3-ma-ruza pdf


– Экологик вазият ҳақида сўз кетганда беихтиёр экологик онг ҳақида



Download 1,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/14
Sana25.03.2022
Hajmi1,01 Mb.
#509174
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
3-ma'ruza

– Экологик вазият ҳақида сўз кетганда беихтиёр экологик онг ҳақида
ўйлайсан киши. Инсониятнинг ҳозирги ҳолати кесилаётган шохда ўтириб
арра тортаётган Афандини эслатмайдими?
– Экологик онг ўз ичига ёшликдан табиатга тўғри муносабатнинг
шаклланишида кўринади. Яъни табиат биз учун хизмат қилиши, ҳайвон ва
жониворлар одамларнинг ҳудудларида яшаётгани эмас, аксинча биз уларнинг
ҳудудида яшаётганлигимизни ҳис қилишни тарбиялашдан бошланади.
Зардуштийлик дини энг “экологик” дин бўлган. Тўрт унсур – сув, ҳаво, олов ва
тупроқ тозалигини сақлаш, уларни ифлослантириш учун эса улкан гуноҳ бўлиб,
жазо муқаррар бўлган. Бу муқаддас “Авесто” китобининг ҳар бир бандида
кўринган. Юқорида айтганимдек, Исломда ҳам табиатга ваҳшиёна муносабат
кескин қораланади. Аммо оилада экологик тарбиянинг берилмаслиги, таълим


муассасаларида экология борасида соатларнинг ўта камлиги, атроф-муҳитга
зарар етказиш борасидаги жарималарнинг пастлиги, экологик йўналишдаги
ташкилотлар фаолиятининг сустлиги, бу соҳада коррупциянинг кенг
ёйилганлиги (пора эвазига ноёб қуш ва жониворларни ов қилиш, дарахтларни
кесишга рухсат берилиши), қатъий экологик сиёсатни амалга
оширилмаётганлиги бевосита саволдаги шохда ўтириб арра тортаётган
Афандини эслатади.
Экологик дунёқараш деганда, аввало, табиатга меҳр билан муносабат
тушунилади. Аслида экологик дунёқараш табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги
илмий-назарий билимлар мажмуаси, ҳукмрон иқтисодий, сиёсий, маънавий
қарашларни ва оддий кундалик тасаввурларини ўз ичига олади. Шунингдек, ҳар
бир инсон, тадбиркор бирор ишни қилишдан олдин “ўзимнинг хатти-ҳаракатим
қанчалик табиатга зарар етказади?” деб ўйлаб кўришида кўринади.
Аксариятимиз эса фақат ўзимизнинг фаровонлигимиз, бугунги кунимизни
ўйлаб иш тутамиз. Афсуски давлат миқёсида “валюта келтирадиган”
корхоналар табиатга зарар етказилса ҳам, уларнинг фаолияти тўхтатилмайди.
Биргина Қорақалпоғистон Республикасида Қуйи Амударё биосфера резервати
ёнгинасида жойлашган “Қорақалпоқ цемент” АЖнинг 2 та заводидан чиқаётган
зарарли чиқиндилар шамол йўналишини ўзгартирса мамлакатимизда ўта ноёб
ҳисобланган, резерват ҳудудидаги мавжуд ўсимликлар ва Бухоро буғуси каби
ноёб жониворларнинг устига ёғилади. Ҳайвонлар эса юнгларини ялашади.
Цемент кукуни уларнинг ички аъзоларини ишдан чиқаради.
Мутахассисларнинг айтишича, айнан заводнинг фаолияти оқибатида
биосфера резерватида туронғил, жийда каби дарахтларнинг қуриши
кузатилмоқда, ҳайвонот дунёси соғлиғига зарар етказилаётир. Биосфера
резервати шунингдек сувсизликдан азоб чекмоқда. Маъмуриятнинг айтишича,
уларда сув чиқариш учун насос бор, аммо уни ишлатиш учун 2 км.га электр
сими тортилиши зарур, бунга эса маблағ етишмайди. Натижада сувсизликдан
ноёб ўсимликлар қуриб бормоқда. Балки Қорақалпоғистон ёки Хоразмдан мард
ҳомий-тадбиркор топилиб, бу муаммони ечимига ёрдам берар? Бундай
мисоллар жуда ҳам кўп. Хўш, келажакда биз авлодларга қандай Ўзбекистонни
қолдирамиз?

Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish