105
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
МОДЕРНИЗАЦИЯ
изни ташкил этди (1-чизма).
2018 йилга нисбатан, 2019 йилда тоғ
кон саноати ва
очиқ конларни ишлаш, электр, газ, буғ билан таъмин-
лаш ҳамда ҳавони кондициялаш соҳаларини умумий
саноатдаги улуши ортган. Саноат соҳаларининг иқти-
содий самарадорлигини таъминлашда ишлаб чиқариш
корхоналарида ташкил этилган бошқарув тизимининг
ўрни муҳим аҳамият касб этмоқда.
Самарали бошқарув тизимини ташкил этиш орқали
корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг орти-
шига, ресурслардан оқилона фойдаланиш имкониятла-
рига, ишлаб чиқариш жараёнини узлуксизлигини таъ-
минлашга эришилади.
Корхоналарнинг иқтисодий самарадорлигини таъ-
минлаш омиллари юзасидан кўплаб тадқиқотчилар ўз
ёндашувларини таклиф этган. Украиналик тадқиқотчи
Алексий Квилински корхона иқтисодий самарадор-
лигига эришишда
ахборотнинг ролини оширишни
таклиф этган, ахборотни ишлаб чиқаришнинг энг
муҳим омилига ҳамда ишлаб чиқариш қудратига айлан-
тириш, корхона фаолиятини режалаштиришда, инсон
капитали ролини оширишда, ишчилар ўртасидаги ўза-
ро муносабатларни мустаҳкамлашда, корхонанинг бо-
зорга мослашувчанлигини таъминлашда,
мол етказиб
берувчилар билан муносабатларда, истеъмолчилар ва
маҳаллий аҳоли билан ўзаро алоқа жараёнларида ком-
муникацион муҳитни яратиш [3] энг асосий омил бў-
лишини таъкидлайди.
Албатта корхоналар самарадорлигини таъминлашда
ахборот ва коммуникациянинг ўрни муҳим ҳисоблана-
ди, шу билан бирга, иқтисодий самарадорликка бевоси-
та таъсир этувчи омиллар сифатида маҳсулот таннар-
хи, ишлаб чиқариш қуввати, операцион харажатлар,
ресурс лар
таъминоти, инновацион фаолият, бошқарув
тизимини ҳам киритиш мумкин. Корхона самарадор-
лигига таъсир этувчи омилларни тўғри йўналтириш,
уларнинг таъсир даражасини мувофиқлаштириш бево-
сита корхонанинг бошқарув тизимига боғлиқдир.
Ишлаб чиқариш корхоналарининг бошқарув тизи-
мини самарали йўлга қўйиш орқали кўплаб корхоналар
юқори иқтисодий самарадорликка эришмоқда. Бунда
бошқарув тизимини муайян модель асосида ташкил
этиш тузилма фаолиятининг самарали ишлашига кучли
таъсир кўрсатади.
Иқтисодий бошқарув
модели корхонанинг сама-
радорлигини таъминлашга хизмат қилувчи омилларни
фундаментал муносабатларини акс эттиради. Иқти-
содий модель энг муҳим масалаларни қисқача, ихчам
кўринишда кўрсатиш имконини берувчи иқтисодий
воқеликни соддалаштирилган кўриниши ҳисобланади.
Иқтисодий модель ўзгарувчан ташқи муҳит омилла-
рига тез реакция беради, бу эса, ўз навбатида, корхона
фаолиятини ўзгарувчан шароитларга мослашувчанли-
гини таъминлашга имкон беради.
Корхонанинг иқтисодий бошқарув
моделини
ишлаб чиқишда асосий эътиборни иқтисодий самара-
Do'stlaringiz bilan baham: