Рақамли иқтисодиёт Дилором тожибоева. Рақамли иқтисодиёт ва унинг таълим тизимига талаблари 3 Маркетинг



Download 13,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/123
Sana25.03.2022
Hajmi13,76 Mb.
#508465
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   123
Bog'liq
7 biznes expert (2)

Мирзоҳид БЕКМИРЗАЕВ,
НамМТИ тадқиқотчиси. 
Ўзбекистонда фермер хўжаликларининг барºарор иºтисодий 
ривожланиши µолати
Статус устойчивого экономического развития хозяйств
в Узбекистане
Status of sustainable economic development of farms in Uzbekistan
УЎТ: 336
Калит сўзлар: 
ҳаракатлар стратегияси, қишлоқ хўжалиги, фермер хўжалиги, таркибий ўзгаришлар, 
ҳосилдорлик, самарадорлик.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 
дастлабки йиллариданоқ ижтимоий-иқтисодий 
тараққиётининг ўзига хос хусусиятларидан келиб 
чиқиб минтақалар потенциалига мос келадиган 
саноат тармоқларини барқарор ривожлантиришга 
киришилди. Улар ичида қишлоқ хўжалиги хом ашё-
сини қайта ишлаш корхоналари муҳим аҳамиятга 
эга. Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиёти-
нинг етакчи тармоғи, саноатнинг кўплаб тармоқла-
ри учун асосий хом ашё манбаи ҳисобланиб, уларни 
қайта ишлаш натижасида қўшимча қийматлар яра-
тилади. Қишлоқ хўжалиги ички озиқ-овқат ишлаб 
чиқаришнинг 90 фоизини ва товар айланмасининг 
70 фоизини таъминлайди. 
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республи-
касини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси [1]-
ни амалга ошириш шароитида фермер хўжаликла-
ри фаолиятининг иқтисодий барқарорлигини таъ-
минлаш ва уларда иқтисодий ресурслардан унумли 
фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш учун баҳо-
лашнинг услубий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда 
такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. 
Фермер хўжалиги ривожланган мамлакатларнинг 
узоқ даврли тажрибасида ўзининг самарадорли-
ги, рақобатбардошлиги, бозор конъюнктурасига 
тез мослаша олиши каби хусусиятларини намоён 
эта олди. Шунга кўра, Ўзбекистонда ҳам фермер 
хўжаликларининг ривожланишига алоҳида эъти-
бор қаратилиб, улар фаолиятининг зарур иқтисо-
дий шарт-шароитлари яратилди, меъёрий-ҳуқуқий 
асос лари ишлаб чиқилди. 
Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш ша-
роитида фермер хўжаликларининг ташкил топиши 
аграр ислоҳотларнинг асосий мазмунини ташкил 
этиб, фермер хўжаликларининг ташкил этилиши 
босқичма-босқич ва изчиллик асосида олиб борил-
ди. Умумий ҳолда, фермер хўжаликларининг таш-
кил этилиши ва ривожланишини 4 босқичга бўлиш 
мумкин (1-чизма)
1
.
1
Тадқиқот натижасидан келиб чиққан ҳолда муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.


121
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
КУН НАФАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.
Мирзиёев таъкидлаганидек: “Қишлоқ хўжалигини 
ислоҳ қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъмин-
лаш масалалари, ҳеч шубҳасиз биз учун энг муҳим 
вазифалардан бири бўлиб қолади. Энг аввало, агро-
саноат комплекси ва унинг локомотиви, яъни ҳара-
катга келтирувчи кучи бўлган кўп тармоқли фермер 
хўжаликларини изчил ривожлантиришга катта эъ-
тибор қаратилади” [1]. 
Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оши-
риш жараёнида кўп тармоқли фермер хўжаликлари-
нинг ташкил этилиши қишлоқда хусусий мулкдор-
лар синфининг шаклланишида, қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчисига ва 
бу маҳсулотларни қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган 
бошқа тармоқларни ҳамда ишлаб чиқарувчиларни 
янада ривожлантириш, шунингдек, аҳоли турмуш 
даражаси ва сифатини ошириш учун масъулиятни 
ўз зиммасига олишга қодир бўлган қуд ратли ижти-
моий-сиёсий кучга айланиб бормоқда. 
Бугунги кунда аграр соҳада олиб борилаётган 
ислоҳотларнинг энг муҳим масаласи бу мамлакати-
миз аҳолисининг ҳаётий асоси бўлган ердан унум-
ли ва тўғри фойдаланишдир. Бундай масъулиятли 
вазифани албатта ҳозирги кун иқтисодий ислоҳот-
ларни изчиллик билан амалга ошириш жараёнида 
фермерлар зиммасига юклатилмоқда. Дастлабки 
маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь-декабрь 
ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳ-
сулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 199 537,4 
млрд. сўмни ёки 2017 йилнинг мос даврига нисба-
тан 100,3 фоизни, шу жумладан, деҳқончилик ва 
чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрса-
тилган хизматлар – 193 703,3 млрд. сўмни (100,2 
фоиз), ўрмон хўжалигида – 4 757,5 млрд. сўмни 
(103,1 фоиз), балиқ хўжалигида – 1 076,6 млрд. 
сўмни (113,8 фоиз) ташкил қилди. Хўжаликлар то-
ифалари бўйича таҳлиллар, қишлоқ хўжалиги маҳ-
сулотлари умумий ҳажмининг 70,0 фоиз – деҳқон 
(шахсий ёрдамчи) хўжаликларига, 27,3 фоиз – фер-
мер хўжалик ларига, 2,7 фоиз – қишлоқ хўжалиги 
фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри 
келишини кўрсатмоқда [2].
Жадвал маълумотларидан кўринадики, 2014 
йилда фермер хўжаликлари томонидан деҳқон-
чиликда 8454,7 млрд. сўм ва чорвачиликда 5103,4 
млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, 
бу вақтда фермер хўжаликлари 3113,9 минг гектар 
ер майдонига эгалик қилганлар. 2018 йилга келиб 
деҳқончиликдан 27982,5 млрд. сўм ва чорвачиликда 

Download 13,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish