Тупроқшунослик асослари



Download 9,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/333
Sana26.03.2022
Hajmi9,98 Mb.
#511155
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   333
Bog'liq
тупроқ минерал крил

ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
35 
содир бўладиган, тупроқ пайдо бўлиш жараѐнида, ушбу хоссалар янада 
ривожланади ва тупроқ хоссаларига айланади. Ҳосил бўлгандан кейин ўз 
жойида қолган (жинсларнинг элювийси), ѐки сув ѐки шамол ѐки гравитация 
кучлари таъсирида бир жойдан иккинчи жойга кўчирилиб ѐтқизилган нураш 
рухляги (тоғ жинсларининг турли катта кичикликка, таркиб ва хоссаларга эга 
бўлган нураш маҳсулоти), тубан ва олий ўсимликлар ва улар билан боғлиқ 
бўлган фауна (ҳайвонот дунѐси) ларнинг пайдо бўлиши шунга мос равишда 
тупроқ пайдо бўлишининг жадал ривожланиши учун қулай субстрат тарзида 
хизмат қилади. 
Тупроқ пайдо бўлиши асосан нураган ва нураѐтган дастлабки жинс 
қалинлиги чегарасида ўзига хос тўзилиши (иерархик тупроқ тўзилиши)нинг 
шаклланишига, янги ҳосил бўлган тупроқнинг махсус хоссалар ва 
функцияларга эга бўлиши ва ер юзасидаги геосфера жараѐнларининг умумий 
динамикасида, ушбу структура (тўзилиш), хосса ва функцияларнинг 
мунтазам динамик қайта яратилишига олиб келади. 
2.2. Тупроқ генезиси, эволюцияси ва тупроқ зоналари бўйича 
В.В.Докучаев таълимоти

Маълумки, тупроқ тоғ жинсларидан келиб чиққан. Аммо ер бетига 
чиқиб қолган тоғ жинсларига ҳали тирик организмлар таъсир этмаган даврда 
жинсларда фақатгина нураш жараѐни кечади. Бунинг натижасида ҳосил 
бўладиган нураш маҳсулотлари таркибидаги ўсимликлар учун озиқ моддалар 
ҳисобланган кўл элементлари (Са, Мg, К, Р, S кабилар) атмосфера ѐғинлари 
таъсирида ювилади ва юза оқимлар ҳамда сизот сувлари таъсирида денгизлар 
ва океанларга олиб борилиб тулиқ ѐки қисман ѐтқизилади, натижада денгиз 
чўкиндилари ҳосил бўлади. 
Ҳар йили сув оқимлари билан жаҳон океанига 20-25 млрд.т. минерал 
заррачалар оқизилиб кетилади, унинг асосий қисми тупроқ заррачаларидир.
Ер тарихида кечадиган ўзоқ муддатли геологик жараѐнлар туфайли 
денгизлар қуруқликка айланиб, ундаги чўкиндилар ер бетига чиқиб қолади ва 
у яна қатор мураккаб нураш жараѐнларига учрайди. Қуруқлик ва океанлар 
орасида кечадиган моддаларнинг ана бундай айланишига 
катта геологик 
айланиш
деб айтилади. Ўзининг йуналиши билан бу айланишда нураш пусти 
жинсларидаги ўсимликлар учун зарур кўл элементлари унда тупланмасдан, 
аксинча камайиб бориб, камбағаллашуви руй беради. 
Тоғ жинсларининг тупроққа айланиши бир вақтнинг ўзида кечадиган 
нураш ва тупроқ пайдо бўлиш каби икки жараѐннинг биргаликдаги таъсири 
натижасида юзага келади. Тупроқ пайдо бўлиш жараѐни фақат тирик 
организмлар, жумладан, юксак ўсимликлар ва микроорганизмларнинг ўзаро 
таъсири туфайли кечади. 
Тоғ жинслари юзасида ўсаѐтган ўсимлик илдизлари маълум 
чуқурликкача кириб боради ва унинг анча қисмини эгаллайди. Натижада 
жинсларда тарқоқ ҳолда бўлган кўл элементлари тарзидаги озиқ моддалар Р, 
S, Са, Мg, К сингариларни илдизлари орқали ўзлаштириб олади ва бунда азот 
ҳам туплана бошлайди. Жинсларда азотнинг ҳосил бўлиши ва тупланиши 



Download 9,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish