101
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ
тамойиллар 1946 йилда ташкил топган Халқаро
Стандартлаштириш ташкилоти(ISO)нинг стан-
дартлари асосида ишлаб келмоқда. Хусусан, Рос-
сиялик олимлар В.М. Мишин [2], М.М. Кане, Б.В.
Иванов, В.И. Корешков, А.Г. Схиртладзе [3] ва
Т.А. Салимова [4]лар сифат бошқарувидаги
асосий
принципларни қуйидаги шаклларини кўрсатиб ўт-
ганлар:
1-чизмадан кўринадики, сифат менежменти-
нинг умум қабул қилинган принциплари ISO талаб-
ларига асосланади ҳамда қуйидагича мазмун касб
этган:
1. Мижозни мўлжал олиш – корхона ва ташки-
лотлар ўзининг истеъмолчиларига тобе бўлади,
шунинг учун уларнинг жорий ҳамда келгусидаги
эҳтиёжларини ўрганиши, уларнинг талабларини
бажариши ва кутганидан ҳам ортиқ
товар етказиб
беришга эришиши лозим.
2. Раҳбарнинг етакчилиги – раҳбарлар корхона
мақсади ва фаолият йўналишларининг ягоналигини
таъминлайди, шунингдек, корхона олдига қўйил-
ган вазифаларни бажаришда ходимларни самарали
йўналтира олиши ҳамда бошқариши лозим.
3. Ишчиларни жалб этиш – корхонадаги барча
ходимларни ишга тўлиқ жалб этиш, уларнинг қоби-
лиятларидан унумли фойдаланиш учун ишчанлик
муҳитини шакллантириш керак.
4. Жараёнли ёндашув – кутилаётган
натижага
қачонки фаолиятни ва зарурий ресурсларни жара-
ён сифатида бошқарилганида эришилади.
5. Тизимли ёндашув – тизим сифатида ўзаро
боғлиқ жараёнларнинг аниқланиши ва самарали
бошқарувини йўлга қўйиш корхона самарасига ҳис-
са қўшади.
6. Доимий ривожланиш – корхона фаолиятини
доимий яхшилаш асосий мақсад, деб қаралиши ло-
зим.
7. Далилларга асосланган қарор қабул қилиш –
қарорларни қабул қилишда муайян асосга эга бўл-
ган ахборотлардан фойдаланиш, таҳлил этиш талаб
этилади.
8. Етказиб берувчилар билан манфаатли му-
носабатлар – корхоналар ва уларнинг етказиб бе-
рувчилари ўзаро бир-бири билан боғлиқ равишда
фао лият юритади. Бундай ҳолатда ўзаро
манфаатли
муносабатларни йўлга қўйиш иккала томоннинг
моддий бойлик яратиш имкониятларини оширади
[4].
Сифатни бошқариш принципларини сифат ме-
ханизмининг таркибий қисмларидан бири сифа-
тида ҳам изоҳлаш мумкин. Ўзбек олимларидан Ж.
Камбаров сифатни бошқариш механизмини қуйи-
дагича таърифлайди: сифатни бошқариш механиз-
ми деганда, маҳсулот ҳаётий циклининг исталган
босқичида сифатни бошқариш
даражасидаги жами
объект ва субъектлар, бошқарув усуллари ҳамда
функциялари, фойдаланилаётган принциплар ту-
шунилади. Улар сифат бошқарувини корхонадаги
тўлақонли ҳаракатини таъминлаб беради [6].
Фикримизча, сифатни бошқариш тамойилла-
рини асосий ва ёрдамчи каби икки турга бўлиш
мумкин. Биринчи турдаги тамойиллар гуруҳига
хомашёни сотиб олиш, ишлаб чиқариш ва сотиш-
га таалуқли бўлса, иккинчи
турдаги тамойилларга
маҳсулотни тайёрлаш билан боғлиқ ташкилий, ин-
новацион тамойиллар киради. Ушбу нуқтаи назар-
дан олиб қараганда сифат менежментини қуйидаги
тамойиллар гуруҳи орқали ишлаб чиқаришга тат-
биқ этилиши товарни бозорда айланиш тезлигини
оширади:
Do'stlaringiz bilan baham: