Тупроқшунослик асослари


бошқариш муносабатларини чегараловчи тизим хисобланади



Download 9,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/333
Sana26.03.2022
Hajmi9,98 Mb.
#511155
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   333
Bog'liq
тупроқ минерал крил

бошқариш муносабатларини чегараловчи тизим хисобланади.
3
 
Тупроқ пайдо бўлиши яхлит қоя тоғ жинсларида ѐки уларнинг сув, мўз, 
шамол, гравитацион (бир-бирини тортиш хусусияти) таъсирида нураши ва 
қайта ѐтқизилишидан ҳосил бўлган маҳсулотлари устида тирик 
организмларнинг пайдо бўлиши пайтидан бошланади. 
Бирламчи тупроқ пайдо бўлиш жараѐни жараѐннинг биринчи 
даврларида қоя тоғ жинслари, магматик ѐки чўкинди тоғ жинсларида, аслини 
олганда нураш жараѐни билан биргаликда содир бўлади ва зич қоя жинсда 
шаклланаѐтган тупроқ моддий жиҳатдан нураш пўсти билан биргаликда 
вужудга келади. Кейинчалик ер юзаси ривожланишининг кўпроқ етилган 
босқичларида нураш ва тупроқ пайдо бўлиш жараѐнлари макон ва вақт ичида 
бир-биридан ажралади, тупроқ эса фақатгина тоғ жинслари нураш пўстининг 
энг устки зонасида, кўпинча у ҳосил бўлганидан ва қайта ѐтқизилганидан 
кейингина шаклланади. Бунда, шуни таъкидлаш лозимки, Ернинг ўзоқ 
геологик ўтмишидаги ер юзаси ривожланишининг абиотик даврида нураш 
3
(Soil degradation in the United States: extent, severity, and trends/ Rattan Lal, Terry M.Sobecki, Thomas Iiваri, 
John M. Kimble.2004, 6 бет.) 


ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
34 
жараѐни тупроқ пайдо бўлиш жараѐнисиз содир бўлган ва ер юзасида фақат 
нураш пўсти мавжуд бўлган, тупроқ эса бўлмаган.
Нураш ва тупроқ пайдо бўлиш жараѐнларини ва шунга биноан нураш 
пўсти ва тупроқни турли хилдаги табиий жисм сифатида бир-биридан 
ажратиш жиддий аҳамиятга эга. Бинобарин нураш ва тупроқ пайдо бўлиш 
омиллари (агентлари ва шароитлари) бир-бирига ўхшаш ва ушбу жараѐнлар 
бир хилдаги ер юзасидаги термодинамик шароитларида содир бўлиши, 
уларнинг мос равишда глобал дифференциацияланиши бир-бирига ухшаса 
ҳам, аммо жараѐнларнинг ўзи ва охирги натижаси бўлган ушбу жараѐнлар 
махсулотлари турли хилдир.
Тоғ жинсларининг нураш пўсти – бу тоғ жинсларининг парчаланиши, 
минерал компонентларининг трансформацияси (ўзгариши), массасининг 
катта кичиклигига кўра, ҳаракат этиш йўлида сараланиши ва қайта 
ѐтқизилиши–гравиградацияли 
седиментацияси 
(чўкиши) 
нинг 
маҳсулотларидир. 
Тупроқ – бу нураш пўстлоғидан гумуснинг мавжудлиги, ўзига хос 
морфологияси, иерархик структураси, глобал функцияси билан фарқ 
қиладиган специфик биокос табиий жисмнинг янги яралмаси натижасидир. 
Ер пўстлоғи ҳосил бўлишининг соф геологик жараѐнлари маҳсулотлари, қоя 
тоғ жинслари (яхлит, зич, яхлит-кристал, туб жинслар) ҳам нураш ва чўкинди 
тўпланиш маҳсулотлари ғовак тоғ жинслари (ғовак чўкиндилар, ѐтқизиқлар, 
седиментлар, нураш рухляклари) ҳам қолдиқ (элювиал), транзит ва 
аккумулятив нураш пўстлоғини шакллантирадиган, нураш ва чўкинди ҳосил 
қилиш, шунингдек ер юзасидаги соф геологик жараѐнлар маҳсулотлари ҳам – 
она жинс ѐки тупроқ пайдо қилувчи жинс ҳолида хизмат қилиши мумкин, 
қайсики улардан тупроқ ҳосил бўлади. 
Тоғ жинслари нураши, бир жойдан иккинчи жойга кўчирилиши ва қайта 
ѐтқизилиши жараѐнларида, дастлабки зич жинслар учун характерли бўлмаган 
ва тупроқ пайдо бўлиши учун муҳим аҳамиятга эга бўлган, қатор янги 
хоссаларга эга бўлади: 1) зич, яхлит ҳосиладан ғовак, бўлакларга бўлинган 
ҳолатга ўтади; 2) ғовакликка эга бўлади, шу туфайли ҳаво сиғими ва ҳаво 
ўтказувчанлик, нам сиғими ва сув ўтказувчанлик қобилиятига эга бўлади; 3) 
бирламчи жинс ҳосил қилувчи минераллар билан бир қаторда нураш 
пўстлоғининг тоғ жинслари иккиламчи минералларни, шу жумладан 
трансформация ва неосинтез маҳсулотлари бўлган ва алмашинадиган 
сингдириш қобилиятига эга бўлган коллоидли ва коллоид катталигидаги 
лойли минералларни сақлайди; 4) ўзининг гранулометрик, минералогик ва 
кимѐвий таркиби бўйича ер юзасида қайта тақсимланади; 5) тирик 
организмлар учун қулай шаклдаги, биофил элементлар, шунингдек заҳарли 
кимѐвий элементларни сақлайди; 6) материалларнинг нураши, аралашуви ва 
қайта ѐтқизилиши жараѐнларида шаклланадиган, литологик қатламлиликга 
эга бўлади. 
Шундай қилиб, тоғ жинслари нураш жараѐнидаѐқ қатор хоссаларга эга 
бўлади, бу эса улардан ҳосил бўладиган тупроқлар учун жуда муҳим 
ҳисобланади. Нураш жараѐни билан биргаликда кечадиган ѐки ундан кейин 



Download 9,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish