Маъруза машғулоти №9 9-мавзу: Туркистонда мустабид совет ҳокимиятининг ўрнатилиши



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/14
Sana21.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#50804
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
9-маъруза

 
 
Бухоро амирлигининг сўнгги 
ҳукмдори – Саид Олимхон 
(1910-1920 йй.) 
У ўз олдига Бухоро тупроғини 
қизил аскарлардан тозалаб, ағдариб 
ташланган амирлик тузумини қайта 
тиклаш ва салтанатни собиқ амир Сайид 
Олимхон (1881-1944) қўлига олиб 
беришни асосий мақсад қилиб қўйди. 
Шунинг учун ҳам у курашга кирган 
дастлабки кунларданоқ собиқ Бухоро 
амири томонидан моддий ва маънавий 
жиҳатдан 
ҳар 
томонлама 
қўллаб-
қувватланди ва рағбатлантирилди. 
Иброҳимбек 1921 йил сентябрда бўлган Бухоро қўрбошиларининг 
қурултойида “Ислом лашкарбошиси” унвонига сазовор бўлди ва Бухородаги 
барча истиқлолчиларнинг олий бош қўмондони қилиб сайланди. У қисқа 


муддат ичида ўн минг нафардан ортиқ аскар тўплаб, Қоратегин ва Дарвоз 
вилоятларини қизил аскарлар қўлидан озод қилишга муваффақ бўлди. 
Иброҳимбек қўл остидаги Шарқий Бухоро ҳудудида ўзининг бошқарув 
усулини амалга оширди. Жойлардаги янги тузум тугатилиб, унинг ўрнига 
амирлик давридаги бошқарув усули жорий қилинди. Иброҳимбекни бу 
ердаги маҳаллий аҳоли, хусусан, лақайлар қўллаб-қувватлашарди. Бундан 
Туркистонда иш олиб бораѐтган марказий ҳукумат вакиллари қаттиқ 
ташвишга тушдилар. “Иброҳимбек-бутун Шарқий Бухородаги марказий 
сиймо”, деб тан олинади улар тайѐрлаган ҳужжатларнинг бирида.
1921 йил октябрда Туркиянинг собиқ ҳарбий вазири Анвар Пошо 
(1881-1922) Бухоро шаҳрига келиб, бироз муддатдан сўнг мамлакатнинг 
шарқий қисмига жўнайди ва советларга қарши кучларга қўшилади. У тез 
орада Бухородаги истиқлолчилик ҳаракатининг тан олинган йўлбошчисига 
айланди. Анвар Пошонинг саъйи-ҳаракатлари билан Шарқий Бухорода 
бирлашган лашкар бунѐд этилди ва у турк зобитлари билан мустаҳкамланди, 
ғарбча қўмондонлик услуби жорий қилинди. 1922 йил март ойида Фарғона ва 
Самарқанд вилоятларидан тортиб то Хоразм ва Шарқий Бухорогача бўлган 
улкан ҳудудда Анвар Пошо бошчилигида истиқлолчи кучларнинг умумий 
фронти тузилди. Бутун Туркистон ҳудудида большевикларга қарши 
курашаѐтган кучларнинг ҳаракатлари ягона марказга мувофиқлаштирилди. 
Боймирза Ҳайитнинг таъкидлашича, Анвар Пошо кўрсатмаси билан Бухоро, 
Фарғона, Хоразм қўрбошиларининг учрашувлари мунтазам ўтказиб турилди 
ва уларга керакли йўл-йўриқлар берилди. Анвар Пошо билан 
Шермуҳаммадбек ва Жунаидхон ўртасида доимий равишда ўзаро алоқалар 
бўлиб турган. 1922 йил 15 апрелда Бойсун атрофидаги Кофирун қишлоғида 
бўлган 
Туркистон 
қўрбошиларининг 
қурултойида 
Анвар 
Пошо 
истиқлолчиларнинг Олий бош қўмондони ва сиѐсий раҳбари қилиб сайланди. 
“Улар ўша пайтда миллатпарварлик ҳаракатининг энг қудратли, эҳтимол энг 
оммавий қисмини ташкил қила олдилар”, - деб ѐзган эди хорижлик 
тадқиқотчи Гленда Фрезер. 
1922 йил 4 августда Анвар Пошо Балжувон яқинида бўлган 
жангларнинг бирида ҳалок бўлди. Анвар Пошонинг ўлими ҳақидаги хабар 
бутун Туркистонга яшин тезлигида тарқалди. Унга атаб мотам марсиялари 
тўқилди. Ана шундай мотам марсияларидан энг машҳури Чўлпон қаламига 
мансуб “Балжувон” марсиясидир. Бу марсия 1922 йил август ойида битилган.
Бухоронинг марказий ва ғарбий вилоятларида ҳам кураш шиддатли тус 
олди. Қисқа муддат давомида Мулла Абдулқаҳҳор (1884-1924) бошчилигида 
пойтахт Бухоро туманларида лашкар тўпланди ва жанговар ҳаракатлар олиб 
борилди. Шунингдек, Мулла Абдулқаҳҳор раҳбарлигида Бухоро, Кармана ва 


Нуротада ўнлаб қўрбоши гуруҳлари фаолият кўрсатди. Бир ҳужжатда 
ѐзилишича, Ғарбий Бухорода унинг қўл остида 20 та қўрбоши бирлашган. 
Ўрмон Полвон, Ҳайит Амин, Остон Қоровулбеги, Ҳамро Полвон, Азимхўжа, 
Метан Полвон унинг энг нуфузли қўрбошилари саналган. Улар асосан 
Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент, Ромитан туманлари ва Нуротада ўз 
фаолиятларини кучайтирдилар. 
Уларнинг катта армияси 1922 йил март ойининг бошида пойтахт 
Бухоро шаҳрига юриш қилди. Улар қизил аскарлар билан шаҳар атрофида 
бўлган икки кунлик шиддатли жанглардан сўнг Бухоро шаҳрининг катта бир 
қисмини эгалладилар ва бир неча соат мобайнида ўз қўлларида тутиб 
турдилар. Сўнгра шаҳар атрофидаги Баҳоуддин Нақшбанд зиѐратгоҳини 
босқинчилардан тозаладилар. 
Бухородаги ватанпарварларга қарши кураш қизил армия ва унинг 
қўмондонлигидан катта куч-ғайрат талаб қилди. Москва, Тошкент, Бухорода 
1923 йил май-июнь ойларида ўтказилган олий даражадаги бир қатор расмий 
анжуманларда бу масала энг долзарб муаммо сифатида кун тартибида турди. 
Мулла Абдулқаҳҳор йигитлари билан қизил аскарлар ўртасида 1924 
йил ѐзи ва кузида Ғиждувон туманининг Ғишти ва Катта Ғамхўр 
қишлоқларида, Нурота тоғларида, Шофиркон туманига туташ Қизилқумнинг 
Жилвон қумликларида, Боғиафзал ва Вардонзе қишлоқларида қаттиқ 
тўқнашувлар бўлди. Кучлар тенг бўлмаган ушбу жангларда Ғарбий Бухоро 
ватанпарварларининг етакчиси мағлубиятга учради. Ғарбий Бухородаги 
қўрбошилар гуруҳларига сезиларли зарба берилди Мулла Абдулқаҳҳор 
қўрбоши 
Қизилқум 
чўлларида 
қизил 
аскарлар 
билан 
бўлган 
тўқнашувларнинг бирида, 1924 йилнинг охирида ҳалок бўлди. 
Бухородаги бу ҳаракат қизил армия ва большевикларнинг 
тажовузкорлиги, зўравонлиги ва талончиликка қарши қаратилганлиги билан 
алоҳида аҳамиятга эга. Мужоҳидларнинг асосий мақсади қизил қўшинни 
ҳайдаб юбориш, миллий қадриятлар, асрий эътиқод ва урф-одатларнинг 
поймол қилиниши, хўрланишига барҳам бериш эди. Юқорида ҳам айтиб 
ўтилганидек, ватанпарвар кучлар Бухорода икки жабҳада туриб кураш олиб 
боришларига тўғри келди. Бир томондан, амирлик тузуми тарафдорлари 
бўлган истиқлолчилар (улар ўзларини мужоҳидлар деб аташган) 
жадидлардан иборат ѐш Бухоро ҳукуматига ва шунингдек, қизил армия 
қўшинларига қарши кураш олиб бордилар (Иброҳимбек, Мулла Абдулқаҳҳор 
ва б.). Иккинчи томондан, миллий истиқлол ғояларига содиқ бўлган 
истиқлолчилар Файзулла Хўжаев бошлиқ Бухоро Халқ Республикаси 
ҳукумати билан яширин алоқалар ўрнатиб, Бухоронинг муқаддас тупроғидан 
босқинчи қизил аскарларнинг олиб кетилиши, Бухоро республикасининг 


мустақиллиги амалда қарор топиши учун курашдилар (Анвар Пошо, 
Давлатмандбек, Жабборбек ва б.). Айнан улар сафига кейинчалик Бухоро 
республикасининг жуда кўпчилик раҳбарлари (Бухоро МИКнинг биринчи 
раиси Усмонхўжа Пўлатхўжаев, ҳарбий ишлар нозири Абдулҳамид Орипов, 
республика милицияси ва Чека бошлиғи Али Ризо Афанди ва б.) 
қўшилдиларки, бу арбобларнинг аксарияти кечаги жадидлар ва ѐш 
бухороликлар эди. Афсуски, Бухоро ҳукумати таркибидаги миллий 
ватанпарвар кучлар билан мухолифатдаги қуролли истиқлол гуруҳларининг 
йўлбошчилари ўртасидаги очиқ келишув амалга ошмади. 
Хоразм республикасида ҳам 1920 йил баҳоридан бошлаб қизил 
аскарларнинг талончилик ва зўравонликларига қарши ҳаракат бошланди. 
Қуролли курашни туркманларнинг ѐвмут уруғи бошлиғи Қурбон Мамед 
Сардор-Жунаидхон (1857-1938) бошчилигидаги гуруҳлар кўп йиллар 
давомида олиб борди. Унинг қўшини сафларида ўзбек, қорақалпоқ ва 
қозоқлар ҳам кўпчилик эди. Қисқа муддатда Жунаидхон ўз қўшинини 20000 
кишига етказди.
Ўзбек деҳқонлари ва ҳунармандларидан иборат гуруҳларга 
Мадрайимбой, Саъдулла бола, Шокир бола, Мавлонбек ва бошқалар 
раҳбарлик қилдилар. Хусусан Кўҳна Урганч, Илонли, Тошҳовуз, Манғит, 
Қўшкўпир, Чимбой, Қўнғирот ва Тўрткўлда ҳаракат қилган ўнлаб 
сардорларнинг гуруҳлари қизил аскарларга жиддий зарбалар берди. 
Жунаидхон бошчилигидаги армия ҳужумга ўтиб, 1920 йил ѐзида Кўҳна 
Урганч, Хўжайли, Илонли ва Тахтани қайта эгаллади, кўплаб қизил 
аскарларни асир олди. Жунаидхон совет қўмондонлигига махсус мактуб 
юбориб, агар қизил армия Хоразмдан чиқиб кетмаса, асирларни отиб 
ташлашини билдирди.
1921 йил ѐзида Қўнғиротда қўзғолон кўтарилди. Бундай оммавий 
кўтарилишлар тез-тез такрорланиб турди. Қишлоқ ва шаҳарлар аҳолиси 
истиқлолчиларга хайрихоҳлик билдиришди. 1922-1923 йилларда Хоразмда 
олиб борилган жанговар ҳаракатлар қизил армия қўмондонлигини танг 
аҳволга солибгина қолмай, балки республикадаги сиѐсий муҳитга ҳам 
жиддий таъсир қилди. 
Совет ҳокимияти 1923 йил охирида Жунаидхон билан сулҳ 
музокараларини бошлашга уриниб кўрди. Бироқ Жунаидхон ўзининг 
олдинги талабини, яъни: 1) совет қўшинларини Хоразмдан дарҳол олиб 
чиқиб кетиш; 2) шариатга тўла эркинлик бериш; 3) барча собиқ ҳокимлар ва 
оқсоқолларни яна ўз лавозимларига тиклаш; 4) солиқлар ва патентларни 
бекор қилишни қатъий талиб қилди. Бироқ бу талабларни совет ҳукумати рад 
қилгач, музокаралар ўз-ўзидан тўхтаб қолди. 


Жунаидхон қўлида бў пайтда катта миқдорда ҳарбий куч тўпланган 
эди. Шу билан бирга 1923 йилнинг декабрида Питнак, Ҳазорасп, Боғот, 
Хонқа туманларида янги совет ҳукуматига қарши деҳқонларнинг оммавий 
қўзғолонлари бошланиб кетди. Қўзғолончилар 
жойлардаги 
совет 
ташкилотларини тугатиб, мамлакат пойтахти Хива шаҳри устига юриш 
қилдилар. Қорақумда турган Жунаидхон қўшини ҳам ғарб томондан, бир 
вақтнинг ўзида шаҳарга қараб ҳаракат бошлади. 
1924 йил 10 январдан бошлаб Жунаидхоннинг 15000 кишилик пиѐда ва 
отлиқлардан иборат қўшини Хива шаҳрини қамал қилишга киришди. 16 
январда Хоразм республикасида ҳарбий ҳолат жорий қилинди.
Хоразм республикасида содир бўлаѐтган воқеаларнинг бундай жиддий 
тус олишидан ташвишга тушган РКП (б) МК Ўрта Осиѐ бюроси 1924 йил 6 
январда бу масалани махсус муҳокама қилди. Жунаидхон бошчилигидаги 
истиқлолчиларга қарши курашиш учун Э.Берзин (раис), Городецкий, 
Адинаев ва Хидиралиевдан иборат фавқулодда комиссия ташкил қилинди ва 
у Хоразм республикасига жўнатилди. Хоразмга зудлик билан Россиядан 
қўшимча ҳарбий қисмлар келтирилди. Натижада Жунаидхон қўшини қарийб 
бир ой давом этган қамални тўхтатиб, орқага чекинишга мажбур бўлди. 
Катта ҳарбий кучни тўплаган қизил армия қисмлари Жунаидхон ва бошқа 
ватанпарвар кучларга қарши ҳужумга ўтди. Март-апрел ойларида бўлган 
жангларда Жунаидхоннинг пири бўлган Оғажон Эшон ва бошқа қатор 
сардорлар асир олинди. 
Хоразм воҳасида истиқлолчилик ҳаракати айрим гуруҳлар томонидан 
1935 йилгача давом этди. Ҳаракат Шарқий Бухоро ва Фарғона водийсида ҳам 
баъзи узилишлар билан юқоридаги давргача мавжуд бўлди. Туркистон 
минтақасидаги қуролли ҳаракат тарихига якун ясаб, бу ҳаракатни кенг халқ 
оммаси, биринчи навбатда деҳқонлар ва ҳунармандлар қаҳр-ғазаби ҳамда 
норозилигининг юксак даражага кўтарилганлиги ифодаси деб эътироф 
этишига тўғри келади. 
Ўзбекистон ХКС раиси Файзулла Хўжаев 1927 йилда юқоридаги 
ҳаракатга унга баҳо бериб, қуйидагиларни ѐзган эди: “Босмачилик ҳаракати 
шиддатли сиѐсий, аксилсовет хусусият касб этди ва бутун Ўрта Осиѐнинг 
мавжуд уч республикаси-Бухоро, Туркистон ва Хоразмдаги деҳқонлар 
аҳолисининг қарийб оммавий ҳаракатига айланди. Ҳаракатнинг доҳийлари 
фақатгина... Кўршермат (Шермуҳаммадбек), Иброҳимбек кабилар... бўлиб 
қолмасдан, балки унга маҳаллий миллий зиѐлилар, мулла ва бойлар ҳам 
раҳбарлик қила бошладилар...” 


Бу ҳаракатга алоқадор бўлган умумий хусусият босқинчи қизил 
армияни, большевикларни Ватанимиз ҳудудидан олиб чиқиб кетиш талаби 
эди. Бу талаб бутун ҳаракат давомида илгари сурилди. 
Шундай қилиб, қизил армия босқини ва мустабид совет режимига 
қарши кўтарилган қуролли ҳаракат 1935 йилга келиб бутун Туркистон 
минтақасида мағлубиятга учради. 
Бироқ ватанпарвар боболаримиз тўккан қутлуғ қон беҳуда кетмади. 
Туркистон минтақасидаги бу ҳаракат Ўзбекистонни мустақилликка эришиши 
учун бўлган курашлари босқичида муҳим роль ўйнаб, ХХ асрдаги Ватанимиз 
тарихининг шонли саҳифаларини ташкил қилади. Зеро, она-Ватан 
мустақиллиги учун бўлган жангларда шаҳид кетган ота-боболаримизнинг 
хотираси ҳеч қачон унутилмайди. 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish