118
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
СТРАТЕГИЯ
Ушбу жараён кетма-кет олтита босқични ўз ичига
олади: брендни стратегик таҳлил қилиш;
брендни
бошқариш стратегиясини режалаштириш; товар
тушунчаси ва жойлашишни аниқлаш; маркетинг
аралаш дизайни; (шуни
таъкидлаш керакки, ушбу
босқич брендни бошқариш учун модель ҳамда ме-
тодологияни қуриш билан параллел равишда амал-
га оширилади); синов ва бозорга кириш.
Ташкил этиш босқичи. Босқич брендни
бошқариш ва бренднинг ҳозирги ҳолатини таҳлил
қилишни ўз ичига олади (товар аудити). Брендни
бошқариш – маълум бир товар белгиси билан боғлиқ
бўлган компаниянинг маркетинг фаолиятини
режалаштириш ва умумий мувофиқлаштириш.
Товар менежментини бренд менежменти ҳам
дейиш мумкин, аммо фақат инглиз тилидан сўзма-
3
Муалиф
ишланмаси
2-чизма. Тикув-трикотаж корхоналарида брендни бошқаришнинг ташқилий-иқтисодий
механизми
3
.
Манба:
муаллиф ишланмаси.
119
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
СТРАТЕГИЯ
сўз таржима қилиш керак. Бироқ, ушбу схемада
брендни бошқариш янги брендни яратиш, ундан
олдин тадқиқот олиб бориш бўйича ишларни ўз
ичига олмайди ва буни брендлаш жараёни, яъни
брендни бошқаришнинг бир қисми сифатида кўриб
чиқилади.
Корхоналарнинг брендни бошқаришда
менежерлари қуйидагиларни ўз
олдига асосий
йўналиш сифатида белгилаб олиш лозим:
Хабардорлик. Ҳар бир ходим бренднинг
мақсадини билиши ва тўғри талқин қила олиши
зарур.
Тушунганлик. Ҳар бир ходим ҳам, команда ҳам
бренднинг бозордаги мақсадлари, кўриниши ва
позициясини тушуниши керак.
Қамраб олинганлик. Компаниянинг ҳар бир хо-
димини қамраб олиши лозим.
Илҳом олиш. Бутунлай қамраб олиниш илҳом
бағишлаши керак, маркани харидор кўзи
билан
кўра олиш зарур.
Йўналтирилганлик. Команда бренднинг пози-
циясини белгиловчи стандарт ва аҳлоқий норма-
ларга эга бўлиши даркор.
Эгилувчанлик. Бренднинг бозордаги позицияси
эволюцияси брендга нисбатан фирма ичидаги му-
носабат ривожини талаб қилади.
Истеъмолчининг талабларига мос келувчи тўғри
ички йўналишини танлаш – ташқи ютуғининг гаро-
видир.
Хулоса ўрнида
шуни айтиш мумкинки, менеж-
ментнинг асосий вазифаси инсон фаолиятини
бош қаришга юқори урғу берганлиги сабабли бренд
атамасини компания ва истеъмолчи нуқтаи
назари-
дан кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоб-
лаймиз. Менежмент нуқтаи назаридан брендни
тушунишда корхонанинг стратегик даражаси си-
фатида қараш лозим. Бу шунчаки уни аниқлайдиган
ва қўшимча қадриятларни ўз ичига оладиган маҳсу-
лотга “ижодий” қўшимча эмас, балки қайсидир маъ-
нода “бизнеснинг ўзига хос усули”, унинг мазмуни-
ни бойитувчи фалсафа сифатида қараш ўринлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: