3-ma-ruza pdf



Download 1,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/14
Sana25.03.2022
Hajmi1,01 Mb.
#509174
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
3-ma'ruza



3-мавзу. Глобал иқлим ўзгариши ва унга мослашув. Иқлим
минтақаларининг жойлашуви.
Режа
1. Иқлим ўзгариши сабаблари ва оқибатлари.
2. Глобал исиш дунё харитасини қандай ўзгартирмоқда?
1.Иқлим ўзгариши сабаблари ва оқибатлари. 
Кимки янгиликлардан
доимий равишда хабардор бўлиб турган инсон ноқулай об-ҳаво ва иқлим
ўзгариши тўғрисидаги маълумотлардан бехабар қолмайди. Амалда ҳар ҳафта
бутун Ер юзидаги иқлим ўзгаришлари, шунингдек, шу соҳада олиб борилган
кузатувлар тўғрисида ОАВда эълон қилиб борилади. Британиялик
натуралистларнинг хабарига кўра, сўнгги йилларда айрим қушлар турларининг
яшаш ареали шимолга сурилган. Канадаликларнинг таъкидлашича, шимолий
дарёларнинг музлаши ярим аср мобайнида икки ҳафта қисқарган. Гренландияда
сўнгги йилларда музликларнинг денгизга туташ жойи кескин суръатда эрий
бошлаган. Арктика музлари аввалгидек ёз ойларида шимол томонга қараб
силжимоқда. Жанубий Америка томон йўналган Антарктика ярим оролида ҳам
музликларнинг тез эриши кузатилмоқда. Жануби-Шарқий Осиёда вайрон
келтирувчи бўрону довуллар кўпаймоқда, Марказий Осиёда эса аномал
қурғоқчилик ва иссиқ ҳаво оқими юзага келмоқда. Масалан, махсус
асбоблардан олинган маълумотлар, Ўзбекистон ҳудудида барқарор ҳаво
ҳароратининг кўтарилишини кўрсатмоқда. Исишнинг ўртача тезлиги 1950
йиллардан буён республикада глобал исиш темпидан икки баробар кўп, яъни
ҳар ўн йилликда 0,29°С градусни ташкил этган. Иқлим ўзгаришининг яққол
ҳудудий ўзгарганлик кўрсаткичи сифатида контенинталликнинг кучайиши,
яъни иссиқ ва совуқ кунлар ўртасидаги тафовутларнинг ортишини олиш
мумкин. Масалан, Оролбўйида +40°С градусдан ошган кунлар 2 баробарга,
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида эса ўртача бир ярим баробарга ортган.
Республикамизнинг барча ҳудудларида 2007 йилнинг аномал совуқ қишига
қарамасдан паст даражали кунларни камайиши қайд қилинди. Масалан,
Тошкент шаҳрида 2009 йил кунлик ҳаво даражаси минус 10°С дан паст 27 кун,
1972 йилда бундай совуқ кунлар 29 кун, 1969 йилда 37 кун, 1930 йилда эса 43
кун қайд қилинган. Иқлим ўзгариши кўрсаткичи сифатида йиллараро ёққан
ёғингарчилик миқдорининг ўзгариши ва кучли жала ёмғирлар ёғиш
кунларининг кўплигини олиш мумкин. Бунда глобал гидрологик сикллар
фаоллашади. Ёғингарчиликлар билан боғлиқ кучли экстремал ҳолатларнинг
кўпайиши яққол кузатилмоқда. Шимолий ярим шардаги ўрта ва юқори кенглик
минтақаларида ёғингарчиликларнинг кучайиши давом этмоқда. Ёмғир кам
ёғадиган жойларда ҳам тошқинлар юз бермоқда. Арктикадаги муз ҳажмининг
юзи ва қалинлиги камайди, бироқ Антарктидадаги музликларнинг эриши
кузатилмади. Охирги 45-50 йил ичида Арктика денгиз муз қоплами 40% га
юқалашган (ёз охири куз бошларида). Дарё ва кўлларнинг музлаш ва музликдан
эриш даврининг қисқариши одатий ҳолга айланган. Тошқинлар ва қурғоқчилик
оқибатида қанчадан -қанча ўрмон ёнғинлари келиб чиқмоқда, деҳқончиликка


путур этказмоқда. Бу аҳоли сони ёки янги эрларни ўзлаштирилишини
кўпайиши билан изоҳлаб бўлмайди. ХХ асргача глобал денгиз сатҳини 1-2 мм
оралиғида ўзгариши унча сезиларли эмасдек туюлади. Лекин ХIХ асрда бу энг
катта даврий кўрсаткич бўлиб, эҳтимол, кейинги 3000 йил ичида ўртача денгиз
сатҳининг 10 баробарга кўтарилишини кўрсатади. Табиий офатларнинг ёрқин
мисоли сифатида Эл Нино глобал иқлим ҳодисасини олиш мумкин. Жанубий
Американинг эквадор, Перу қисман Чили билан туташган Тинч океанининг
шарқий қисмларидаги экваториал сувларнинг юза қисмини 4-5°С даражага
оширди. Бу ҳодиса бутун дунёда тропик бўронларини жойлашуви ва
фаоллигига таъсир этди. Иқлим ўзгаришининг яна бир ҳаммага маълум хавфли
кўрсаткичларидан бири - бу тоғ музликларининг қисқаришидир. Сўнгги
эксперт хулосалари шуни кўрсатмоқдаки, музликлар йилига 0,2-1 фоизга эриб
бормоқда. Ўзгидромет мутахассислари берган модел баҳоси тоғ дарёлари
ҳавзаларида (масалан, Чирчиқ-Оҳангарон дарё ҳавзаларида) қор
заҳираларининг барқарор қисқарганлигини кўрсатмоқда. Иқлим ўзгаришини
ҳаво ҳарорати, ёғингарчилик миқдори, шамол тезлиги ва бошқа кўрсаткичлар
билан изоҳлаш мумкин. Улар бир минтақадан иккинчи минтақа томон
ўзгариши ҳам мумкин. 
Тадбиркор Билл Гейтс атмосфера ифлосланиши оқибатлари коронавирус
пандемияси каби ҳалокатли бўлишини маълум қилди. Миллиардер
ўзининг блогида яқин ўн йилликда иқлим ҳалокатини башорат қилган.
“Microsoft” асосчисининг фикрича, бир неча ўн йиллардан сўнг экология
билан боғлиқ глобал инқироз сайёрани ларзага солади. Гейтс инсоният ўлим
сони кўпайиши ва иқтисодий қийинчиликларга тайёр туриши кераклигини
таъкидлаган: «Пандемия нақадар даҳшатли бўлмасин, иқлим ўзгариши ундан
баттар бўлиши мумкин». Фалокатнинг олдини олиш мақсадида тадбиркор
атмосферага чиқадиган ис гази миқдорини кескин камайтиришни таклиф
қилмоқда.
Янги инқироз хавфини изоҳларкан Гейтс экология ёмонлашса, инсонлар
ўлими ва иқтисодий муаммолар одамзодни COVID-19 пандемиясидан кўра
узоқроқ таъқиб этишини айтди. Унинг ҳисоб-китобларига қараганда, 40 йил
ичида сайёрадаги ҳарорат кўтарилиши туфайли ўлим даражаси коронавирусдан
вафот этаётганлар сони билан тенглашади — бу ҳар 100 минг кишига 14 та
ўлим дегани. Гейтснинг фикрича, аср охирига бориб иқлим ўзгариши ёмон
томонга ўзгарадиган бўлса, иқлим омили туфайли ўлим сони ҳар 100 минг
кишига 73 тагача кўпаяди.
«2100 йилга бориб иқлим ўзгариши оқибатлари коронавирусдан кўра беш
баравар кўп ҳалокатли бўлиши мумкин»,
— дея таъкидлади муаллиф.
Тадбиркорнинг фикрига кўра, одамзод COVID-19 дан сабоқ чиқариши ва
глобал иқлим ўзгаришларига қарши тайёр туриши керак. Гейтс фалокатнинг
олдини олиш борасида бир қанча таклифларини айтди. Жумладан, илм-фан ва
инновация ёрдамида чиқиндиларни назорат қилиш керак, деб ҳисоблайди у.
Шунингдек, экологик офатларни ҳал қилишда ривожланаётган давлатлар ҳам
қатнашиши кераклигини таъкидлади.


«Тоза энергия соҳасида барча зарур ишланмаларни яратиш ва амалга
ошириш учун ўнлаб йиллар керак бўлади»,
— деди миллиардер муаммони ҳал
қилиш учун одамзодда кам вақт қолганига ишора қиларкан. Гейтснинг
сўзларига кўра, келаси йили ихтиёримизда бўладиган коронавирусга қарши
вакцинадан фарқли ўлароқ иқлим ўзгариши муаммосини икки йилда ҳал
қиладиган ечим йўқ.
Берлиндаги Ҳелмҳолц марказининг атроф-муҳит ва саломатлик бўйича
тадқиқотчилари Осиё ва Африка дарёларида миллионлаб тонна пластик
чиқиндилар борлигини аниқлашди. Ифлосланишнинг бош айбдорлари номлари
ҳам келтирилди, “Daily Mail” ёзишича, булар — Янцзи ва Ганг дарёлари.
Жануби-Шарқий Осиёдаги экологик вазият ўрганилганда, Хитойдаги
Янцзи (юқоридаги суратда) дунёнинг энг нотоза дарёси бўлиб чиқди — унинг
сувларига қўшилиб Сариқ денгизга йилига кам деганда 1,5 миллион тонна
чиқинди ва пластиклар оқиб келяпти. Атроф-муҳитни ифлослашда бошқа
йирик дарёлар ҳам Янцзидан қолишмайди, мана улар — Ганг, Ҳинд, Нигер,
Нил, Меконг, Хуанхэ, Хайхэ, Амур ва Чжуцзян.
Ҳиндларнинг муқаддас Ганг дарёси суви ўта заҳарланган ва чиқиндилар
билан тўлиб-тошган — унда нафақат маиший, балки саноат чиқиндиларини ҳам
учратиш мумкин. Олимлар бонг уришмоқда: шу кетишда бир неча йиллардан
сўнг дунё океанига миллиардлаб тонна чиқиндилар оқиб кела бошлайди,
алалоқибат уммон ҳайвонот дунёсига қирғин келиб ва бундан энг катта жабрни
инсониятнинг ўзи кўради.

Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish