3-ma-ruza pdf


– Айрим ҳолатларда экологиянинг ёмонлашуви маълум маънода



Download 1,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/14
Sana25.03.2022
Hajmi1,01 Mb.
#509174
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
3-ma'ruza

Айрим ҳолатларда экологиянинг ёмонлашуви маълум маънода
бизнесни ўйлаб уюштирилади ёки душманлик натижаси деб ҳисобланди.
Бу масалада фикрингиз қандай? Умуман олганда, экологик
жараёнларнинг давлат ва миллий хавфсизликка таъсири қай даражада?


– Экология сизу биз, жамият, давлатнинг келажагидир. Унинг
ёмонлашуви келажагимизнинг барбод бўлишидир. Бу гаплар сал баландпарвоз
туюлиши мумкин. Аммо бугунги кунда Ўзбекистонда табиатга муносабатга бир
назар ташлайлик. Экология бўйича қонунлар деярли ишламаяпти. Орқама-
кетин қабул қилинаётган қарорлар қоғозда қолиб кетмоқда. Бутун дунё
дарахтларни сақлаш, ҳайвонларни ҳимоя қилишга бел боғлаганда, биздаги
қуруқ гапларнинг аксарияти қоғозда қолиб кетмоқда. Яқинда жамоатчилик
томонидан жуда ҳам кўплаб эътирозлар билдирилган дарахтларни кесишни
тўхтатиш мақсадида мораторий (атиги бир йилга) эълон қилинди. Аммо
“қимматбаҳо навли дарахтлар” рўйхати эълон қилинмади. Яъни аҳолига
охиригача мазкур қарорнинг аҳамияти тўлиқ тушунтириб берилмади. Экология
қўмитаси, Экологик партиясининг ўрни экологик муаммоларни ечимини
излашда деярли билинмаяпти.
Вилоятларда ижтимоий муаммолар ҳал қилинмаганлиги, яъни кўплаб
қишлоқларда газ йўқлиги сабабли дарахтларни, саксовулларни кесиш авж
олмоқда. Аммо уларни кесаётган аҳоли келажакда ўзини яшашини таъминлаш
учун ўрнига ҳеч бўлмаганда битта дарахтни экишни ўйламайди. Зеро, ҳар бир
қишлоқдаги хонадон ўзини қишда ўтин билан таъминлаш учун томорқасининг
бир қисмида терак етиштирса, атрофдаги манзарали, мевали дарахтларнинг
кесилишини олди олинган бўлар эди. Яна бир масала Қизил китобга
киритилган ҳайвонларга бўлган муносабат. Охирги пайтлари Қашқадарё ва
Наманганда Қизил китобга киритилган айиқларнинг ўлдирилиши, ижтимоий
тармоқларда узумини егани учун қушни осиб қўйиб ураётган боғбон,
Наманганда (тахминан) итни қамаб қўйиб ёқиб юборганлар, Қувада гуруҳ
бўлиб, ит ва мушукларни азоблаб ўлдираётган болалар, Самарқандда атайин
алабай зотли итни босишга уринаётган ҳайдовчилар, сўнг эса ички ишлар
ходими томонидан бечора итни уриб ўлдирилиши, Андижонда ноёб оқ турнани
отиб, Инстаграммда мақтанаётган шахснинг сурати ва ҳоказолар жамиятимизда
табиатга нисбатан ваҳшийлик кучайиб бораётгани, жамиятимизда экологик онг
шаклланмаганлигини кўрсатади. Аммо уларнинг бирортасига қонуний чора
кўрилмади, жазога тортилмади. Балки, бечора жониворлар “қутирган”га
чиқарилиб, жиноятчиларнинг қилмиши оқланди. Келажакда биз қандай жамият
бўлиб шаклланамиз? Фарзандларимизга қандай ўрнак бўлаяпмиз? Руҳшунослар
ҳайвонларга нисбатан болаликдан ваҳшиёна муносабат келажакда уларнинг
жиноятчи бўлиб етишишларига замин яратишини аллақачон исботлашган.
Диний томондан олиб қаралганда ҳам ҳайвон ва ўсимликларга ваҳшиёна
муносабат исломда қораланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ер юзидаги
барча нарсаларга, жумладан, ҳайвонот дунёсига қандай муносабатда бўлиш
лозимлигини муфассал баён қилиб берган. Кўпгина оятлар мусулмонларга
Аллоҳ таолонинг ҳайвонот оламини яратиш мақсадини тушунтириб беради.
Уларни ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга ва ўрганишга даъват қилади.
Қуръони карим ҳайвонот дунёсидан инсон қандай фойда олиши мумкинлигини,
жонзотларни қай тарзда тарбия қилиш кераклигини уқтиради; арзимас туюлган,
оддий жониворларда учрайдиган илоҳий қудратни кўриш ва ундан ибрат
олишга чақиради.


Аҳоли пунктлардаги қаровсиз уй ҳайвонларининг аянчли аҳволини
айтмаса бўлади. Йирик шаҳар ва вилоятлар ҳокимиятларининг қошларидаги
Ободонлаштириш бошқармаларида дайди ҳайвонларни ушлаш бригадалари
мавжуд. Вазирлар Маҳкамасининг “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва
сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан кўчада юрган ит ва мушуклар
тутилиб, қафасларда аралаш 5 кунгача сувсиз, емишсиз сақланади. Улар соғми,
касалми текширилмайди. 5 кунда ўз ажали билан ўлгани ўлади, ёки темир ва
бошқа оғир нарсалар билан уриб ўлдирилади. Шаҳар ва туман
ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни
тутиш бригадаси вакиллари томонидан ҳайвонларга нисбатан бениҳоя
шафқатсизлик (соп, таёқлар, арматура билан уриш) кўпинча болалар ва кекса
фуқароларнинг кўз ўнгида содир этилмоқда. Масалан, Навоий шаҳрида
ҳайвонларни отиш аҳоли кўз ўнгида содир бўлган. Жиззах вилоятининг
Пахтакор туманида ҳайвонларни отиш сутканинг кундузги вақтида вояга
етмаганлар кўз ўнгида амалга оширилган. Ҳайвонларни тутишда азоб берувчи,
шафқатсизларча, шу жумладан қўл-оёқларни узиб олиш, турли қаттиқ
предметлар билан калтаклаш қўлланилган. Масалан, Тошкент вилоятининг
Чирчиқ шаҳрида ҳайвонларни тутиш вояга етмаган шахслар ва кекса фуқаролар
кўз ўнгида тўқмоқлар ва арматура қўлланилган ҳолда шафқатсиз тарзда амалга
оширилган. Сирдарё вилоятида ва Наманган, Бухоро, Самарқанд (Шарқ
таронаси фестивали олдидан) шаҳарларида ҳайвонлар заҳарли кимёвий
воситалар билан заҳарланган. Яқинда ҳайвонларга озор бериш, ўлдирилишини
олдини олиш бўйича Маъмурий Кодекснинг 111-моддаси кучайтирилган эди.
Аммо қонун негадир бу бригадалар учун ишламайди. Чунки Вазирлар
Маҳкамасининг 202-сонли қарори ҳамон ўз кучида. Энг ёмони қаровсиз
жониворларнинг Ободонлаштириш бўлимларига топширилиши, уларга
ЧИҚИНДИ сифатида қаралишига ва йўқ қилинишига олиб келинмоқда.
Ривожланган мамлакатларда бу муаммо ҳар бир ҳудудда жониворларга
бошпаналар ташкил этиш, тутилгач, у ерда уларни ветеринария кўригидан
ўтказиб, касал бўлса даволаб, стериллаш, ювиб-таралгач, уларга янги эга
қидириш орқали амалга оширилади. Бундай тартиб Европа, Сингапур, Туркия,
Корея, Малайзия, Япония мамлакатларида 50 йилдан бери амалда.

Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish