Режа: Меҳнат ва унинг жамият ҳаётидаги роли ҳақидаги ғоялар генезиси


Меҳнат ва унинг жамият ҳаётидаги роли ҳақидаги ғоялар генезиси



Download 310,19 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana28.03.2022
Hajmi310,19 Kb.
#514377
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу. Меҳнат социологиясининг вужудга келиши ва ривожланиши

1. Меҳнат ва унинг жамият ҳаётидаги роли ҳақидаги ғоялар генезиси 
Қадимий дунёда катта иншоотлар қурилишида ишчи кучи, материаллар ва вақтдан 
ташкилий фойдаланиш, қадимда меҳнат ҳақида муайян тасаввурлар мавжуд бўлган бўлиши 
лозимлигидан далолат бериб турибди. Бироқ, инсон фаоллигининг асоси сифатида меҳнат бир 
хил даражада жозибали эмас эди. Бунга сабаб шуки, қулдорлик даврига хос бўлган умумий 
белгилар билан бир қаторда муайян қулдорлик жамиятлари улар маданиятининг ўзига хос 
хусусиятларида, шу жумладан меҳнатни тушунишда намоён бўлувчи ўз жиҳатига эга эди. Шу 
тариқа, қадимий ҳинд ва қадимий Хитой фалсафасида меҳнатнинг ҳеч қандай барқарор 
контсепциялари мавжуд эмас. 
Қадимги Хитойда меҳнат тўғрисидаги тасаввур унинг аҳамиятини, биринчидан, «кули» 
(қора ишчи) меҳнати (аччиқ тер) – оғир, жисмоний, машаққатли меҳнат ва «ганба» меҳнати 
(қуруқ тер) – ақлий, ижодий меҳнат; иккинчидан, деҳқончилик меҳнати (у «илдиз»деб 
номланарди) ҳамда ҳунарманд ва савдогар меҳнати («бўта») сифатида тушуниш билан боғлиқ 
эди.



Қадимий ҳинд фалсафасида ҳам меҳнат тўғрисида тугалланган тасаввур мавжуд эмас. 
Меҳнат браҳман олимлар ишларида катта ўрин тутмаган. Ўзларининг ҳукумронлик қилувчи 
синфга мансублиги туфайли улар қуйи табақа қисмати ҳисобланган амалий фаолият билан 
қизиқмаган ҳолда онтологик ва гносеологик масалалар билан шуғулланишди. Шундай бўлса-
да, инсон меҳнати, уларнинг фикрига кўра, кейинги авлодларга ниманидир қолдириш учун 
инсондаги бор нарсани кўпайтириши керак. Ушбу қоида шарофати билан йирик ирригация 
тизимлари, қасрлар, саройлар ва кўплаб шаҳарларни қуриш мумкин бўлди. 
Меҳнатга алоҳида ўрин берилмаган Хитой ва ҳинд фалсафасидан фарқли ўлароқ, юнон-
рум цивилизацияси ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларда меҳнат тўғрисида муҳим жиҳатларни 
мужассам эттирган. 
Антик ижтимоий фикрда меҳнат тўғрисидаги айрим мулоҳазалар Ксенофонтда 
(эрамиздан аввалги 430-355 йй.) учрайди. У меҳнат тақсимоти ва унинг шартлилиги ҳақидда 
тўхталиб, универсал меҳнатнинг заиф томонларини ва меҳнат тақсимотининг устунликларини 
таъкидлади. 
Меҳнат тўғрисида эътиборга лойиқ фикрлар Платон (эрамиздан аввалги 427-347 йй.) ва 
Аристотель (эрамиздан аввалги 384-322 йй.) ишларида келтирилган. Платон нафақат 
ижтимоий меҳнат тақсимотининг аҳамиятини, балки меҳнат орқали тарбиялаш ва 
машғулотларни танлашнинг муҳимлигини ҳам таъкидлади. Меҳнат тақсимотини ўз 
англашидан келиб чиққан ҳолда, Платон ҳар бир киши фақат битта фаолият тури билан 
шуғулланиши лозим, деб ҳисобларди. Меҳнат тақсимоти ҳақидаги таълимот – Платонда 
давлатни қуришнинг асосий тамойили ҳисобланади. К.Маркс уни «миср табақавий 
тузумининг афинача идеаллаштириш» сифатида таърифлади. 
Аристотелнинг қарашлари Платоннинг қарашларидан анча фарқ қилди. Унинг 
иқтисодий масалаларга тааллуқли бўлган фикрлари, биринчи навбатда, алмашув 
(айирбошлаш) ва истеъмол қийматини фарқлаши катта қизиқиш уйғотади. Унинг меҳнатнинг 
жисмоний ва ақлий турларга бўлиниши тўғрисидаги тасаввурлари ғоят мазмунли – шу тариқа 
у қулдорлик ижтимоий тизимини оқлади. 
Қадимги Рим ривожланишининг алоҳида босқичларида ижтимоий иқтисодий 
муносабатлардаги (биринчи галда мулкчилик муносабатлардаги) ўзгаришлар инсон меҳнати 
ҳақидаги тасаввурларни ҳам белгилаб берди. Масалан, Катон Старший (эрамиздан аввалги 
234-149 йй.) ўз таълимотида қуллар меҳнатидан мақбул фойдаланишга алоҳида эътибор 
қаратди. Сенека Лутсий (эрамиздан аввалги 4 й. охири –эрамизнинг 65 й.), Аристотелдан 
фарқли равишдая, инсондар ўз табиатига кўра тенг, уларнинг нотенглиги эса ижтимоий 
муносабатлар натижасида юзага келади, деб ҳисобларди. Лукреций Кар (эрамиздан аввалги 
99-55 йй.) ўзининг «Ашёлар табиати» номли китобида жамиятнинг ривожланишини инсон 
ижодий меҳнатининг пайдо бўлиши билан боғлиқ узлуксиз жараён сифатида тасаввур 
қилишга уринди. 
Меҳнат ҳақидаги ўрта асрлар тасаввурлари ушбу даврда ижтимоий фикрнинг умумий 
турғунлигини акс эттиради. Меҳнат инсон ва табиатнинг ўзаро ҳамкорлигига нисбатан ўзига 
хос қарашларга эга бўлган диний таълимотлар ва назариялар тадқиқотларининг предметига 
айланди. 
Августин (354-430) ва Фома Аквинский (1225-1274) асарларида меҳнат насроний 
таълимоти нуқтаи назаридан кўриб чиқилган, унда меҳнат Ҳудо томонидан жазо деб 
ҳисобланган. Лекин улар ҳаётнинг турли шароитлари билан белгиланадиган меҳнатнинг 
фарқларини ҳам эътироф этишди. Августин ўзининг «Ҳудо томонидан ёғдирилган дўл 
ҳақида» номли асарида меҳнатга нисбатан нафратли муносабатни инкор этади ва ақлий меҳнат 
билан бир қаторда жисмоний меҳнатни ҳам улуғлайди. Ф.Аквинскийнинг («Теологиялар 
суммаси») таъкидлашича, жисмоний меҳнат билан жамиятнинг қуйи қатламларига мансуб 
инсонлар шуғулланишлари лозим – бунда унинг қарашлари қулодорлик жамияти 
мутафаккирларининг қарашларига мос келарди. 
Ибн Халдуннинг (1332-1406) («ал-Муҳаддима») талқини меҳнатни ўрта асрлардаги 
насронийча тушунишдан фарқ қилади. Меҳнат унинг назарида – барча бойликлар манбаи. Ибн 



Халдун – инсон амалий фаолиятининг аҳамиятини англаган ўрта асрлардаги ягона 
мутафаккир. Унинг таъкидлашича, меҳнат – инсон мавжуд бўлишининг дастлабки шарти. 
Ибн Халдун меҳнат тақсимотига катта эътибор қаратди. Унинг ҳисоблашича, меҳнат 
тақсимоти инсон фаолиятининг табиатидан ва ҳамкорлик қилиш заруратидан келиб чиқади. У 
меҳнат тақсимотининг иккита хилини ажратди: алоҳида меҳнат тақсимоти (ҳар қандай инсон 
фаоллигининг дастлабки шарти) ва жамият ривожланиши жараёнида ҳамда унинг қишлоқ ва 
шаҳар меҳнаткашларига табақаланишида пайдо бўладиган умумий меҳнат тақсимоти. Ибн 
Халдуннинг кўплаб ғоялари ва фикрлари бугунги кунда ҳам ўзининг долзарблигини сақлаб 
қолган, биринчи навбатда бу ижтимоий меҳнат тақсимотининг социологик жиҳатларига 
тааллуқли. 
Капитализмнинг пайдо бўлиши билан протестант ҳаракати юзага келди, протестантлар 
черковининг католик черковдан ажралиши юз берди. Протестант этикаси доирасида меҳнатни 
бошқача тушуниш пайдо бўлди. 
Ҳар қандай ижодий ташаббусни истисно этувчи католик черков таълимотидан фарқли 
ўлароқ, протестантизм барча диндорлардан ўз эътиқодини иш билан тасдиқлашини талаб 
қилди. Бу билан протестантизм дунёвий ва дарвишона турмуш тарзининг алоҳида 
ажратилишини инкор этди ва меҳнатнинг умумий зарурлигини таъкидлади. 
Меҳнат жисмоний ва ақлий саломатлик учун муҳим рол ўйнайди, деган фикрни илгари 
сурди Мартин Лютер (14831546). Унинг таъкидлашича, ишлай оладиган ҳар бир киши 
ишлаши керак, чунки меҳнат нафақат жамиятнинг умумий асоси, балки ибодат қилишнинг 
ҳаменг яхши усули. Жан Калвин (1509-1564) меҳнатни Лютер нуқтаи назаридан тушунишдан 
келиб чиқиб, шундай таъкидлади: меҳнат – диний мажбурият. Эътиқод хўжалик меҳнати 
билан оқланади. 

Download 310,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish