89
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
ИСЛО²ОТ
CPM, BPM, EPM) – бизнес стратегик мақсадлари-
ни аниқлаш, баҳолаш ва мавжуд ресурслардан муқо-
бил фойдаланиш пайтида ўз мақсадларига эришиш
учун фаолиятни бошқариш имконини берувчи бош-
қарув жараёнлари (режалаштириш, амалга оши-
риш, мониторинг ва таҳлил қилиш) мажмуидир. Бу
бизнес қийматини бошқариш тамойилларига асос-
ланган бошқарув тизими саналади.
Ҳозирда бизнес эгалари топ-менежерларни на-
зорат қилишга интилади, лекин улар касбий маҳо-
ратга, вақтга ва истакка эга эмас. Ўз
навбатида,
топ-менежерлар менежерлар фаолиятини ҳамда ва-
зиятни назорат қилишга интиладилар, аммо, уларда
ҳам вақт ва хоҳиш йўқ. Шу билан бирга, ҳар бир иш,
ҳар бир ишлаб чиқариш, ҳар бир корхона ўсиш са-
марадорлигининг муҳим яширин захираларга эга.
Бизнес фаолиятини такомиллаштириш – бу
фақат бир назария бўлиб, реал тарзда корхона, ком-
пания ҳамда жамиятга ёрдам бермайди, – деган
нотўғри ишонч пайдо бўлган ва у бизес оламига
кенг тарқалган. Бундан ташқари, ривожланаётган
муаммоларни ички ҳамда ташқи ҳал қилишнинг
технологик усуллари ва йўллари йўқ, деган фикр
ҳам мавжуд.
Корхона фаолиятининг самарадорлигини бош-
қариш тизими (EPM) юқорида
таъкидланганидек,
янги турдаги шаффоф ва назорат технология бўлиб,
у дунёдаги менежментнинг йирик намоёндалари Г.
Алтшуллер Р. Kаплан, П. Сэнге, М. Портер ҳамда
уларнинг ҳамкасблари ва издошлари И.Л. Викен-
тиев, П.Е. Фадеевларнинг фундаментал назариялар
асосида яратилган [3,4,5].
Тўқимачилик корхоналари фаолияти самара-
дорлигини бошқариш технологияси самарадорлик
матрицасига асосланган бўлиб, корхонанинг фақат
ички захираларини сафарбар қилишни ўз ичига
олади ва таъминлайди. Ушбу
чора-тадбирлар пах-
та тозалаш корхонасининг фаолияти самарадор-
лигига таъсир қилувчи ташқи ва ички омилларга
асосланган шаффофлик ҳамда назоратни ошириш,
рентабелликни ошириш ва рискларни камайти-
риш, шунингдек, компаниянинг ҳар
бир ривожла-
ниш босқичида муаммоларни башорат қилиш учун
муқобил бошқарув қарорларини қабул қилиш учун
амалга оширилади. Тўқимачилик корхонаси фао-
лияти самарадорлигини бошқариш технологияси-
нинг асосий элементларидан бири корхонанинг
бошқарув таркибий тузилмаси таркибига самара-
дорликни бошқариш блокини
киритиш ва унинг бошқа бўлин-
малар билан интеграциялашуви-
ни таъминлаш саналади.
Ҳозирда тўқимачилик кор-
хоналари фаолияти самарадор-
лигини бошқариш
технологиси
асосан, ишлаб чиқариш ва молия-
вий фаолиятлар натижаларини
тавсифловчи иқтисодий кўрсат-
кичларни йиғиш ҳамда уларни
таҳлил қилишга асослангандир
(1-чизма).
Корхоналар ривожланаётган
ҳозирги вақтда кўпроқ янги бош-
қарув тизимлари ва иш усулла-
ри пайдо бўлмоқда. Бу жараён,
асосан, иқтисодиётнинг
глобал-
лашуви шароитида интеграция
жараёнларининг кучайиши на-
тижасида рақобатнинг кескинла-
шишига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Шу боисдан, ҳар бир ишлаб
чиқариш тузилмаси кенг миқёсда
бозор тадқиқотларини олиб бо-
Do'stlaringiz bilan baham: