22
1.4. Ўзбекистон Республикасидаги ҳолатнинг қисқача шарҳи.
Ҳудудларда ва Қорақалпоғистон Республикаси мисолида касаба
уюшмалари томонидан меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича
амалга оширилган ишлар
Халқаро ҳуқуқий тажриба, замонавий фан,
техника ва технология
ютуқлари
асосида
экологик
хавфсизликнинг
мукаммал
тизимини
шакллантириш Ўзбекистон миллий хавфсизлигини таъминлашнинг асосий
шартларидан биридир. Экологик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг стратегик
таркибий қисми бўлиб, Ўзбекистон Республикасида давлат, жамият ва
шахснинг ҳаётий манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг муҳим жиҳатидир.
Ўзбекистон, совет давлатидан кейинги даврдаги
барча мамлакатлар каби,
энергия ва моддий-интенсив ишлаб чиқариш, эскирган ва ифлослантирувчи
асбоб-ускуна ва технологияларга эга бўлган иқтисодиётни мерос қилиб олди.
Республиканинг экологик сиёсати табиатнинг алоҳида элементларини
муҳофаза қилишдан экосистемаларни умумжаҳон муҳофазасига ўтиш, инсон
яшаш муҳитининг мақбул параметрларини кафолатлашга қаратилган.
Ўзбекистон ҳудудида глобал ва минтақавий иқлим ўзгаришининг
оқибатларини баҳолаш шуни кўрсатадики, 2030 йилга бориб ўртача
йиллик
ҳароратнинг ортиш эҳтимоли шимолий зонада 2-3 даражага, республиканинг
жанубий зонасида 1 даражага етади, тоғли ҳудудларда эса камроқ
таъсирлар
кутилмоқда. Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик миқдори Фарғона водийсида
5-15% дан республиканинг Шимолий қисмида 15-20 % гача ортиши
кутилмоқда.
Иқлим ўзгариши сув юзасидан буғланиш туфайли 10-15 % га ва
ўсимликлар томонидан транспирация ортиши туфайли 10-20 % га
сув
йўқотишларнинг кўпайишига олиб келади, бу эса қайтарилмайдиган сув
сарфининг ўртача 18 % га ортишига олиб келади.
Ўтган 40-45 йил давомида Орол денгизининг сатҳи 22,0 м дан ортиқ, сув
омборининг майдони 3,8 баробардан зиёд пасайди, сув ҳажми 1064 дан 115 км
3
гача, сувнинг шўрлиги 72 г/л гача етди. Орол денгизи амалда “ўлик” денгизга
айланди. Қуриган тубининг майдони 4,2 млн гектарни ташкил этиб, туташ
ҳудудларга қум-туз аэрозолларининг тарқалиши манбаига айланди. Чанг
тарқалиш узунлиги 400 км ва кенглиги 40 км
га етиб, чанг бўронларининг
таъсир радиуси 300 км гача бўлмоқда. Ҳар йили бу ерда атмосферага 15 дан
75 миллион тоннагача чанг кўтарилмоқда. 80-йиллар бошидан буён бу ерда
йилига 90 кун давомида шундай бўронлар кузатилмоқда
17
.
Атроф-муҳит – атрофимиздаги нарса ва у бизнинг ривожланишимизга ўз
таъсирини кўрсатади. Атроф-муҳит ҳам бизга хавф туғдириши мумкин.
Ифлосланган ҳаво, сув орқали юқадиган инфекциялар, заҳарли кимёвий
17
Ўзбекистон Республикаси бўйича миллий маърузаси БМТ нинг Европа иқтисодий
комиссияининг “Энергетик хавфсизликни ошириш учун МДҲ аъзоларининг энергия
самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги бўйича миллий
дастурларнинг синергетик
самарасини ошириш” лойиҳаси доирасида тузилган. Муаллиф: Жамшид Абдусаламов
“Ўзбекэнерго” ДАК
23
моддалар ва табиий офатлар атроф-муҳит инсониятга туғдирадиган
таҳдидларнинг бир қисмидир.
Do'stlaringiz bilan baham: