5.16-расм. Панеллар билан қопланган деворлар:
а) қоришмада иссиқлик
изоляцияни ўрнатиш; б) қоришмада ҳаво қатлами билан иссиқлик
изоляцияни ўрнатиш; в) прокат панел билан қоплаш: 1-цемент қоришма; 2-
иссиқлик изоляция қатлам; 3-пардоз қатлам; 4-ғишт терими; 5- 20 мм ли ҳаво
қатлами; 6- иссиқлик изоляция қатлам; 7-ёпма плита; 8-ёғоч пробка; 9-термик
ҳаво қатлами; 10-девор панели; 11-вақтинчалик таянчлар
176
Замонавий қурилишда қалинлиги 1 ва 1,5 ғишт ҳамда турли хил
самарали панеллар шаклидаги иссиқлик изоляцияли деворлардан ташкил
топган
иссиқлик
изоляция
панели
билан
икки
қисмдан
иборат
енгиллаштирилган ғишт деворлар ишлатилади. Бунда иссиқлик изоляция
панеллари: фибролит, гипсбетон, газо-бетон ва бошқа иссиқлик изоляция
материалларидан бўлиши мумкин (5.16-расм).
5.8. Иссиқлик тежайдиган енгил бетон ва керамик блокли деворлар
Каркассиз конструктив системанинг энг кенг тарқалган ечими -
зичлиги 450-600 кг/м
3
бўлган газабетон ёки кўпикли бетондан
тайёрланган майда блоклардир. Ушбу блокларнинг мустаҳкамлиги уч
қаватгача бўлган биноларни қуриш учун етарли. Шу билан бирга, блоклар
цемент-қум қоришмасида терилмасдан, блоклар қалинлиги 2-3 мм ли
махсус клей устига терилади. Бу клей қум заррачаларининг катталиги
1,25-1,5 мм гача бўлган цемент-қум аралашмаси бўлиб, у сувни ушлаб
турувчи қўшимчалар (целлюлоза эфирлари) билан таъминланган. Енгил
бетон блокли деворлар шуниси билан қулайки, уларда электр симларини,
сув қувурларини, иситиш тизимининг қувурларини ва бошқаларни
ўтказиш учун каналларни осонгина очиш мумкин. Ички томондан девор
нозик қатлам билан (қалинлиги 3-8 мм) сувоқ қилинади. Ташқа томондан
атмосфера намлигидан ҳимоя қилиш учун девор юзи ғишт ёки таркибида
гидрофоб бўлган сувоқ композициялар билан қопланган бўлиши керак.
Бундай девор квадрат метрининг вазни 250 кг дан (ғишт қопламисиз) 450
кг гачани ташкил этади.
Енгил бетон блокли деворларнинг асосий афзалликлари иккита:
- биринчидан, конструкциянинг буғ ўтказувчанлиги туфайли уй-
жойларнинг жуда юқори экологик тозалигига эришиш (айниқса, ғишт билан
қопланмаган ва оҳак қоришмалари билан сувалган);
177
- иккинчидан, қурувчилар малакасига юқори талаблар қўйилмаслиги -
бундай деворларни қуришда конструкциянинг ишлаш хусусиятларининг
сезиларли даражада пасайишига олиб келадиган нуқсон жуда кам.
Енгил бетон блокли деворларнинг камчиликлари: қуриш пайтида
сиқилиши газобетон учун 1,5 мм/м ва кўпикбетон учун 2-5 мм/м га етиб
боради. Бунинг натижасида бинонинг ички ва ташқи қисмини фақат
деворларнинг намлиги эксплуатацион намликга етганидан кейингина сувоқ
ишларини амалга ошириш мумкин.
Каркассиз конструктив системали бинолар ташқи деворларининг
кейинги варианти - катта форматли ғовакли керамик блок деворлардир.
Бу керамик ғиштларнинг ривожланишида сифат жиҳатидан янги
босқичдир. Бундай деворларнинг массаси ва қалинлигини енгил бетон
блокли (юқори бўлсада) деворлар билан таққосланганда, қуриганида
сиқилиши жуда кичик, аммо буғ ўтказувчанлиги ва муҳандислик
коммуникацияларини ўтказиш қулайлиги пастроқ. Нисбатан янги ва фаол
ривожланаётган йўналиш ташқи изоляцияга эга юк кўтарувчи деворларни
ўрнатишдир. Бу йўналиш икки йўл билан ривожланмоқда: иссиқлик
изоляция устидан юпқа қатлам суваб ("нам" система) ва шамоллатиладиган
фасадли ташқи изоляция қурилмаси.
Ҳар хил турдаги деворларнинг техник-иқтисодий самарадорлик
кўрсаткичлари 5.6-жадвалда кўрсатилган.
5.6-жадвал
Турли тош теримли деворларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари
Деворнинг асосий
конструкцияси
ва қалинлиги
Ички
пар-
доз
Деворнинг
1 квадрат
метр оғир-
лиги, кг
Меҳнат харажатлари,
одам/кун
Қўшимча
харажатлар-
сиз смета
қиймати, %
Завод
-да
Қурилиш
майдонида
Жами
Қизил оддий ғиштдан
(терим чокларига ишлов
берилган), 2,5 ғишт
Қуруқ
сувоқ
1170
0,55
1,03
1,58
100
Қизил кўп тешикли ғишт-
дан (ташқаридан цемент -
оҳакли сувоқ), 2 ғишт
Қуру
қ
сувоқ
840
0,47
1,11
1,58
91
Гипс плитаси билан қи-
зил рангли ғиштдан тай-
Ишқа
-лаб
790
0,39
0,69
1,08
69,5
178
ёрланган 1.5 ғишт (терим
чокларига ишлов берил-
ган)
текис-
ланган
Етти ғовакли керамик
блоклардан тайёрланган,
фасаддаги терим чокларига
ишлов берилган,2 блокдан
Қуру
қ
сувоқ
770
0,84
0,76
1,60
94,5
Ғовакли шлак бетон
блоклардан тайёрланган,
ташқаридан цемент-оҳак
қоришмаси билан
сувалган, 1 блокдан
Одди
й
сувоқ
530
0,24
0,91
1,15
69
Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики, гипс плитаси билан қизил
рангли ғиштдан тайёрланган ва ғовакли шлак бетон блоклардан ясалган
деворлар қуриш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ.
Деворлар конструктив ечимлари, яъни конструкциядаги қатламлар сони,
қатламлардаги материалларнинг жойлашиш хусусиятлари ва тайёр девор
материалининг ўлчамлари бўйича турлича бўлишлари мумкин. Қурилиш
амалиётида ташқи деворларнинг бир қатламли, икки қатламли ва уч
қатламли конструкциялари кенг қўлланилади. Улар девор қатламларидаги
материалларнинг жойлашиш хусусиятлари бўйича бир жинсли ёки бир
жинсли бўлмасликлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |