3-ma-ruza pdf


Эк ологлар инсониятнинг дунё океанига таъсири кўламини



Download 1,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/14
Sana25.03.2022
Hajmi1,01 Mb.
#509174
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
3-ma'ruza

Эк


ологлар инсониятнинг дунё океанига таъсири кўламини
ҳисоблаб чиқишди
Австралия ва АҚШ олимлари гуруҳи дунё океанининг ҳолатини таҳлил
қилиб, инсоният томонидан ундаги тегилмаган сув ҳудудлари ҳажмини
ҳисоблаб чиқишди. Уларнинг тадқиқоти Current Biology журналида чоп этилди.
Тадқиқотга кўра, инсоният томонидан тегилмаган сув ҳудудлари майдони 55
млн квадрат километр, яъни дунё океани майдонининг 13 фоизга яқинини
ташкил қилар экан. Таъкидланишича, бу ҳудуддан 5 фоиздан камроғи
қонунчилик томонидан ҳимоя қилинади. Олимлар ўз тадқиқотларида океанга
инсоният фаолиятининг 12 тури, жумладан юк ташиш, транспорт, балиқчилик,
саноат оқова сувлари ва қишлоқ хўжалиги ўғитлари ташланиши таъсирини
ўрганишган. Ушбу рўйхатдан камида 15 омил деярли таъсир қилмаган
ҳудудлар инсон томонидан тегилмаган ҳудуд деб ҳисобланган. Натижада
олимлар инсон томонидан тегилмаган энг катта “ёввойи” ҳудудлар Ҳинд-Тинч
океани минтақасида, Арктика ва Антарктикада эканини аниқлашган. Бу майдон
16 млн квадрат кмни ташкил қилар экан. Шунингдек, инсон томонидан энг кам
тегилмаган сув ҳудудлари Африка жанубини ўровчи сув ҳудудлари экани
аниқланган.
Олимларнинг айтишича, бундай “ёввойи” ҳудудлар сайёрамиз экологияси
учун жуда муҳим аҳамиятга эга, чунки уларда биологик турлар турфа хиллиги
бошқа ҳудудлардан анча кўпроқ. Бундай ҳудудларнинг ҳимояланиши
сайёрамиз биотурфалигини сақлаб қолишда ёрдам кўрсатади.


Дунё океани сатҳи 25 йил ичида деярли 8 сантиметрга
кўтарилгани аниқланди
Халқаро олимлар гуруҳи сунъий йўлдошдан олинган суратларни таҳлил
қилиб, охирги 25 йил ичида дунё океани сатҳи 7,7 см га кўтарилгани ҳақидаги
хулосага келди. Таҳлил натижаларига кўра, дунё океани сатҳи ҳар йили ўртача
3,1 мм тезлик билан кўтарилмоқда. Шу билан бирга ушбу тезлик ҳар йили 0,1
ммга ортмоқда. Буни сайёрамизда ҳарорат исиб бораётгани яққол кўрсатади. 
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сувнинг иссиқдан кенгайиши
бунда етакчи улушга эга – 42 фоиз. Денгиздаги, Гренландия ва Антарктидадаги
музликларнинг эришига мос равишда 21, 15 ва 8 фоизлик улуш тўғри келади.
Ҳозирча океанга дарёлар орқали сувнинг тушиши бунда қанчалик роль ўйнаши
номаълум, чунки олимларнинг таъкидлашича, бу ерда бирор хулоса чиқариш
учун мавҳумлик жуда катта.
Тадқиқот учун TOPEX/Poseidon миссияси, “Арго” океанографик
лойиҳаси ва GRACE гравиметрик сунъий йўлдошидан олинган маълумотлар
қўлланган. Дунё океани сатҳи сайёрамиздаги иқлим ўзгаришининг энг муҳим
кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Қолган кўрсаткичлари океан ҳарорати ва
у томондан иссиқликнинг ютилиши, иссиқҳона газлари миқдори, океан
сувларининг кислоталилиги, музликлар ва денгиз музи ҳолати ҳисобланади.
Умуман олганда, гап минглаб километрлик ўлчамларга эга объект ҳақида
кетганда 7 см бу жуда кичик қийматдир. Аммо сайёрамизда денгиз сатҳидан
бор-йўғи бир неча сантиметр юқорироқда жойлашган қуруқликлар бор ва улар
анчагинани ташкил қилади. Бунда биринчи навбатда Тинч океанидаги коралл
атоллари ёдга тушади. Океан сатҳи янада ошадиган бўлса, бу атоллар буткул
сув остида қолиши мумкин. Ҳозирда уларда одамлар яшайди ва улар учун бу
муаммо жиддий аҳамият касб этади.

Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish