирди Бентам, - «у ёки бу шаклдаги 
фаровонлик». Унинг фикрига кўра «

Download 310,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish