28
Ушбу стратегия фақат устувор йўналишларни белгилайди ва қўйилган
мақсаднинг якуний натижасини кўрсатади. Амалий ишлар ва стратегиянинг
ижрочилари ўртасидаги ҳамкорликка эришиш учун тармоқлар кесимида ва
худуд ҳусусиятидан келиб чиқиб, аниқ фаолиятни ўз ичига оладиган тармоқ ва
ҳудудий дастурларни қабул қилиш керак.
Стратегиянинг мақсадларига эришиш воситаларидан бири – бу Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон
касаба уюшмалари
Федерацияси, Ўзбекистон иш берувчилар Конфедерацияси ўртасида
2020-2022 йиллардаги ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича тузилган Бош
келишув бўлиб, унда томонларнинг ХМТнинг асос солувчи конвенцияларига
риоя қилиш мажбуриятини ўз ичига олади.
Бош келишув асосида республикада 100 дан ортиқ тармоқ ва 14 та ҳудудий
келишувлар, бевосита корхона, ташкилот ва муассасаларда 158 мингдан ортиқ
жамоа шартномалари тузилган ва амалда қўлланилмоқда.
Барча жамоа шартномаларида расмий иш билан бандликка кўмаклашиш,
муносиб иш ҳақи, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик, ходимларнинг ҳуқуқий ва
ижтимоий ҳимояси, хотин-қизлар ва ёшлар учун имтиёзлар, ХМТ
конвенцияларига риоя қилиш каби муносиб меҳнат элементлари ва бошқалар
белгиланган.
“2030 йилга қадар “яшил” иш ўринлари яратиш орқали экологик барқарор
иқтисодиётга адолатли ўтиш касаба уюшмалари стратегияси” қабул
қилинганидан сўнг "яшил" иш ўринларини яратиш бўйича тармоқ ва ҳудудий
дастурларни қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.
“Яшил” иш ўринларини яратиш дастури қуйидаги стратегик мақсадларга
эришишга қаратилган бўлиши керак:
“яшил” иш ўринлари ва адолатли ўтишни,
шунингдек, барқарор
ривожланиш, табиий ресурслар, иқлим ўзгариши ва меҳнат дунёсининг ўзаро
боғлиқлиги бўйича хабардорликни амалга ошириш йўлларини излаш;
иқтисодий
ривожланиш
жараёнларига
иқтисодиётнинг
барча
тармоқларида кам углерод сарфлаган ҳолда ривожланиш ва ресурсларни тежаб,
самарали ва экологик тоза технологияларни жорий этиб, муносиб меҳнат
орқали экологик хавфсиз шароитларга ўтиш учун ечимларни топиш бўйича
тармоқ, ҳудудий ва ижтимоий мулоқотларда иштирок этиш;
касаба уюшмалари ҳаракати самарадорлигини ошириш учун тармоқ
хусусиятидан келиб чиқиб, ҳудудлар кесимида экологик масалалар, жумладан,
иқлим ўзгариши бўйича огоҳликни ошириш, тадқиқотлар ўтказиш,
ахборот-
тушунтириш, ўқув ва сиёсий тавсияларини ишлаб чиқиш;
“яшил” иқтисодиёт доирасида манфаатдор томонлар билан ҳамкорлик.
Шу билан бирга, мавжуд иш ўринларини янада барқарор ҳолатга айлантиришни
ҳисобга олган ҳолда “яшил” иқтисодиёт натижаларини таҳлил қилиш керак;
қабул қилинган экологик мақсадларга риоя қилиш ва иш жойидаги
меҳнат шароитларини яхшилашнинг ўзига хос тажрибаларини баҳам кўриш;
экологик тоза ва муносиб иш ўринлари ҳақида хабардорликни ошириш
мақсадида ахборот-тарғибот қилиш ишларини амалга ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: