124
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
ТА²ЛИЛ
2013 йилда мамлакатимиз бўйича жами уй (хо-
надон)лар сони 5718,2 минг бирликни ташкил этиб,
унинг 5694,1 минг бирлиги ёки 99,6 фоизини хусу-
сий мулк бўлган уй (хонадон)лар, қолган 24,1 минг
бирликни ёки умумий миқдорнинг 0,4 фоизини ом-
мавий мулк бўлган уй (хонадон)лар ташкил этган.
2019 йилга келиб жами уй (хонадон)лар сони
6337,7 минг бирликка етиб (ўсиш 10,8 фоиз), унинг
6121,6 минг бирлиги (ўсиш 7,5 фоиз) ёки 96,6 фо-
изини хусусий мулк бўлган уй (хонадон)лар, қолган
27,4 минг бирликни (ўсиш 13,7 фоиз) ёки умумий
миқдорнинг 0,4 фоизини оммавий мулк бўлган уй
(хонадон)лар ташкил этган.
Республика бўйича уй (хонадон)лар сонининг
ўзгариш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили
мамлакатимизнинг қайси ҳудудларида уй (хонадон)-
лар сони жадал суръатларда ўсиб бораётганлиги,
қайси ҳудудларда ўзгариш суръатлари паст дара-
жада эканлиги ва қайси ҳудудларда мавжуд кўрсат-
кичлар қисқариб бораётганлигини аниқлаш имко-
нини беради.
Жадвал маълумотлари таҳлили ўтган етти
йил давомида республиканинг Қашқадарё (137,8
фоиз), Қорақалпоғистон Республикаси (135,3
фоиз), Бухоро (135,6 фоиз), ва Хоразм (134,0
фоиз) вилоятларида уй (хонадон)лар сони жадал
суръатлар билан ўсиб бораётганлигини, Наманган,
Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида пасайиб
бораётганлигини, қолган вилоятларда эса пастроқ
кўрсаткичларда бўлсада ўсиш мавжудлигини кўриш
мумкин.
Ушбу ўзгаришларнинг асосий сабаби сифатида
мамлакат ҳудудлари бўйича ҳудудий бирликларнинг
қайта ташкил этилиши ҳамда аҳолининг мамлакат
ичидаги миграциясини кўрсатиш мумкин.
Мамлакатимизда уй-жой фонди майдонининг
кенгайиб бориши билан боғлиқ равишда уй-жой
коммунал хизматлари соҳаси томонидан кўрсати-
лаётган хизматлар ҳажми ҳам ортиб бормоқда.
Уй-жой коммунал хизматлари соҳаси билан боғ-
лиқ статистик маълумотлар кўринишидаги кўрсат-
кичларнинг бир-бири билан боғланиш даражасини
ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда соҳада амалга
оширилаётган жараёнларни эконометрик моделлар
ёрдамида трендлар кўринишига келтириш мумкин
ва бу трендлар жараёнларнинг келгуси давр учун
йўналишлари ҳамда прогнозларини аниқлаш имко-
нини тақдим этади [2].
Кўрилаётган соҳа бўйича мавжуд статистик маълу-
мотлар таҳлили қуйидаги 5 та кўрсаткични бир-бири
билан ўзаро боғлаш мумкинлигини ва бу боғланиш-
ларда корреляция мавжудлигини кўрсатади.
Эконометрик таҳлил учун 2013-2019 йиллар (7
йил) давомидаги кўрсаткичларнинг вақтли қатори
олинди, чунки, расмий статистик кўрсаткичлар ти-
зимида таҳлил этилаётган кўрсаткичларнинг ушбу
давр оралиғидаги кўрсаткичлари тўлиқ ҳолатда
мавжуд.
2
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: