Рақамли иқтисодиёт Дилором тожибоева. Рақамли иқтисодиёт ва унинг таълим тизимига талаблари 3 Маркетинг



Download 13,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/123
Sana25.03.2022
Hajmi13,76 Mb.
#508465
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   123
Bog'liq
7 biznes expert (2)

ривожланиш модели
рақобатда 
устунликларни максимал даражада ошириш учун 
интеграциялашган маркетингга қандай фойдала-
ниш кераклигини тавсифлайди;
– бренднинг 
резонанс модели
мижозлар билан 
фаол ва содиқ муносабатларни қандай яратишга қа-
ратилган ҳаракатларни ўз ичига олади;
– бренднинг 
қиймат яратиш
модели бренд са-
марадорлигини оширишга қаратилган маркетинг 
харажатлари ва инвестицияларининг иқтисодий 
самарадорлигини аниқлашга қаратилган ҳаракат-
ларни ўз ичига олади.
Брендни бошқариш дастурини ишлаб чиқиш 
ва амалга оширишдаги асосий йўналиш бренд-
нинг ўзига хос хусусиятларини мижозлар онгида 
тўғри жойлаштириш ва иложи борича резонансга 
эришишни талаб қилади. Умуман олганда, бренд 
бош қариш дастурини шакллантириш жараёни учта 
омилга боғлиқ бўлади:
– брендни ташкил этувчи барча элементлари 
танлови ва уларнинг самарали бирлаштирилиши; 
– қўллаб-қувватловчи маркетинг дастурлари ва 
брендингда улардан самарали фойдаланиш усули;
– бошқа бирлашмалар брендни бошқа бирон 
бир корхона (масалан, компания, келиб чиққан мам-
лакат, тарқатиш канали ёки бошқа товар белгиси) 
билан боғлаш натижасида ишлатилган воситаларга.
Брендшунос олимларнинг фикрича, брендни 
актив сифатида кўриш ва бошқариш билан бир 
қаторда ҳар қандай стратегик ва инвестициявий 
қарорларни қабул қилиш учун қўллаб-қувватлаш 
жаҳон амалиётида тобора кучайиб бормоқда
1
. Бу-
гунги кунда бренд стратегиясининг энг муҳим учта 
стратегияси мавжуд бўлиб, улар мижозларнинг са-
доқатини ошириш, рақобатдан ажралиб чиқиш ва 
бозорда етакчиликни ўрнатиш ҳисобланади. Ушбу 
нуқтаи назарни қабул қилиш учун корхона ўзининг 
брендинг стратегияси асосида ривожлантириш 
учун бренд менежменти тизимини корхонанинг
ҳар қандай функционал вазифаларини ўз ичига 
олиши лозим.
Aнъанавий бренд менежментини замонавий 
моделга ўтишда брендингни ташкил этишнинг 
функцияларини ҳам ўзгаритириш талаб этилади. 
1-чизмада кўрсатилгандек, товар активларини бош-
қариш жараёни тўрт фазани ва ўн бир босқични ўз 
ичига олади.
Биринчи фаза – бу бир босқичдан иборат бўлган 
брендни ривожлантириш, яъни брендни бошқа-
ришга ёндашувларни ривожлантиришдир. Ушбу 
қадамнинг асосий мақсади стртагеик мақсадларга 
эришиш учун бренднинг саъй-ҳаракатларини аниқ 
кўрсатиб беришдир.
Иккинчи фаза – бу “брендни ташкил этувчилар”-
ни истеъмолчилар рақобатчилардан брендни ажра-
та олиш имконини берувчи ташкилий эламентлар-
ни яратишни назарда тутувчи босқичдир. Ушбу 
фаза уч босқичдан иборат ҳаракатларни ўз ичига 
олади: бренд имиджини яратиш, бренд шартнома-
сини тузиш (мижозда бренд ваъда қилаётган барча 
хусусиятлар ва воситалар ҳақидаги тасаввурлари 
рўйхати) ва брендига асосланган мижозлар модели-
ни яратиш (истеъмолчилар қандай ҳаракат қилиш-
лари ва фикрлашлари ҳамда нима учун улар сотиб 
олиш тўғрисида қарор қабул қилишини назарда ту-
тувчи эламентни танлаш). 
Учинчи фаза – бренд қарашларига мувофиқ 
мақсадларга эришиш учун тўғри стратегиялар-
ни аниқлаш ва брендни бошқариш стратегияси-
ни ишлаб чиқиш босқичидир. Ушбу босқич беш 
босқичдан иборат бўлиб, улар қуйидагилар: бренд 
1
Davis, Scott M. ва Michael dunn (2002), Building the Brand-Driven Business: Operationalize Your
Brand to Drive Profitable Growth, San Francisco, Josey Bass.


117
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
СТРАТЕГИЯ
вазияти, брендни кенгайтириш, бренднинг вазияти 
бўйича алоқалар, бренддан фойдаланиш ва бренд-
нинг қийматини белгилаш. 
Ва ниҳоят, тўртинчи фаза – брендни бошқариш 
маданиятини қўллаб-қувватлаш. Якуний фаза икки 
босқичдан иборат: бренднинг инвестициявий қай-
тимини баҳолаш ва брендга асосланган маданиятни 
шакллантириш.
Бредшунос олим Капферер брендни шакл-
лантириш истеъмолчилар онгидаги тўрт омилни 
баҳолаш талаб этиши бўйича ўзининг методолоик 
ёндашувини тавсия этади, ушбу омиллар: бренд-
нинг хабардорлиги; рақобатчиларга нисбатан қа-
бул қилинадиган сифат даражаси; ишонч даражаси, 
аҳамияти, ҳамдардлик, ёқтириш даражаси ва бренд 
томонидан бириктирилган хусусиятларнинг кўпли-
ги ҳамда унинг жозибадорлиги каби омиллар ўрга-
нилиши лозимлигини таъкидлайди
2

Ўзбекистонда тикув-трикотаж саноати корхо-
налари учун бренд стратегияларини танлашнинг 
дастлабки босқичи бўлганлиги сабабли асосий ме-
тодологик ёндашув сифатида брендни шаклланти-
риш бўйича стратегик йўналишлардан фойдаланиш 
мақсадга мувофиқдир. 
Брендни шакллантириш жараёнида бошқарув-
нинг асосий вазифаси бренд имиджининг қийма-
тини оширишга қаратилган бўлиб, рақобатчиларга 
нисбатан устунлиги аниқланиши ёки уларни бо-
зордан сиқиб чиқаришни назарда тутади. Рақобат 
муҳити ривожланган сари тикув кийимларига ис-
теъмолчиларнинг брендни идрок қилишида бир 
қатор ўзгаришлар юз беради. Чунки, рақобатчи-
лар сонининг кўпайиши билан истеъмолчиларда 
бренднинг мавқеини акс эттирувчи хусусиятларни 
фарқлаш қобилияти пасайиб боради. Бундан ташқа-
ри, янада яхши маҳсулотга бўлган истак (айниқса, 
аниқ фойдаланиш ҳолатларида) турли омиллар таъ-
сирида истеъмолчилар эҳтиёжларининг ўзгариши-
ни юзага чиқаради ва бу жараёнда бренднинг қий-
матини ошириш учун корхона бошқарувига янада 
самарали стратегияларни танлашни талаб қилиши 
мумкин.
Ишлаб чиқиш босқичида амалга оширилган 
жойлашувни аниқлаш стратегиялари маркетинг 
аралаш таркибий қисмларини ўзгартиришни талаб 
қилиши мумкин. Шу билан бирга, ушбу босқичда 
жойлашишни аниқлаш стратегиялари одатий қайта 
жойлаштириш стратегиясидан икки муҳим жиҳат-
дан фарқ қилади.
Тикув-трикотаж корхоналарида брендни 
бош қариш бозордаги ҳаракат мақсадларидан ке-
либ чиққан ҳолда белгиланади. Ўзбекистонда ти-
кув-трикотаж корхоналарининг асосий мақсади 
ички бозорда брендлар нуфузини ошириш ва халқа-
ро брендларни сиқиб чиқаришга йўналтиришдир.
Маҳаллий корхоналар брендларини глобал бренд-
ларга айлантиришдаги асосий йўналиш ички ва 
ташқи бозорларда самарали ҳаракатини таъминлов-
чи стратегияларни шакллантиришдир. Бироқ бош-
ланғич босқичда асосий эътибор ички борзорда 
миллий брендлар нуфузини ошириш асосий мақ-
садлар сифатида белгиланиши лозим. Ушбу ҳолат-
лардан келиб чиққанда тикув-трикотаж корхонала-
рида брендни бошқаришнинг ташқилий-иқтисодий 
механизми 2-чизмага кўра таклиф этилади.
Таклиф этилган механизм ташқи ва ички ишби-
лармонлик муҳитини ўрганиш олиб бориладиган 
тайёргарлик босқичи, уни маҳаллий бозорда ва 
минтақаларга олиб чиқиш учун янги брендни та-
йёрлашда имкониятлар ҳамда таҳдидларни тушу-
ниш, шунингдек, бренд стратегиясини танлаш ёки 
ишлаб чиқаришни назарда тутади.
Режалаштириш босқичи – брендни қуришдир. 
Брендни қуриш – бу товарни бренд сифатида ту-
шунишни таъминлаш, яъни аслида товарни (савдо 
маркасини) брендга айлантириш жараёнларидир. 

Download 13,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish