Маъруза машғулоти №9 9-мавзу: Туркистонда мустабид совет ҳокимиятининг ўрнатилиши


 Туркистон муҳторияти ва унинг фожиали тақдири. Бухоро



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/14
Sana21.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#50804
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
9-маъруза

Туркистон муҳторияти ва унинг фожиали тақдири. Бухоро 
амирлиги ва Хива хонлиги ҳудудларида совет ҳокимиятининг 
ўрнатилиши. 
 
Сиѐсий партиялар тузилиши, улар томонидан дастурий хужжатлар 
қабул қилиниши Туркистонда миллий ҳаракатнинг кенг қулоч ѐйганидан 
далолат берарди. Бироқ, юқорида кўрсатиб ўтилганидек октябрь тўнтариши 
оқибатида 1917 йил октябрь-ноябрь ойларида Туркистон ўлкасида, хусусан, 
Тошкент ва Қўқонда юз берган воқеалар миллий озодлик ҳаракатини кучайиб 
кетишга мажбур қилди. 
1917 йил 26-28 ноябрда Қўқон шаҳрида Туркистон ўлка 
мусулмонларининг фавқулодда IV қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой ишининг 
бутун тафсилотларини жадидлар ўша давр газеталарида тарих учун муҳрлаб 
қўйдилар. 
Мустафо Чўқай қурултойни очар экан, Россия ва Туркистоннинг 
сиѐсий ва иқтисодий аҳволи хусусида қисқача маълумот беради. Унинг 
айтишича, «Марказда юз бераѐтган воқеалар, чекка ўлкаларда ҳокимият 
масаласини мустақил муҳокама этувини тақозо қилур. Октябр хунрезлигини 
бошдан кечирган Россия ва Туркистон ўз тақдирлари ҳақида ўзлари мулоҳаза 
юритмоқлари лозим». 
Маълумки, мусулмонларнинг ушбу нуфузли қурултойи ва унда қабул 
қилинган қарорлар ўн йиллар давомида миллатчилар гуруҳининг йиғинидан 
эълон қилинган “буржуа мухторияти” деб нотўғри талқин қилиб келинди. 
Ҳужжатлар эса ушбу ҳолнинг акси бўлганлигини исботлайди. Масалан, 
Туркистон жадидларининг таниқли намоѐндаси Беҳбудий ўз маърузасида 
қурултойнинг Туркистон халқлари тарихида улкан ижобий, тарихий ҳодиса 
ва бурилиш даври эканлигини таъкидлаб, “Қурултойимиз қабул қилаѐтган 
қарорлар шунинг учун ҳам аҳамиятлики, унда Туркистон аҳолисининг 
европалик вакиллари ҳам иштирок этмоқдалар”, дейди. Беҳбудий ва 
Обиджон Маҳмудов қурултой ҳайъатида мусулмонлар билан бир қаторда 
бошқа миллий гуруҳларнинг ҳам вакиллари бўлишини йўқлаб чиқдилар. 
Туркистонни бошқариш шакли уч кун давом этган қурултойнинг 
диққат марказида турди. Бу масала муҳокамасида сўзга чиққанларнинг 


кўпчилиги Туркистоннинг мухтор республика деб эълон қилиниши ўлка 
аҳолисининг ижтимоий мақсадларидан келиб чиққан ва унга мос тушишини 
уқтирдилар. Мухторият ва мустақиллик эълон қилиш фикрини ҳамма қўллаб-
қувватладилар.
Қурултойда 1917 йил 27 ноябрь куни қабул қилинган қарорда шундай 
дейилади: “Туркистонда яшаб турган турли миллатга мансуб аҳоли Россия 
инқилоби даъват этган халқларнинг ўз ҳуқуқларини ўзлари белгилаш 
хусусидаги иродасини намоѐн этиб, Туркистонни Федератив Россия 
Республикаси таркибида ҳудудий жиҳатдан мухтор деб эълон қилади. Шу 
билан бирга мухториятнинг қарор топиш шаклларини Таъсис Мажлисига 
ҳавола этади”. Қурултой Туркистонда яшаб турган миллий озчилик 
ҳуқуқларининг муттасил ҳимоя қилинишини тантанали равишда эълон 
қилди. 
28 ноябрь (янги ҳисоб билан 11 декабр)да таркиб топаѐтган мазкур 
давлатнинг номи аниқланиб, Туркистон мухторияти деб аталадиган бўлди. 
Қурултой ўша куни йиғилишда Бутунроссия Таъсис Мажлиси чақирилгунга 
қадар ҳокимият Туркистон Муваққат Кенгаши ва Туркистон Халқ (Миллат) 
Мажлиси қўлида бўлиши керак, деб қарор қабул қилади. 
Қурултойда Туркистон Муваққат Кенгаши аъзоларидан 8 кишидан 
иборат таркибда Туркистон Мухторияти ҳукумати тузилди. Ҳукуматнинг 
Бош вазири ҳамда ички ишлар вазири этиб Муҳаммаджон Тинишбоев 
сайланди. Ислом Султон ўғли Шоаҳмедов-Бош вазир ўринбосари, Мустафо 
Чўқай-ташқи ишлар вазири, Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев (Убайдулла 
Хўжаев) - ҳарбий вазир, Ҳидоятбек Юрғули Агаев-ер ва сув бойликлари 
вазири, Обиджон Маҳмудов-озиқ-овқат вазири, Абдураҳмон Ўрозаев-ички 
ишлар вазирининг ўринбосари, Соломон Абрамович Герцфелд-молия вазири 
лавозимларини эгаллашди. Ҳукумат таркибида кейинчалик айрим 
ўзгаришлар юз берди. Муҳаммаджон Тинишбоев истеъфога чиққач, Мустафо 
Чўқай Бош вазир лавозимини бажаришга киришади. Вазирлардан уч киши 
олий маълумотли ҳуқуқшунос, икки киши ўртача малакали ҳуқуқшунос 
эканлиги мухторият ҳукумати аъзолари билим даражасининг нақадар юқори 
эканидан далолат беради. 
Қурултойда 28 ноябр куни Туркистон Миллат Мажлиси очилиши 
тўғрисидаги қарор ҳам тасдиқланди. Миллат Мажлиси 54 нафар аъзодан 
иборат бўлиб қурултой қарорига биноан “36 нафар мусулмонлар ва 18 нафар 
ғайри мусулмонлардан сайланадур. 36 мусулмон вакиллари Туркистоннинг 5 
вилоятидан бўлиб: Фарғона-10 нафар, Самарқанд-5 нафар, Сирдарѐ-9 нафар, 
Еттисув-6 нафар, Закаспий-2 нафар; 4 нафар эса бутун Туркистон шаҳар 
думалари тарафидан тайин бўлурлар”. 18 нафар ўрин эса ўлканинг европалик 


ташкилот ва фуқароларига, жумладан, темир йўлчилар иттифоқи, ишчи ва 
содат депутатлари совети, социал демократлар, дашноқтсутюн, ерлик 
жуҳудлар, яҳудийлар, эсерлар, украинлар, полякларнинг вакиллари ва 
бошқаларга берилиши кўзда тутилган эди. Демак, ташкил этилаѐтган ҳукумат 
таркибига турли сиѐсий ва миллий гуруҳлар вакилларининг қатнашуви кўзда 
тутилди. Демократик руҳдаги миллий зиѐлилар қурултойда қабул қилинган 
дастурий ҳужжатларга ўзига хослиги билан ажралиб турадиган халқчил ва 
демократик ғояларни киритишди. 
Қурултой жараѐнида Туркистон Миллат Мажлиси 32 кишидан иборат 
қилиб сайланди. “Шўрои Уламо”нинг раҳбари Шерали Лапин Миллат 
Мажлиси таркибига, унинг раиси сифатида киритилган бўлса ҳам, аммо 
унинг ўзи бу таклифни рад этди. 
Қурултой тугагач, 1 декабрда Туркистон Мухториятининг Муваққат 
ҳукумати аъзолари (барча 8 киши) имзолаган махсус Мурожаатнома эълон 
қилинди. Ушбу Мурожаатномада Туркистондаги барча аҳоли: ирқи, миллати, 
дини, жинси, ѐши ва сиѐсий эътиқодларидан қатъий назар, улар якдиллик ва 
ҳамжиҳатликка даъват этилган эди. 
Орадан кўп ўтмай Миллат Мажлиси томонидан тасдиқланган қонунлар 
эълон қилинди, шунингдек, янги ҳукумат мамлакат Конституциясини 
тайѐрлаш учун таниқли ҳуқуқшуносларни жалб қилди. “Эл байроғи”, 
“Бирлик 
туғи”, 
“Свободный 
Туркестан”, 
“Известия 
Временного 
Правительства Автономного Туркестана” каби ҳукумат гезаталари ўзбек, 
қозоқ ва рус тилларида нашр қилина бошланди. Аввал чиқаѐтган “Улуғ 
Туркистон” газетаси ҳам ўз саҳифаларида мухторият ҳукумати фаолиятига 
алоҳида ўрин берди. Нашр ишларини яхшилаш учун О.Маҳмудовнинг 
босмахонаси ҳукумат ихтиѐрига ўтди.
Мухторият ҳукумати миллий қўшинни ташкил қилишга киришди. 1918 
йил бошида бу қўшин сафларида бир мингдан ортиқ аскар бўлган. Ҳарбий 
вазир Убайдулла Хўжаев иштирокида ўтказилган кўрик-парад вақтида 
аскарлар сони 2000 кишига етган. Бундан ташқари Қўқонда тахминан шунча 
миршаблар ҳам бор эди. Ҳукумат иқтисодий соҳада 30 миллион сўм 
миқдорида ички заѐм чиқаришни йўлга қўйди. Чунки газеталарни нашр 
қилиш, мухторият қўшинларининг таъминоти ва ҳукуматнинг ички 
харажатлари учун маблағ зарур эди. Шунингдек, ҳукумат аъзолари очлик 
чангалида қолган Туркистон аҳолисига Оренбург орқали ғалла келтириш 
муаммосини ҳал қилиш учун ҳам амалий қадамлар ташлади. Туркистон 
Мухторияти ҳукумати қисқа муддат ичида халқ ўртасида катта эътибор 
қозонди. Унинг фаолияти фақат Қўқонда ѐхуд Фарғона водийсида эмас, 
балки бутун Туркистон минтақасида яшаѐтган туб ерли халқлар томонидан 


қизғин қўллаб-қувватланди. Фитрат, Чўлпон, Ҳамза мухторият ҳукуматини 
алқаб, ўтли шеърлар битишди. Фитрат мухторият эълон қилинган 27 ноябрь 
тунини “Миллий Лайлатулқадримиз” деб атади.
Туркистон халқининг мухторият учун олиб борган курашида 1917 йил 
13 декабрда бўлиб ўтган фожеали воқеалар муҳим ўрин тутади. Ўша куни 
Тошкентда эски шаҳар аҳолиси “Мухтор Туркистон учун!” шиори остида 
тинч байрам намойишини ўтказдилар. Аммо, Тошкент советидаги 
большевиклар шаҳарда қуролли куч билан «тартиб» ўрнатишга буйруқ 
берадилар. Оқибатда тинч намойиш қатнашчилари пулемѐтдан ўққа тутилди, 
эски шаҳарлик 16 киши ана шу тўқнашув қурбони бўлди. 
Мухтор ҳукуматнинг халқ ўртасидаги обрў-эътибори ва нуфузи 
большевикларни ташвишга солиб қўйди. 1918 йил 19-26 январ (янги ҳисоб 
билан 1-8 феврал)да Тошкентда бўлган Туркистон ўлкаси ишчи, солдат ва 
деҳқон депутатлари Советларининг фавқулодда IV-съездида мухторият 
масаласи асосий ўринда турди. Съезд Туркистон Мухторияти ҳукумати ва 
унинг аъзоларини қонундан ташқари ҳолатда деб ҳукумат аъзоларини 
қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарди. Большевиклар ўзларининг бу қабиҳ 
ва мудҳиш “ҳукми”ни амалга оширишга зудлик билан киришдилар. 
30 январь (янги ҳисоб билан 12 феврал)да Туркистон ХКС мухторият 
ҳукуматини тугатиш учун ҳарбий ҳаракатларни бошлади. Туркистон 
большевиклари бунинг учун қизил аскарлардан ташқари арманларнинг 
“Дашноқцутюн” партияси аъзоларидан тузилган қуролли тўдалардан ҳам 
фойдаланди. Уларга қарши дастлабки жангда мухториятнинг миллий 
қўшинидан ташқари қўқонлик тинч аҳоли вакиллари ҳам қатнашди. Асосан 
болта, чўкич, таѐқ кўтарган халойиқнинг сони 10000 кишига етди. Шунга 
қарамай, қуролсиз бу кишилар қизил аскарларнинг Қўқон шаҳрига ҳужумини 
уч кун давомида мардонавор қайтардилар. Шаҳар устига уч кун давомида 
тўплардан ѐндирувчи снарядлар отилди. Мухторият қўшинининг тирик 
қолган қисми Кичик Эргаш қўрбоши бошчилигида шаҳардан чиқиб кетди. 
Туркистон Мухторияти ҳукумати қизил аскарлар ва дашноқларнинг 
қонли ҳужумлари оқибатида ағдариб ташланди. Аммо Қўқон ва унинг 
атрофидаги тинч аҳолини талаш, ўлдириш авжига чиқди. Фақат Қўқоннинг 
ўзида уч кун давомида 10000 киши ўлдирилди. Шаҳар буткул вайронага 
айлантирилди. 
Ҳукумат бошлиғи Мустафо Чўқай шаҳарни тарк этиб, яширинишга 
мажбур бўлди. Вазирларнинг айримлари ҳалок бўлди. Баъзиларини 
большевиклар қўлга олишди. 
“Улуғ Туркистон” газетаси чуқур қайғу билан хабар берганидек, “20 
(эски ҳисоб билан 7) февраль Ҳўқанд (Қўқон) тарихининг энг даҳшатли куни 


эди. Арманилар айрича фаолият кўрсатганлар ...” Газетадаги ушбу мақола 
“Ҳўқанд ҳозир ўликлар шаҳри” деган даҳшатли ибора билан тугайди. 
Ниҳоят, 1918 йил 22 (эски ҳисоб билан 9) февралда Қўқон шаҳридаги 
Рус-Осиѐ банки биносида большевиклар томонидан тайѐрланган “тинчлик 
шарнома”си Қўқон аҳли вакиллари билан имзоланди. 
Туркистон Мухторияти ҳукумати атиги 72 кун умр кўрган бўлса ҳам, у 
эрксевар халқимизни миллий мустақиллик ва истиқлол учун курашга даъват 
этди. 1918 йилнинг эрта баҳорида аввал Фарғона водийсида, сўнгра бутун 
Туркистонда қуролли қаршилик ҳаракати бошланди. Аммо, бу даврга келиб 
Туркистон Мухториятини тор-мор этиб, ўлкада якка ҳукмрон бўлган, қурол 
ва зўравонликка таянган большевиклар Тошкентда советча андозадаги 
автономия (мухторият)ни ташкил этишга киришган эдилар. 
1918 йил январь ойидаѐқ большевиклар Туркистон Мухториятига 
қарши Туркистон автономиясини тузиш масаласини кўтаришган эди. Бу 
муаммо фақат Туркистон советларининг V-съездида (1918 йил 20 апрель - 1 
май) ҳал қилинди. Съезд Россия Совет Социалистик Федерацияси таркибида 
Туркистон республикаси (тарихий адабиѐтларда Туркистон автоном 
республикаси)ни тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. Туркистон 
республикасининг Марказий Ижроия Комитети (МИК) ва ХКС сайланди. 
Улар таркибига илк марта туб миллатларнинг вакиллари киритилди. 
Шунингдек, съездда саноат корхоналарини мусодара (национализация) 
қилиш ва бошқа айрим масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди. 
Шундай қилиб, совет Россияси таркибида қўғирчоқ, марказга тобе Туркистон 
автоном республикаси ташкил қилинди.
Туркистон республикаси ХКС ва МИК ичида ҳокимият учун ўзаро 
курашлар, можаролар ва жанжаллар авжига чиқди. Октябрь ойида Туркистон 
ХКС раиси Ф.Колесов ва бошқа айрим амалдорлар эгаллаган лавозимидан 
бўшатилди. 
1919 йил 19 январда ҳарбий комиссар К.Осипов бошчилигида 
Тошкентда исѐн кўтарилди. К.Осиповнинг буйруғи билан 14 нафар совет 
комиссарлари отиб ташланди. Исѐнчилар томонидан совет ҳокимияти 
ағдарилди, ҳокимият масаласи Таъсис Мажлисида ҳал қилинади, деб эълон 
қилинди. Бироқ исѐн Тошкент темир йўл устахоналари ишчилари ва бошқа 
ҳарбий қисмлар томонидан тезда бостирилди. К.Осипов аввал Фарғона 
водийсига, сўнгра Бухоро амирлигига қочиб кетди. Бу исѐн баҳонасида 
большевиклар 1919 йил март ойи бошида сўл эсерларни ҳукуматдан сиқиб 
чиқариб, якка ўзлари ҳукмрон бўлиб олдилар. 
1919 йил 8 октябрда Москвада Турккомиссия (Россиянинг Туркистон 
ишлари бўйича комиссияси) ташкил қилиниб, у Тошкентга жўнатилди. 


Турккомиссия, кейинчалик Туркбюро ва Ўрта Осиѐ бюроси каби турли хил 
комиссия ва бюролар мунтазам равишда Россия марказидан Туркистонга 
жўнатиб турилди. Марказ ўзининг бу фавқулодда органлари орқали 
Туркистон минтақасини бошқаришга, маҳаллий халқларни мустамлакачилик 
асоратида ушлаб туришга интилди. 
Бу пайтда бутун Россияда бўлгани сингари Туркистон республикасида 
ҳам “ҳарбий коммунизм” сиѐсати жорий қилинди. Бу сиѐсат ўз моҳиятига 
кўра халққа қарши қаратилган эди. У хусусан ҳарбий йўл билан деҳқонларга 
катта зарба берди. Туркистонда ҳам совет тузуми бир қатор декретлар 
чиқариб, озиқ-овқат развѐрсткаси (тақсимоти)ни жорий қилди. Аслини 
олганда, деҳқондан у етиштирган маҳсулотнинг деярли ҳаммаси тортиб 
олинди. Бозорлар ѐпилди, савдо-сотиқ таъқиқланди. 16 ѐшдан 55 ѐшгача 
бўлган барча эркак ва аѐллар учун мажбурий меҳнат мажбурияти жорий 
қилинди. Совет тузумининг бундай мустамлакачилик сиѐсати оқибатида 
миллий-озодлик ҳаракати минтақада кучайиб, авж олиб кетди. 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish